1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш;
олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома олишга қўйилаётган мезонларни белгилаш;
қўшимча давлат гранти асосида танловда иштирок этиш мумкин бўлган таълим йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш тартиби;
республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олувчи талабгорларни танлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 109-банд қўшилсин:
«109. Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилади.
Давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичлари бўйича талабаликка Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг белгиланган шаклдаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тест синовлари натижаларига мувофиқ қабул қилинади».
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ва олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган иқтидорли хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади:
кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).
3. Хотин-қизларнинг республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома мазкур Низомга 1-иловадаги шаклга мувофиқ берилади.
4. Тавсиянома бланкалари «Давлат белгиси» давлат унитар корхонасида тайёрланган қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланади, ҳисоб серияси, рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
5. Тавсиянома мазкур Низомга 2-иловадаги схема бўйича олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга уч йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.
6. Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Республика олий таълим муассасаларига кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан хотин-қизлар учун қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — қўшимча қабул кўрсаткичлари) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан республика ҳудудлари кесимида тасдиқланади.
8. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этувчилар тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ушбу Низомга мувофиқ берилган тавсияномага эга хотин-қизлар (кейинги ўринларда — тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар) киради.
9. Тавсиянома бериш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбарларининг тегишли масалалар бўйича ўринбосаридан иборат таркибда ҳар йили февраль ойида Хотин-қизларга тавсиянома бериш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
ишчи гуруҳнинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади ва фаолияти устидан доимий назоратини таъминлайди;
ишчи гуруҳнинг йиғилишларини чақиради ва уларда раҳбарлик қилади;
ишчи гуруҳ ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
ишчи гуруҳ баёнларини тасдиқлайди.
13. Ишчи гуруҳнинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади.
14. Ишчи гуруҳ ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Ишчи гуруҳ йиғилишлари ишчи гуруҳ аъзолари рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
3-боб. Тавсияномани бериш тартиби
15. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш учун тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини мазкур Низомнинг 2-банди асосида ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.
Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этишга тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этиш учун ариза шакли Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни ҳар йили 20 майга қадар Ишчи гуруҳга тақдим этади.
17. Ишчи гуруҳ қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизлар тўғрисидаги ҳужжатларни мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини кўриб чиқади.
18. Ишчи гуруҳ томонидан қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этиладиган номзодлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонлардан бирини тасдиқловчи ҳужжатлар (иловаси билан);
маълумотнома-объективка;
умумий ўрта таълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасидан маълумотнома;
паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари.
Мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
19. Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатларни ҳар йили 5 июнга қадар кўриб чиқади.
Ишчи гуруҳ йиғилишининг якунлари бўйича баённома тузилади, ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг муҳри билан тасдиқланади.
20. Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
21. Ишчи гуруҳ қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этадиган хотин-қизларга тавсияномани ҳар йили 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига етказиб беради, ўз навбатида, ҳудудий бошқармалар ҳар йили 15 июнга қадар тавсияноманинг талабгорларга етказилишини таъминлайди.
4-боб. Олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини топшириш тартиби
22. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномани тақдим этиши талаб этилади.
23. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар йили 15 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази) абитуриентлар базасига киритилади.
25. Тавсияномага эга бўлган абитуриентларни қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ўқишга қабул қилиш кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) натижаларига мувофиқ қабул қилинади.
26. Тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган балл тўплаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда, қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.
27. Қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка қабул қилинмаган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар тўплаган баллари билан абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш даврида танлаган таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этади.
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиши учун
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби