1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиль йўллари тармоғини сақлаш ва автомобиль транспортининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш, автомобиль йўлларида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланишида вазн ва ҳажм параметрларини самарали назорат қилишни ташкил этиш орқали автомобиль йўлларининг таъмирлараро муддатларгача бузилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
2020 — 2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар:
а) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Aвтомобиль йўллари қўмитаси;
б) транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш, махсус техника харид қилиш ва сақлаш ишлари бўйича молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига:
транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун (стационар) ва кўчма пунктларини қуриш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини (асосларини);
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳаракат хавфсизлиги қоидалари талабларини таъминлаш шарти билан вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун ва кўчма пунктларининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширишга ҳамда белгиланган тартибда фойдаланишга топширишга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси олти ой муддатда:
хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши километрини ёки вақтини ҳисоб-китоб қилиш ва бунинг учун ҳақ ундириш бўйича техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқсин, бунда халқаро амалиётдан келиб чиқиб замонавий ахборот технологиялари асосида жиҳозлаш ва фойдаланиш назарда тутилсин;
ишлаб чиқилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларнинг хулосалари асосида хорижий юк автотранспорт воситаларининг республика автомобиль йўллари бўйлаб ўтиши бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари A.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 май,
337-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 337-сон қарорига 1-ИЛОВА
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегаралари орқали ўтказиш пунктларида ва Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўлларида хорижий ва миллий транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Вазн ва ҳажм параметрлари назоратининг асосий мақсади транспорт воситаларининг автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг таъмирлараро муддатларигача бузилишининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтиришни таъминлашдан иборат.
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баландлик бўйича ўлчовни амалга ошириш — транспорт воситасининг кўндаланг (вертикал) кўринишининг (юк ва бошқа мосламалар инобатга олинади) юқори ва пастки нуқталари орасидаги масофани аниқлаш жараёни;
бир-бирига яқин ўқлар — транспорт воситасининг ўртасидаги масофа 1,8 метрдан кам бўлган ўқлари (икки ва ундан ортиқ);
бўлинмайдиган юк — юкларни уларга зарар етказмасдан бир неча қисмларга бўлиш ва бошқа транспорт воситаси билан ташиш имкони бўлмаган ҳолатда ёки юкни алоҳида қисмларга бўлгандан кейин уни дастлабки ҳолатига қайтариш имкони бўлмаган юклар; кўприклар ва бошқа иншоотларнинг темир-бетон оралиқ қурилмалари, алоҳида технологик блоклар (модуллар); пайвандланган (парчин михланган) кўприклар ва бошқа техник-ишлаб чиқариш конструкциялари; иккитадан ортиқ бўлмаган йирик диаметрли қувурлар; оғир юкли транспорт воситалари; қурилиш техникаси; қишлоқ хўжалик машиналари ва механизмлари; автокранлар; станоклар; саноат трансформаторлари, печлар, генераторлар, йиғма тегирмонлар; суюқ кимёвий моддалар билан тўлдирилган автоцистерналар; рефрижераторлар; пиво ишлаб чиқарувчи, шакар ишлаб чиқарувчи ва нефтни қайта ишловчи заводлар учун контейнерлар (реакторлар); трамвайлар; кемалар (қайиқлар), самолётлар; денгиз контейнерлари; темир йўл вагонлари; туннел қазиш қалқонлари, старторлар; харбий техника; тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари; техник-иқтисодий асосланган бошқа юклар;
вазн ва ҳажм параметрлари назоратининг автоматлаштирилган пункти — фото ва видео суратга олиш функцияларига эга автоматлаштирилган тарзда ишловчи махсус воситалардан фойдаланувчи назорат пункти;
вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма пункти — транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари ўлчовини амалга ошириш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган автомобиль;
вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар пункти — транспорт воситалари ҳаракати йўналишларида стационар жойлашган ва транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари ўлчовини амалга ошириш учун жиҳозланган назорат пункти;
вазнни қайта ўлчаш — транспорт воситаларининг вазн параметрларига аниқлик киритиш мақсадида ўтказиладиган қўшимча ўлчов;
икки ёки уч ўқли тиркама (яримтиркама)нинг ўққа тушадиган оғирлиги — автомобиль ёки тиркама (яримтиркама) умумий оғирлигидан автомобиль йўли ва йўл иншоотларига бир вақтда икки ёки уч ўқли тиркама ғилдиракларидан тушадиган оғирлик;
катта ҳажмли транспорт воситаси — ҳар қандай ҳажм кўрсаткичларидан бири Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши учун белгиланган меъёрий ўлчовлардан (баландлик, кенглик ва узунлик) ортиқ бўлган транспорт воситаси;
оғир вазнли транспорт воситаси — ҳар қандай вазн кўрсаткичларидан бири Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши учун белгиланган меъёрий ўлчовлардан вазни (умумий вазн ва ўққа тушувчи оғирлик) ортиқ бўлган транспорт воситаси;
кенглик бўйича ўлчовни амалга ошириш — транспорт воситасининг кўндаланг кўринишини (юк ва бошқа мосламалар инобатга олинади) иккита ён томони нуқталари орасидаги масофани аниқлаш жараёни;
махсус рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳуқуқини берувчи махсус ҳужжат;
транспорт воситаси вазнини ўлчаш — сертификатланган автомобиль тарозилари ёрдамида транспорт воситалари ўқига тушувчи ва умумий оғирликни аниқлаш жараёни, ҳаракатланиш жараёнида авторанспорт воситасининг ўқи бўйича ва умумий вазнини ўлчаш;
узунлик бўйича ўлчовни амалга ошириш — транспорт воситасининг бўйлама кўринишининг (юк ва бошқа мосламалар инобатга олинади) олди ва орқа нуқталари орасидаги масофани аниқлаш жараёни;
якка ўқ — транспорт воситасининг энг яқин ўқигача 1,8 метрдан ортиқ бўлган масофада жойлашган транспорт воситаси ўқи;
ўққа тушадиган оғирлик (ўқ оғирлиги) — автомобиль оғирлигидан бир ўқ ғилдираклари орқали автомобиль йўлига ва йўл иншоотларига тушадиган оғирлик;
2-боб. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктларига қўйиладиган минимал талаблар
4. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар пункти қуйидаги ускуна ва жиҳозлардан иборат бўлиши шарт:
а) автомобиль йўли минтақасида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш асбобларини жойлаштириш учун жой ҳамда тўхтатилган транспорт воситаларини тўхтатиш сабаблари бартараф этилгунга қадар жойлаштириш учун тўхташ жойи;
е) ортиқча юк юкланган транспорт воситалари учун тўхташ майдонлари, ортиқча юкларни вақтинча сақлаш учун очиқ ва ёпиқ турдаги омборхоналар, юклаш ва тушириш учун механизм ва ускуналар;
а) транспорт воситаларининг ўқига тушадиган оғирликни ўлчовчи, ўқларнинг сони ва улар орасидаги масофани аниқловчи, ўқдаги ғилдираклар сонини аниқловчи асбоб-ускуналар;
б) транспорт воситалари ҳажмларини ўлчаш ускуналари;
в) транспорт воситаларининг давлат рўйхатига олиш белгиларини таниш ва транспорт воситаларини суратга олиш функцияси мавжуд бўлган фото-видео тасвирга тушириш воситалари;
е) транспорт воситасининг параметрлари рухсат этилган вазн ва ҳажмлардан ортиқлиги тўғрисида транспорт воситасининг ҳайдовчиси ва эгасига хабар беришда қўлланиладиган техник воситалар (алоқа воситалари, шу жумладан, интернет тармоғи ва бошқалар).
6. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма пункти зарур ускуна ва асбоблар билан жиҳозланган автомобиль ёки тиркамада ташкил этилади.
Вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма пункти автомобиль йўли минтақасида жойлаштирилади. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма пунктида вазн ва ҳажм назоратини амалга ошириш учун жой танлашда йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминланиши лозим.
Вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма пунктида қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
а) кўчма тарози ускунаси;
б) транспорт воситалари ҳажмларини назорат қилиш учун ўлчов воситалари;
в) ҳужжатлардан нусха кўчириш ва сканерлаш учун техник воситалар;
7. Автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш учун ускуналарни қўллаган ҳолда назорат (кейинги ўринларда — вазн ва ҳажм параметрлари назорати) амалга оширилади.
8. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктлари уч турга бўлинади:
вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар пункти;
вазн ва ҳажм параметрлари назорати кўчма (мобиль) пункти;
вазн ва ҳажм параметрлари назоратининг автоматлаштирилган пункти.
9. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктлари (бино ва иншоотлар) йўл элементлари ҳисобланади.
10. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктларида қуйидагилар амалга оширилади:
транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини аниқлаш (оғирлик, узунлик, баланлик ва кенглик кабилар);
транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини инструментал назорат қилишнинг илғор усулларини ташкил этиш ва ишлаб чиқиш, шунингдек, пунктларда ҳаракат тезлигини чеклашни ташкил этиш;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар назоратини амалга ошириш;
вазн ва ҳажм ўлчов ускуналарининг сақланиши, уларнинг техник соз ҳолатда бўлиши, техника хавфсизлиги, экология ва ёнғин хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, санитария-гигиена нормалари, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
ваколатли органлар томонидан қоидабузарларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштириш;
транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари тўғрисида статистик маълумотларнинг ягона ахборот базасини яратган ҳолда жамланишини таъминлаш ва транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш бўйича бошқа ишларни амалга ошириш.
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
11. Транспорт воситаларининг умумий оғирлиги товар-транспорт ҳужжатлари ва техник паспортлар бўйича аниқланади. Транспорт воситасининг умумий оғирлиги (масса) юк оғирлигини (брутто), шатакчининг юкланган оғирлигини ва техник кўрсаткичлар бўйича яримтиркама (тиркама) оғирлигини жамлаш йўли билан аниқланади.
12. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар ва кўчма пунктларида транспорт воситаларининг ортиқча юк ортилганлиги ёки транспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган ортиқча юк оғирлиги учун белгиланган тартибда жарима солинишига асос бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1251-моддаcи.
13. Автоматлаштирилган режимда ишловчи фото ва видео тасвирга тушириш функциясига эга махсус техник воситалар мавжуд назорат пунктларида транспорт воситаларига ортиқча юк ортилганлиги ёки транспорт воситаларининг ҳар бир ўқига тушадиган ортиқча юк оғирлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
14. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати, транспорт оқимида вазн ва ҳажм параметрларидан ортиқлик мавжудлиги эҳтимоли бўлган транспорт воситаси аниқланганда, вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар ёки кўчма пункт жойлашган жойга юбориб аниқлаштирилиши мумкин.
15. Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари ортиқлиги эҳтимоли қуйидагилар билан белгиланади:
а) транспорт воситаси кузови бортидан юқори юкланганлиги ва/ёки кузовнинг қўшимча бортларидан ҳамда транспорт воситасининг ҳажмидан ташқарига чиқиб турувчи юкларнинг мавжудлиги;
б) подвеска узелларининг чўкиши;
в) транспорт воситасининг ҳаракат вақтида динамик хусусиятлари пасайиши;
г) транспорт воситаси ҳаракатланиши мумкин бўлган тезликда ўта секин ҳаракатланиши;
д) транспорт воситаси бештадан ортиқ ўққа эгалиги ва бошқа асосли сабаблар.
16. Автомобиль йўлларида назоратни амалга ошириш бўйича асосий иш жараёнлари қуйидагилардан иборат:
вазн ва ҳажм параметрларини аниқлаш билан боғлиқ транспорт ҳужжатларини текшириш;
транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини аниқлаш, шу жумладан, автоматлаштирилган тизим орқали;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари эгаларида (фойдаланувчиларда) махсус рухсатномаларнинг мавжудлигини ва махсус рухсатномада белгиланган йўналишга ҳамда йўл ҳаракати шартларига риоя этилишини текшириш;
назоратдан ўтиш билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш ва бошқалар.
17. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар пунктларида вазн параметрларини назорат қилиш автоматлаштирилган тарзда бевосита ҳаракатланиш вақтида ёки йўл минтақасида жойлашган мухсус майдонларда амалга оширилиши мумкин.
18. Маълум бир йўналишда вазн ва ҳажм параметрларидан ортиқлик мавжудлиги эҳтимоли бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши аниқланганда (такрорланган ҳолатларда) инспекторлар томонидан ушбу йўналиш бўйича алоҳида назорат қилиниши ва аниқлаштирилиши лозим.
