1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сонли «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини модернизациялаш ва диверсификация қилиш, маҳсулотни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш борасида олиб борилган изчил ислоҳотлар натижасида аграр соҳада фаолият юритишнинг янги тизими — кластер усули жорий этилди.
Қисқа давр мобайнида кластер усулида фаолият юритиш ўзининг ижобий томонларини кўрсатди ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, қишлоқ жойларга саноатни олиб кириш ва янги иш ўринларини яратиш, юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, инфратузилмани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ва манфаатларини давлат бошқарув органларида ҳимоя қилиш борасида самарали механизмлар яратилмаган.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш қувватларини кўпайтириш, ушбу жараёнга илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг манфаатларини давлат ҳокимияти бошқарув органларида ҳимоя қилиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ташкилотчиларининг:
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасини (кейинги ўринларда — Уюшма) ташкил этиш;
Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи — Пахта-тўқимачилик кластерлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ҳамда улар томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш;
пахта-тўқимачилик кластерларини ҳудудларнинг салоҳияти янада ривожланиши истиқболларидан, хом ашё базаси, мавжуд инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда жойлаштиришга кўмаклашиш;
пахта хом ашёсини етиштириш жараёнига илғор агротехнологиялар ҳамда ресурсларни тежайдиган техника ва технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахта-тўқимачилик кластерлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги муносабатларни тартибга солишнинг шаффоф механизмини яратиш;
юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини кенгайтириш ҳамда мазкур жараёнларга рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантириш учун унификацияланган имтиёз ва преференциялар қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, шунингдек, тармоққа бозор механизмларини кенг жорий қилиш;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини модернизациялаш, техник қайта жиҳозлаш, юқори унумли инновацион технологияларни жорий этишда инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда пахта-тўқимачилик кластерларига кўмаклашиш;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жадал ривожлантириш ва барқарор фаолият юритишига тўсиқ бўлаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, соҳага оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Уюшма ижро аппарати тузилмасини тасдиқлаш унинг муассислари умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилади;
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади;
Уюшма фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида ўзаро муносабатларни такомиллаштириш мақсадида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилансинки, пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти идоралараро комиссия ҳамда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан баҳоланади.
5. Қуйидагилар:
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ;
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг белгиланган тартибда ташкил этилишига;
икки ой муддатда «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси уставининг тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишига;
«Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси ижро этувчи аппарати тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ пухта танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишига кўмаклашсинлар.
7. Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда 2020-2021 йилларда пахта тозалаш заводларини модернизация қилиш ва янги қувватларни ишга тушириш, ип-йигирув, матони тўқиш ва бўяш, тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, чигитни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, агрологистика ва чорвачилик комплексларини ташкил этиш, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш бўйича ҳар бир пахта-тўқимачилик кластерлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудларда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказлар (кейинги ўринларда — Илмий марказлар)ни босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
9. Белгилаб қўйилсинки, Илмий марказларнинг фаолияти пахта-тўқимачилик кластерлари қошида олий таълим ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик асосида пахтачиликдаги долзарб муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган тадқиқот ва тажриба-конструктурлик ишларини йўлга қўйиш, илм-фан янгиликлари ва ресурсларни тежайдиган инновацион технологияларни жорий этиш орқали ерлардан самарали фойдаланиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга йўналтирилади.
10. Қуйидагилар Илмий марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, сувни тежайдиган технологияларни ва мақбул алмашлаб экиш тизимини жорий қилиш;
ғўзани янги турдаги минерал ва органик ўғитлар билан замонавий агротехнологияларни қўллаган ҳолда озиқлантириш, пахта етиштирувчиларга ғўзани касалликлар, зараркунанда ҳашоратлардан ҳимоя қилишнинг биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз уйғунлашган кураш усулларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш ҳамда хизмат кўрсатиш;
Organic ва Global G.A.P. халқаро стандартлари талабларига мувофиқ пахта хом ашёсини етиштириш ҳамда тайёр маҳсулот экспорти географиясини кенгайтириш бўйича чораларни кўриш;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ривожлантиришнинг яқин ва узоқ муддатларга мўлжалланган истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
соҳада рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш, пахта хом ашёсини етиштиришда қўл кучини камайтириш, агротехник тадбирларни механизациялаштириш даражасини ошириш, маҳаллий ва хорижий давлатларнинг олий таълим ва илмий муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, давлат илмий-техник дастурлари доирасида эълон қилинган грант лойиҳалари танловларида иштирок этиш;
ғўзанинг янги серҳосил, эрта пишар нав ва дурагайларини синаш ҳамда танлаш, уларнинг уруғчилигини кенг йўлга қўйиш бўйича илмий-тадқиқотларни амалга оширишда иштирок этиш;
фермер хўжаликлари раҳбарлари ва агрокластерларнинг мутахассислари учун илмий асосланган замонавий агротехнологияларни кенг татбиқ этиш бўйича кўргазмали семинар-тренинглар ташкил этиш.
