toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2016
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«БОЖ ТАРИФИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1998 йил 1 январдан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ҳамда идоралар ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишларини ва бекор қилишларини таъминласин.
3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари «Бож тарифи тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисмлари қўлланилаверади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 29 август,
471-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 229-модда)