19. Вазн ва ҳажм параметрлари текширувини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг автомобилда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича инспекторлари, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ва Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси ўтиш пунктларида Давлат божхона қўмитасининг ходимлари (кейинги ўринларда — Инспектор) қуйидагилардан иборат инструментал назоратни амалга оширади:
транспорт воситасининг ҳажмларини ўлчаш (оғирлик, узунлик, кенглик ва баландлик кабилар);
ўқлар ўртасидаги масофани ўлчаш;
яқин жойлашган ўқлар ва ўқлар гуруҳини аниқлаш;
подвеска турини аниқлаш (пневматик ёки унга эквивалент);
транспорт воситасининг ҳар бир ўқидаги ғилдираклар сонини аниқлаш;
21. Инструментал текширувлар натижалари белгиланган меъёрий талабларга мос бўлмаганда инспектор томонидан баённома расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар қайд этилади:
вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктининг рақами ёки номи, тузилган вақти ва санаси;
вазн ва ҳажм параметрлари назорати стационар ёки кўчма пунктлари жойлашган манзил, шу жумладан, сунъий йўлдошли глобал навигацион тизим маълумотлари (мавжуд бўлганда);
ўлчов воситасининг номи, тури ва серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, ўлчов воситасининг турини тасдиқлаш тўғрисида гувоҳнома (рақами, амал қилиш муддати, рўйхатга олинган рақами), текширувдан (қиёслашдан) ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати;
транспорт воситасининг (якка транспорт воситаси, шатакчи, тиркама, яримтиркама) русуми, модели ва давлат рақами белгиси;
транспорт воситаси тури (якка транспорт воситаси ёки автопоезд);
транспорт воситасининг эгаси (номи, манзили, телефони, техник паспорт рақами);
транспорт воситасининг ҳайдовчиси (фамилияси, исми, отасининг исми, ҳайдовчилик гувоҳномаси серияси ва рақами);
юк жўнатувчи (ташкилот)нинг номи, манзили ва телефони (маълумот мавжуд бўлганда);
товар-транспорт юкхати ҳужжатлари бўйича юкнинг хусусиятлари (номи, бўлинадиган/бўлинмайдиган, оғирлиги, ҳажмлари ва бошқалар);
транспорт воситаси ёки автопоезднинг рухсат этилган вазнининг миқдори (тоннада);
ўқлар орасидаги масофалар ва ўқдаги ғилдираклар сони кўрсатилган ҳолда ўққа ҳамда ўқлар гуруҳига тушадиган рухсат этилган оғирлик;
транспорт воситаси ёки автопоезднинг узунлиги, эни ва баландлигининг ўлчамлари (метрда);
умумий оғирликнинг ўққа тушадиган оғирлик ҳамда ўқлар ўртасидаги масофа (метрда) ва ўқлардаги ғилдираклар сони кўрсатилган ҳолда ўқлар гуруҳига тушадиган оғирликнинг аниқланган кўрсаткичлари (шу жумладан, фото ва видео тасвирга олиш усулида);
белгиланган қатнов йўли ва йўналиш ҳамда ушбу қатнов йўли йўналиши бўйича босиб ўтган масофаси (километрда) ва бошқалар.
22. Қуйидаги ҳолларда транспорт воситаларининг вазни тарозида такроран ўлчанади:
транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан вазн ўлчайдиган тарози платформасидан ўтиш технологияси бузилиши натижасида вазнни ўлчаш ускуналари носоз ҳолга келганда;
тарозида ўлчаш ўққа тушадиган оғирликни ўзгартириш мақсадида юкнинг бир қисмини бошқа жойга олиш ёки транспорт воситасидан тушириш билан боғлиқ бўлган ҳолларда транспорт воситаси эгаси (фойдаланувчиси) ёки унинг вакили томонидан ёзма равишда ариза берилганда;
транспорт воситасининг юки билан тўлиқ оғирлиги вазн ўлчаш жараёнидаги кўрсаткичи ушбу транспорт воситасига тегишли техник паспорт ва товар-транспорт юкхатида келтирилган оғирлик кўрсаткичларидан икки фоиз миқдоридан ошганда, агар транспорт воситасининг эгаси (фойдаланувчиси) ушбу вазн ўлчаш натижаларига рози бўлмаган ҳолатда пункт инспектори номига бир маротабалик ёзма ариза билан қайта тарозидан ўлчаш учун мурожаат қилишга хақли. Бунда, товарларнинг оғирлиги ва жойлашишига ўзгартиришлар киритилмаганлиги (транспорт воситасидан юк туширилмаган, бошқасига қайта ортилмаган) ҳамда бутлиги таъминланган бўлиши, шунингдек, ушбу жараён пункт инспекторининг қайта тарозида ўлчаш тўғрисидаги қарори асосида бир соат ичида амалга оширилиши лозим.
Транспорт воситасига ортиқча юк ортилганлиги аниқланган тақдирда, ортиқча ортилган юклар туширилгандан сўнг транспорт воситасининг автомобиль йўлига чиқишига рухсат берилишидан олдин такроран ўлчаниши мумкин.
23. Назоратдан ўтиш транспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан тақдим этиладиган транспорт ҳужжатларига белги-штамп босиш йўли билан расмийлаштирилади. Назоратдан ўтгани ҳақидаги штамп йўл варақасига, у мавжуд бўлмаган тақдирда, товар-транспорт юкхатига босилади.
Штампда инспектор ўлчов санаси, «Ҳужжатлар назорати» ёки «Ҳужжатлар ва ҳажм назорати» белгисини (агар тарозига тортиш амалга оширилмаган бўлса) ва ўз имзосини қўяди.
Ҳужжатли текширувдан ўтганлик тўғрисидаги белги ташувчини ҳаракат йўналиши бўйича вазн ўлчов ускуналаридан фойдаланган ҳолда текширувни амалга оширишдан озод эта олмайди.
Вазн ва ҳажм параметрлари рухсат этилган меъёрдан ортиқ бўлган тақдирда, инспектор ташувчидан катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус рухсатномадаги қайд этилган вазн ва ҳажм параметрларининг ҳақиқийлигига мослигини текширади.
Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланаётган оғир вазнли ва (ёки) катта ҳажмли транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги соатига 50 км дан ошишига йўл қўйилмайди ва транспорт воситасида белгиланган тартибда тезликни чегаралаш белгиси ўрнатилади.
Транспорт воситасига ортиқча ортилган юклар туширилгандан сўнг транспорт воситасининг автомобиль йўлига чиқишига рухсат берилади.
Бўлинадиган юкларнинг оғирлиги транспорт воситаларининг қонун ҳужжатларида рухсат этилган максимал оғирлигидан 35 фоизгача ошмаган ҳолларда қонун ҳужжатларида кўзда тутилган қўшимча маблағлар юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакиллари томонидан тўлаб берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси рухсати асосида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига махсус рухсатнома берилиши мумкин.
24. Мумкин бўлган ёки махсус рухсатномада белгиланган параметрларнинг биттаси бўлса ҳам ортиб кетиши, махсус рухсатномада белгиланган ҳаракат йўналишидан оғиш ҳолати аниқланган тақдирда, инспектор тақдим этилган рухсатномани бекор қилади, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситасининг бутун ҳаракат йўналиши бўйича ўтганлиги компенсациясини қайта ҳисоб-китоб қилади ва ташувчи томонидан қўшимча тўлов амалга оширилгандан сўнг унга катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаси ҳаракати учун янги махсус рухсатнома қайта расмийлаштирилади.
Ушбу қўшимча тўловлар инспектор томонидан белгиланган тартибда кирим қилингандан сўнг юк ташувчига тегишли чек ёки квитанция берилади.
25. Махсус рухсатнома бекор қилинганда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаси махсус рухсатномасиз ҳаракатланаётган ҳисобланади ва ундан рухсатномасиз босиб ўтилган йўналиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган тарифлар ҳажмидан беш баробар миқдорида қўшимча тўлов (махсус рухсатномани олганда тўланган миқдорни ҳисобга олган ҳолда) ундирилади.
26. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаси эгасида (фойдаланувчида) автомобиль йўлларидан ўтиш учун махсус рухсатнома мавжуд бўлмаган ёки рухсатномада белгиланган ҳаракат йўналишидан четланган, шунингдек, йўл ҳаракатлари шартлари бузилган тақдирда, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) ходимлари ёки инспектор бундай транспорт воситаси ҳаракатини тўхтатади.
Тўхтатилган транспорт воситаси яқин атрофдаги транспорт сақлаш майдонига олиб борилади.
Инспекторлар томонидан мустақил равишда ёки ДЙҲХХ ходимлари иштирокида далолатнома тузилади. Унинг бир нусҳаси тўхтатилган транспорт воситаси эгасига ёки унинг вакилига берилади.
Тўхтатилган транспорт воситасининг келгуси ҳаракати унинг вазн ва ҳажм параметрлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштирилгандан ёки ҳаракатланиш учун махсус рухсатнома олинганидан ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ барча зарур бўлган тўловлар амалга оширилганидан сўнг давом эттирилиши мумкин.
27. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктлари иш жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ва унинг ҳудудидаги барча асбоб-ускуналарга етказилган ҳар қандай шикастлар зарар етказувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қопланади.
4-боб. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктлари инспекторларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
28. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пунктлари инспектори транспорт воситаларини тўхтатиш ва қуйидагиларни текшириш ҳуқуқига эга:
транспорт воситаси ҳайдовчиларида юкларни, шу жумладан, катта ҳажмли ва оғир вазнли юкларни ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги (рухсатнома, тарози ўлчови сертификати ёки белгиланган шаклдаги белги, ДЙҲХХ билан келишилган йўналиш схемаси);
рухсатномада белгиланган йўналишнинг транспорт воситаси ҳаракати ҳақиқий йўналишига мослиги;
транспорт воситасининг вазн кўрсаткичларининг рухсатномада кўрсатилганига мослиги;
рухсатнома амал қилиш муддатининг ташишларни бажаришнинг ҳақиқий муддатига мослиги.
29. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши қоидалари бузилган, белгиланган намунадаги махсус рухсатнома мавжуд бўлмаган тақдирда, вазн ва ҳажм параметрлари назорати пункти инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1251-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган миқдорда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши учун тўловлар ундириш;
ушбу Низомга мувофиқ бекор қилинган рухсатномалар ўрнига янги махсус рухсатномалар расмийлаштирилишига кўрсатма бериш.
30. Вазн ва ҳажм параметрлари назорати пункти инспекторларига қуйидагилар тақиқланади:
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситасининг ҳайдовчиси ёки унинг вакили ёзма ариза билан мурожаат қилганда тарозида қайта ўлчашдан асоссиз равишда бош тортиш;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситасининг бутун ҳаракат йўналиши бўйича ўтганлиги компенсациясини қайта ҳисоб-китоб қилишни (ҳисоблаш) ва янги махсус рухсатнома расмийлаштирилишига кўрсатма беришни пайсалга солиш;
бошқа юклатилган вазифаларга риоя этмаслиги ёки рухсат этилган параметрлардан ортиқ юкланган катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг рухсатсиз ўтишининг олдини олиш бўйича ўз вазифаларини бажаришга совуққонлик билан ёндашиш ёки ҳаракатсизлик каби ҳолатлар.
5-боб. Якунловчи қоидалар
31. Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрлари назорати амалга оширилиши бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига тўсқинлик қилиши мумкин эмас.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишига йўл қўйган юридик ва жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 337-сон қарорига 2-ИЛОВА
Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидаги автомобиль йўлларидан ҳаракатланишидан аввал автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни техник ўрганиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларини ўтказиш шартлари ва имкониятларини баҳолаш тўғрисида техник хулоса (кейинги ўринларда — техник хулоса) — йўл қопламаси ва сунъий иншоотларнинг транспорт-эксплуатация ҳолатини баҳолаш асосида ўтказиш шартлари, кўтариш қобилиятлари, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари, тартиби ва шартлари билан батафсил ишлаб чиқилган ҳужжат;
автомобиль йўлларининг мавжуд ҳолатини ўрганиш (кейинги ўринларда — махсус кўрик) — ўтказиш имкониятларини аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида автомобиль йўллари ва йўл иншоотларининг параметрлари, хусусиятлари ва фойдаланиш шартлари, нуқсонлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиш имкониятини баҳолаш ва прогнозлаштириш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш жараёни;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаси — вазн ва (ёки) ҳажм кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари орқали ҳаракатланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган вазн ва (ёки) ҳажм меъёрларидан ортиқ бўлган транспорт воситаси;
махсус рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси бўйлаб катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳуқуқини берувчи махсус ҳужжат;
транспорт воситасининг техник жиҳатдан йўл қўйиладиган умумий оғирлиги — юк, ҳайдовчи ва йўловчилар мавжуд бўлган транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган максимал оғирлиги. Автопоезднинг техник жиҳатдан рухсат этилган умумий оғирлиги автотранспорт воситаси (ғилдиракли трактор) ва тиркаманинг техник жиҳатдан рухсат этилган умумий оғирликлари йиғиндиси;
3. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун махсус кўрик ўтказиш чоғида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ўтиши йўналиши техник хулосаси ишлаб чиқилади.