11. Қуйидагилар:
Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказларни ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказларнинг намунавий тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, рўйхатга киритилмаган пахта-тўқимачилик кластерларида 2023 йилга қадар босқичма-босқич Илмий марказлар ташкил этилади.
12. Илмий марказлар ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда икки ой муддатда Илмий марказларнинг вазифалари доирасида ишларни амалга ошириш учун замонавий жиҳозланган ўқув-лаборатория хоналарини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга оширсин.
13. Белгилансинки:
Илмий марказларнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш, таркибида Илмий марказлар ташкил қилинган пахта-тўқимачилик кластерларининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
пахта-тўқимачилик кластерлари ҳузурида ташкил этилган Илмий марказларга илмий муассасалар фаолиятига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги:
пахта-тўқимачилик кластерларига босқичма-босқич Илмий марказларни ташкил этишга кўмаклашсинлар;
республикадаги тегишли олий таълим ва илмий муассасалар билан Илмий марказлар ўртасида ҳамкорлик ўрнатилишини таъминласинлар.
15. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги уч ой муддатда Илмий марказлар билан ҳамкорликда фаолият юритадиган олий таълим ва илмий муассасалар томонидан шакллантириладиган мавзулар доирасида 2021 йил учун мақсадли танловлар эълон қилиш ҳамда танлов натижаси бўйича белгиланган тартибда илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар ажратиш чораларини кўрсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртманомаларига кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жалб қилинаётган чет эллик мутахассисларга белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилиши (муддати узайтирилиши)га кўмаклашсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртманомаларига кўра, пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан жалб қилинаётган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визалар расмийлаштирилиши ва берилиши (муддати узайтирилиши)ни ҳамда вақтинчалик яшаш жойи бўйича вақтинчалик рўйхатга қўйилиши ва унинг муддати белгиланган тартибда узайтирилишини таъминласин.
18. Уюшма Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставелли кўчаси, 8-уй манзилидаги «Пахтасаноат илмий маркази» акциядорлик жамиятининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Уюшмани белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги жаҳон интернет ахборот тармоғига уланишини таъминласин.
20. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Уюшма ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда пахта-тўқимачилик саноати тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия қилинсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Уюшмани статистик маълумотлар мажбурий тарқатиладиган реестрга киритсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
23. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 июнь,
397-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарорига 1-ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
пахта-тўқимачилик кластери — бир ёки бир нечта мустақил юридик шахслар томонидан ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олишдан уни дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш, бўяш ва тикиш, иккиламчи маҳсулотларни (чигит, линт ва бошқалар) қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришгача бўлган жараённи ўз ичига олган ҳамда ягона технологик занжирда бир нечта корхона ва ташкилотларни бирлаштирган ҳолда янги хўжалик юритиш тизимини шакллантириш усули;
пахта-тўқимачилик кластери иштирокчилари — ўзаро келишув асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органи билан кластер мақомини олиш тўғрисида битим тузган юридик шахслар;
пахта-тўқимачилик кластери инфратузилмаси — пахта хома шёсини етиштириш ёки шартнома асосида сотиб олиш, уни дастлабки қайта ишлаш, ип-калава, мато тўқиш, бўяш ва тикиш, иккиламчи маҳсулотларни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун зарур бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар йиғиндиси;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш мезонлари — пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш учун зарур бўлган талаблар.
2-боб. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш йўналишлари ва мезонлари
3. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича баҳоланади:
пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси;
ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича идоралараро комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) ва ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар амалга оширилади;
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда аниқланадиган ҳолатлар орқали амалга оширилади.
6. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан ташкил этилади.
7. Ҳар йили 15 ноябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан мазкур қарор билан тасдиқланган намунавий таркибга мувофиқ Ишчи гуруҳи ташкил этилади.
ушбу Низомда белгиланган мезонлар асосида пахта-тўқимачилик кластерларидан, шунингдек, ваколатли давлат органлари ва муассасаларидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш;
заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини, шу жумладан лойиҳаларнинг амалга оширилиши, инфратузилма объектларининг яратилиши, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш ҳолати, фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминлаш даражаси ва бошқа масалаларни ўрганиш;
Комиссия томонидан тақдим этилган жадваллар асосида маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
9. Ишчи гуруҳ ҳар йили 5 декабрга қадар ўрганиш натижалари бўйича маълумотларни, шу жумладан Комиссия томонидан тақдим этилган жадваллар асосида таҳлилий маълумотлар ва уларни асословчи ҳужжатларни Комиссияга тақдим этади.
