Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сонли қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўгрисида» 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3751-сонли
қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 17 ноябрдаги ПФ-4857-сонли
Фармонида:
а) 1-бандининг тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги «ва сервис» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш»;
в) 3-бандининг иккинчи хатбошидаги «ва «Ўзагросервис» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сонли қарори
6-иловаси «Масъул ижрочилар» графасининг 36-позициясидаги ««Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари ««Ўзагросервис» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.