1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.02.00 Иқтисодий интеграция. Сармояларни ҳимоя қилиш]
1. «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Групп Рус» МЧЖ (кейинги ўринларда — «Фольксваген» компанияси) ўртасида 2020 йил 2 март куни «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ негизида «Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасида (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) «Фольксваген» компаниясининг босқичма-босқич иштирок этишини назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзолангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ўзавтосаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш бўйича «Фольксваген» компанияси томонидан таклиф этилаётган ва қуйидагиларни назарда тутувчи концепцияни маъқуллаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
а) биринчи босқичда 2020-2021 йилларда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.10.00 Халқаро кўргазмалар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.03.00 Транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида «Фольксваген» ва «Шкода» маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб беришни ташкил қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
«Фольксваген» компаниясининг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ ходимларини йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитишни ташкил этиш;
«Фольксваген Кедди» моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида бутловчи қисмларни етказиб бериш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.25.00 Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси]
мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш;
б) иккинчи босқичда 2022 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш.
3. Қуйидагилар давлат харидларининг махсус ахборот порталида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан шакллантириладиган Ягона етказиб берувчилар реестрига тегишлича киритилган ҳолда ягона етказиб берувчилар сифатида белгилансин:
иштирокчиси (акциядори) «Ўзавтосаноат» АЖ бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналар — улар томонидан автомобиль саноати учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.15.00 Машинасозлик ва металлга ишлов бериш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати]
автомобиль маҳсулотларининг асл ишлаб чиқарувчиси (OEM) ёки лицензиари томонидан белгиланган ёки маъқулланган ёхуд тавсия этилган етказиб берувчи ташкилотлар — ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган корхоналар учун товарларни (ишларни ва хизматларни) етказиб бериш бўйича;
автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳадли, лицензиявий, инвестициявий ёки бошқа битимлар, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларини амалга оширишда техник кўмак бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчи ташкилотлар — ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган корхоналар учун товарларни (ишларни ва хизматларни) етказиб бериш бўйича.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.06.00 Чет эллик инвесторларга кафолатлар]
инвесторни ноқулай ўзгаришлардан кафолатлаш амал қилишини бошлаш мақсадида мазкур қарорнинг кучга кириши инвестор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини амалга оширишининг тасдиғи сифатида белгиланади;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.03.00 Капитал қўйилмалар. Инвестициялар (қурилишни молиялаштириш). Нархлар шаклланиши;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
қурилиш, хом ашё, материаллар, муҳандислик, технологик ва бошқа ускуналарни етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича шартномалар ва бошқа харажатларни молиялаштириш инвестиция лойиҳасининг дастлабки тасдиқланган техник-иктисодий асослари доирасида, лекин шу асосда ишлаб чиқилган ва олдин тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини ҳисобга олмаган ҳолда амалга оширилади.
5. «Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг биринчи босқичи якунларидан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва «Фольксваген» компанияси ўртасида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан «Фольксваген» компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи, хорижий инвестор мажбуриятларини ҳамда ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган давлатнинг қўллаб-қувватлаш чораларини аниқ акс эттирувчи инвестиция битимини тузиш бўйича тегишли таклифларни киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 2020 йил июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Евро-5» стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли дизель ёқилғиси ва автобензинга эга камида битта автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бўлишини таъминласин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Ў. Умурзоқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 июнь,
ПҚ-4757-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2020 й., 07/20/4757/0952-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 07/21/7/1058-сон)