ушбу қарорда белгиланган мезонлар асосида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ёки уларнинг пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш ва жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
пахта-тўқимачилик кластерларига ўз фаолиятини самарали ташкил этишда ташкилий-ҳуқуқий масалаларда кўмаклашиш;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга киритиш;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришига бозор механизмларини кенг жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органларига киритиш.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси Комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
12. Ишчи органи қуйидагиларни амалга оширади:
Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш;
Комиссия аъзоларига кун тартибига киритилган масалалар, йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида хабар бериш;
Комиссия йиғилиши учун материаллар тайёрлаш ва тарқатиш, иш юритишни амалга ошириш ва ҳужжатларни сақлаш;
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросининг назорати ва мониторингини ташкил қилиш, тегишли маълумотларни ва таклифларни Комиссия раисига тақдим этиш;
тушган хатларни кўриб чиқиш ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш.
Ишчи органи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13. Комиссия йиғилишининг материаллари Комиссия раисининг имзоси билан йиғилишгача камида 5 кун олдин ҳар бир Комиссия аъзосига етказиб берилади.
14. Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари Комиссия ва Ишчи гуруҳнинг сўровига асосан тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни беш кунда Комиссия ва Ишчи гуруҳга тақдим этади.
15. Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар ва ҳужжатлар Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади.
Комиссия йиғилиши аъзоларининг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
16. Комиссия томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ баллар асосида баҳоланади ва якуний хулоса чиқарилади.
17. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти бўйича баллар қуйидагича ҳисобланади:
пахтани етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш даражаси — умумий баҳолаш кўрсаткичининг 50 фоизини;
ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги ва замонавий техника ва технологияларни қўллаш даражаси — умумий баҳолаш кўрсаткичининг 30 фоизини;
пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар — умумий баҳолаш кўрсаткичининг 10 фоизини ташкил этади.
Бунда фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини таъминланганлик даражасига устуворлик берилади ҳамда Комиссия томонидан ушбу йўналиш доирасида 70 фоиздан кам кўрсаткичга эришган пахта-тўқимачилик кластерларининг пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилади.
18. Комиссия хулосасида пахта-тўқимачилик кластерларининг фаолиятини баҳолаш натижалари, шу жумладан уларнинг фаолиятини такомиллаштириш ёки пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш бўйича аниқ тавсиялар кўрсатилади.
Комиссия хулосаси йиғилиш баённомаси билан расмийлаштирилади.
19. Комиссия хулосасида пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган тақдирда, ушбу ҳолатни асословчи ҳолатлар кўрсатилади ва тегишли ҳужжатлар баённомага илова қилинади.
20. Комиссия хулосаси ижросини таъминлаш учун Ишчи органи томонидан уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этилади.
21. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Комиссия хулосаси асосида пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган пахта-тўқимачилик кластерини пахта хом ашёсини етиштиришдаги иштирокини тўхтатиши, шунингдек, ушбу ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун янги ташаббускорларни аниқлаши лозим бўлади.
Бунда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича ташаббускорларга оид ҳужжатлар Комиссия томонидан кўриб чиқилади ва тегишли тавсиялар берилади.
4-боб. Якунловчи қоида
22. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда кўриб чиқилади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддат
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари
Ҳудудий ишчи гуруҳнинг сўровига асосан тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни ҳудудий ишчи гуруҳга тақдим этади
5 кунда
3-босқич
Ҳудудий ишчи гуруҳи
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотлар ва уларни асословчи ҳужжатларни Комиссиянинг ишчи органига тақдим этади
5 декабрга қадар
4-босқич
Комиссиянинг ишчи органи
Ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган таҳлилий маълумотлар ва ҳужжатлар асосида Комиссия йиғилиши материалларини тайёрлайди ва Комиссия аъзоларига етказади
йиғилишгача камида 5 кун олдин
5-босқич
Комиссия
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолайди ва якуний хулоса чиқаради
25 декабрга қадар
6-босқич
Комиссиянинг ишчи органи
Комиссия хулосасини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига, шунингдек, манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказади
3 кун муддатда
7-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Комиссия хулосаси асосида пахта хом ашёси етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш тавсия этилган пахта-тўқимачилик кластерининг пахта хом ашёси етиштиришдаги иштирокини тўхтатиш чораларини кўради, шунингдек, ушбу ҳудудларда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун янги ташаббускорларни аниқлайди
белгиланган муддатларда
8-босқич
Комиссия
Пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш бўйича янги ташаббускорларга оид ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли тавсиялар беради.
