1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг молиявий аҳволини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги 477-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамиятининг молиявий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, бинолари ҳамда иншоотларидан янада самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда «Ўзагросуғурта» АЖ деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда «Ўзагросуғурта» АЖ бинолари ва иншоотларини ялпи хатловдан ўтказиш натижалари бўйича республика минтақаларида фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектлар мавжудлиги аниқланганлиги, келгусида улардан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзагросуғурта» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг:
«Ўзагросуғурта» АЖнинг 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган ёки самарасиз фойдаланилаётган объектларини оммавий савдоларда хусусий мулк этиб сотиш, сотишдан тушадиган маблағларни жамиятнинг молиявий аҳволини яхшилашга, шунингдек, жамият филиалларининг маъмурий биноларини таъмирлашга ва уларни ободонлаштиришга мақсадли йўналтириш;
2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича объектларни келгусида самарали фойдаланиш учун уларни давлат мулки сифатида тезкор бошқариш ҳуқуқи билан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига* киритилган объектларни баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалини икки ҳафта муддатда тасдиқласин;
тегишли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган объектларнинг берилиши ва қабул қилиб олинишини бир ой муддатда таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 2-иловасида* кўрсатилган объектларни ўтказиш «Ўзагросуғурта» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар ҳисобига, объектларни ўтказиш санасидаги уларнинг баланс қиймати суммаси бўйича амалга оширилади.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 сентябрь,
757-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2018 й., 09/20/757/0844-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2021 й., 09/21/727/1123-сон)