1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3377, 01.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон)
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3377, 01.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон)
Микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисидаги
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3377, 01.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон)
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ микромолия ташкилотлари, ломбардлар ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг (бундан буён матнда нобанк кредит ташкилотлари деб юритилади) ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигига доир минимал талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 8 июлдаги 14/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3377, 01.08.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2022 й., 10/22/3377/0696-сон)
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
антивирус ҳимояси — антивирус дастурлари ёрдамида компьютер вируслари таъсирининг олдини олиш, вирусларни топиш ва зарарсизлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
аутентификация қилиш — фойдаланувчи, дастур, қурилма ёки маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш тартиб-таомили;
авторизация қилиш — фойдаланиш ҳудудлари асосида фойдаланиш имкониятини тақдим этиш;
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари;
ахборот хавфсизлиги — ахборот муносабатларининг субъектларига номақбул зиёнларни келтириши мумкин бўлган табиий ёки сунъий хусусиятли, тасодифий ёки қасддан қилинган таъсирлардан ахборот ва таъминлаб турадиган инфратузилманинг муҳофаза қилинганлиги;
ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаси — ахборот хавфсизлигининг ягона воқеаси ёки бир қатор нохуш ёхуд кутилмаган воқеалари бўлиб, ушбу воқеалар туфайли ахборотнинг ошкор бўлиши ва ахборот хавфсизлигига таҳдидлар эҳтимоли юзага келиши;
идентификация — фойдаланувчининг шахсини, унга тизим билан ишлашда ҳуқуқ ва имтиёзларнинг маълум тўпламини бериш мақсадида, аниқлаш;
тармоқлараро экран — ахборот тизимларига келиб тушадиган ва (ёки) тизимдан чиқиб кетадиган ахборотнинг назорат қилинишини амалга оширадиган дастур ва (ёки) дастурий восита;
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.
2. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Низом талаблари асосида ўз фаолиятларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги ахборотнинг хавфсизлигини таъминлашлари ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича ички тартиб ва қоидаларни ишлаб чиқишлари лозим.
2-боб. Нобанк кредит ташкилотларининг ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар
3. Нобанк кредит ташкилотлари ўз фаолиятининг барқарорлигини таъминлашлари ва ахборот хавфсизлигига таҳдидларнинг олдини олишлари учун ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидаги ахборотнинг хавфсизлигини таъминлашлари, юзага келиши мумкин бўлган ахборот хавфсизлиги нохуш ҳодисаларини аниқлашлари, уларнинг олдини олишлари ва нохуш ҳодисаларнинг юзага келиш эҳтимолини бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.
амалга оширилган тўловларга оид маълумотларни электрон тарзда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақлаш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
техник носозликлар вақтида ахборот тизимларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш, шу жумладан, ушбу тизимларда қўлланилган дастур ва маълумотлар нусхаларини сақлаш;
телекомунникация тармоғи орқали ахборот алмашинувидаги тўлов маълумотларини муҳофазалаш;
маълумотларга ишлов берувчи компьютер ва серверларнинг ахборот муҳофазасини таъминлаш, узлуксиз электр таъминоти манбаи қурилмалари (UPS) билан жиҳозлаш;
қўриқлаш, ёнғиндан огоҳ этиш ва ташвишдан хабар бериш, видеокузатув ҳамда ўт ўчириш тизимларини жорий қилиш;
ахборот тизимлари маълумотлари йиғиладиган ва уларга ишлов бериладиган ҳудудларга (хоналарга) бегона шахсларнинг рухсатсиз (назоратсиз) киришининг олдини олиш, ушбу ҳудудлар видеокузатув тизими орқали назоратга олинган бўлиши ва видеокузатув маълумотларининг сақланишини таъминлаш;
тўлов ва махфий маълумотларнинг электрон нусхалари сақланишида ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
масофадан хизмат кўрсатишда мижозни идентификация, аутентификация ва авторизация қилиш;
телекоммуникация тармоғи орқали ахборот алмашинувида ёки масофадан хизмат кўрсатишда тизимга киришда идентификация ва кўп факторли аутентификация қилиш ҳамда тармоққа киришдаги маълумотларни (сана, вақт, IP манзил ва бошқа идентификация маълумотлари) электрон баённомаларда қайд этиб бориш;
масофадан хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ахборот тизимларидаги ўзгаришлар юзасидан мижозларни ўз вақтида хабардор қилиш;
телекоммуникация тармоқларида тўловларни криптографик усуллар (электрон рақамли имзо ва шифрлаш) билан муҳофазалаш;
нобанк кредит ташкилоти ҳудудида Wi-Fi зоналари ташкил этилса, Wi-Fi тармоғи орқали юзага келиши мумкин бўлган ахборот хатарларининг олдини олиш;
нобанк кредит ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан ахборот алмашинувида ахборот муҳофазасини таъминлаш, ахборот алмашинувини икки томонлама имзоланган тегишли технологик йўриқнома талаблари асосида амалга ошириш;
ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини камайтириш чораларини кўриш;
ахборот тизимлари қурилмалари ва дастурларининг иш ҳолатини назорат қилиб бориш;
ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ нохуш ҳодисаларни бартараф этиш режаларини ишлаб чиқиш.
5. Нобанк кредит ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлигига масъул ходим тайинлаши лозим.
6. Ахборот хавфсизлигига масъул ходим вазифаларига қуйидагилар киради:
ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларининг ахборот муҳофазасини ташкил этиш ва таъминлаш;
иш жараёнида ходимларга маълум бўлган махфий ва шахсга доир маълумотларни сир сақлаш мажбурияти ва жавобгарликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
фойдаланувчиларнинг тизимга кириш ва чиқиш бўйича ҳаракатларини қайд этиши;
фавқулодда ҳолатларда тизимнинг хавфсизлигини ва узилишларсиз фаолиятини таъминлаши.
9. Нобанк кредит ташкилотлари ўзларидаги тўловлар тўғрисидаги маълумотларнинг ҳимоя қилинишида Ўзбекистон Республикасининг «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган талаб ва тартибларга риоя этишлари зарур.
10. Нобанк кредит ташкилотлари содир бўлган нохуш ҳодиса тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига зудлик билан ёзма ёки электрон шаклда хабар бериши лозим.
11. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155-моддаси.