Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БоШҚАРУВИНИНГ
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2005 йил 12 майдаги 10/6-сонли қарори (рўйхат рақами 1477, 2005 йил 30 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 22-сон, 163-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг оддий векселлари ва депозит сертификатлари бланкаларини йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
3-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Сўндирилган қимматли қоғозлари бланкаларига, шунингдек яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) фойдаланилмаган қимматли қоғозлари бланкаларига «Сўндирилган» ёзуви билан белги киритилиши шарт.».
2.
21-банд куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Далолатнома банк Бошқаруви раисининг имзоси билан тасдиқланади.».