Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 630-модда) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Кредит бюроси ўзининг фирма номи ёзилган штампларга, бланкаларга ва ўз эмблемасига эга бўлишга ҳақли. ».
2.
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Кредит бюросига лицензия берганлик учун давлат божи ундирилмайди.».