1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш даражасини яхшилаш ҳамда даромадини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
Қорақалпоғистон Республикасида умумий қиймати 490 млрд сўмлик 236 та чорвачилик соҳасидаги лойиҳалар шакллантирилганлиги, бугунги кунда 119,6 млрд сўмлик 94 та лойиҳалар амалга оширилганлиги ҳамда Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманларида 5,5 минг бош қорамолга мўлжалланган оилавий чорвачилик кооперациялари ташкил қилиш бўйича ишлар бошланганлиги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
Нукус шаҳрида чорвачилик соҳасидаги 20 га яқин етакчи хорижий компания вакиллари иштирокида «Халқаро агросаноат ярмаркаси» ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.01.00 Асосий қоидалар]
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия тавсиясига асосан чорвачилик учун ажратилган ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 3 июль,
ПҚ-4776-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2020 й., 07/20/4776/1025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)