toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 15.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2000 йилнинг 1 сентябридан эътиборан амалга киритилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ.
Тошкент ш.,
2000 йил 25 май,
72-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 143-модда)