икки ҳафта муддатда
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини баҳолаш бўйича
I. Пахта хом ашёсини етиштиришдан бошлаб уни тайёр маҳсулот сифатида сотишгача бўлган ишлаб чиқаришнинг узлуксиз занжирини ташкил этиш
1.
Пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватларининг мавжудлиги
Фақат пахта хом ашёсини қабул қилиш маскани мавжуд бўлганда
1 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, «Давергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари
Сотиб олиш шарти билан пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари мавжуд бўлганда
2 балл
Пахта хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш қуввати янгидан барпо этилганда
4 балл
2.
Замонавий ишлаб чиқариш қувватлари жорий этилганлиги (тайёр маҳсулотга нисбатан)
1000 тоннадан 3000 тоннагача жорий этилганда
1 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари
3001 тоннадан 5000 тоннагача жорий этилганда
3 балл
5001 тоннадан 10000 тоннагача жорий этилганда
5 балл
3.
Пахта хом ашёсини қайта ишлашнинг узлуксиз занжири ташкил этилганлиги
Пахта хом ашёсини тозалаш корхонаси, ип-йигирув фабрикаси мавжуд бўлганда
1 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари
Пахта хом ашёсини тозалаш корхонаси, ип-йигирув, матони тўқиш ва бўяш фабрикаси ҳамда ёғ-мой корхонаси мавжуд бўлганда
3 балл
Пахта хом ашёсини тозалаш, ип-йигирув, матони тўқиш, бўяш ва тикув фабрикаси, ёғ-мой корхонаси, агрологистика ва чорвачилик комплекслари мавжуд бўлганда
5 балл
4.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот турларининг мавжудлиги
10 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда
1 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари
11 — 50 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда
2 балл
51 — 100 турдаги истеъмол товарлари мавжуд бўлганда
4 балл
5.
Янги иш ўринлари яратилганлиги (меъёрга нисбатан фоиз)
20 фоиздан 40 фоизгача яратилганда
1 балл
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари
40 фоиздан 70 фоизгача яратилганда
2 балл
70 фоиздан 100 фоизгача яратилганда
4 балл
6.
Экспорт кўрсаткичининг юқорилиги
5 млн АҚШ долларигача
1 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари
5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлганда
2 балл
11 млн АҚШ долларидан 25 млн АҚШ долларигача бўлганда
4 балл
7.
Маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш учун синов лабораториялари ташкил этилганлиги
Халқаро стандартлар талаблари асосида замонавий синов ускуналари билан модернизация қилинганда
4 балл
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пахта-тўқимачилик кластерлари
8.
Сифат тизимларини жорий этилганлиги
ISO 9001 стандарти талабларига мувофиқ сифат менежмент тизимига расмийлаштирилган сертификати мавжуд бўлганда
Фермер хўжаликлари томонидан ортиқча топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлиқ тўланганда
1 балл
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий бўлинмаси, пахта-тўқимачилик кластерлари
Ортиқча топширилган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган ёғ, шрот ва шелуха маҳсулотлари фермер хўжаликларига тўлиқ етказиб берилганда
1 балл
??тиқ?? топширилган пахта хом ашёси учун белгиланган нархга қўшимча 15 фоиз устама тўлиқ тўланган ҳамда ушбу хом ашёни чуқур қайта ишлашдан олинган ёғ, шрот ва шелуха маҳсулотлари фермер хўжаликларига тўлиқ етказиб берилганда
3 балл
IV. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти самарадорлиги билан боғлиқ бошқа масалалар
1.
Пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш манбалари мавжудлиги
*Изоҳ. Илмий марказлар ташкил этадиган пахта-тўқимачилик кластерлари рўйхатига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан келишилган ҳолда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 397-сон қарорига 5-ИЛОВА
Инновацияларни, илм-фан ютуқлари ва янгиликларини жорий этиш бўйича илмий марказларнинг намунавий тузилмаси
*Изоҳ. Илмий техник кенгаш таркибига пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд муаммоларни илмий асосда ҳал этиш мақсадида ушбу қарорга 2-илова билан тасдиқланган олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг етакчи илмий-педагог ходимлари ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги тажрибали мутахассислар қўшимча тарзда жалб этилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 09/20/397/0796-сон, 31.10.2020 й., 09/20/666/1433-сон; 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.12.2021 й., 09/21/733/1131-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.01.2023 й., 09/23/11/0018-сон)