Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмитаНИНГ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2018 йил 26 сентябрдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 3071, 2018 йил 27 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2018 й., 10/18/3071/1970-сон) билан тасдиқланган Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди
«а» ,
«б» ,
«в» кичик бандларида:
олтинчи хатбошилардаги «нострификация қилинганлиги» деган сўзлар «тан олинганлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошилардаги «Давлат санитария-эпидемиология хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг тегишли бўлинмалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг тегишли ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.