Қатнов йўналиши (маршрут) лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилади:
а) автомобиль йўлларини кўрсатган ҳолда энг қисқа йўналиш қидирилади (хариталардан) ва бунда муқобил йўналишларнинг барча мумкин бўлган вариантлари ўрганилади;
б) таклиф қилинганлар орасидан энг мақбул вариант танланади;
в) зарурат бўлганда, катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг нормативлардан юқори кўрсаткичлари, юкланишининг майдони текшируви амалга оширилади;
г) танланган йўналиш бўйича ҳаракатланиш учун яроқсиз бўлган участкалар аниқланади (иншоотларнинг йўлдан баландлиги, бурилишлар радиуслари, кўприк иншоотларининг техник ҳолати ҳамда кўтариш қобилияти, бўйлама қияликлар ва шу кабилар);
д) катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг танланган йўналиш бўйича ҳаракатланиши учун имконият бўлмаса, муқобил йўналиш қидирилади;
е) махсус кўрик натижалари бўйича фикр, тавсия ва хулосаларни ўз ичига олган техник хулоса расмийлаштирилади.
Техник хулосада қатнов йўлининг ўзига хос жойлари манзиллари кўрсатилган зарур фотосуратлар, шу жумладан:
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши йўналишининг харитаси;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари тўсиқларсиз ҳаракатланиши учун шарт-шароитларни яратиш бўйича олдиндан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар;
автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларнинг сақланишини яхшилаш ёки катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши натижасида уларга етказиладиган салбий таъсирни камайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
2-боб. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўналишини аниқлаш ва баҳолаш
4. Юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакиллари махсус рухсатнома ва йўналиш чизмасини олиш учун махсус рухсатнома берувчи автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган веб-сайтида келтирилган талаб ва шакл асосида электрон тизим орқали ёки ёзма хат билан мурожаат этишлари зарур.
5. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши йўналишидаги автомобиль йўлларининг мавжуд ҳолатини ўрганмасдан, техник хулосани ишлаб чиқмасдан катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг мўлжалланган йўналиш бўйича ҳаракатланишига рухсат бериш имкони бўлмаса, махсус рухсатнома бериш учун ваколатли ташкилот бу ҳақда юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакилларини 3 иш куни давомида хабардор қилади.
7. Махсус кўрик ўтказиш ишлари катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг умумий оғирлиги, ўқи бўйича оғирлиги ва ҳажм ўлчамларидан келиб чиқиб 15 иш кунидан бир ойгача бўлган муддатда амалга оширилади.
8. Йўл ҳаракати хавфсизлигини, автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларнинг сақланишини таъминлаш мақсадида катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўналишини танлашда автомобиль йўлларининг транспорт-эксплуатация ҳолати ва юк кўтариш қобилияти, таклиф қилинаётган қатнов йўлидаги сунъий иншоотларнинг юк кўтариш имкониятлари ва параметрлари баҳоланиши ҳамда йўл ҳаракати интенсивлиги инобатга олиниши керак.
9. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари учун қатнов йўлини танлашда йўл ишларини бажариш билан боғлиқ вазиятларни ҳисобга олиш керак, бунда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг амалдаги схемалари сезиларли даражада ўзгаришига олиб келадиган йўл ишлари бажарилиши билан боғлиқ вазият инобатга олиниши лозим (ҳаракатланиш йўлларини ёпиш, ҳаракатланишнинг қарама-қарши йўлига чиқиш, муҳандислик иншоотларини таъмирлаш, ёпиқ участкаларни айланиб ўтиш йўналишлари).
10. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўналиши имкон қадар катта аҳоли пунктлари орқали ўтмаслиги керак. Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларини аҳоли пунктлари ичида ўтказиш зарурати туғилса ҳаракатланиш йўллари имкони борича транспорт ҳаракати интенсив (ҳаракат жадаллиги юқори бўлган) кўчалар бўйича ўтмаслиги лозим.
11. Бир йўналишда махсус кўрик ўтказилгандан сўнг такроран 15 кун ичида қайта махсус кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор махсус рухсатнома берувчи автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан қабул қилинади.
12. Техник хулоса иқлим шароитларидан, йўналишдаги автомобиль йўллари ва ундаги сунъий иншоотларнинг эксплуатация шароитларидан келиб чиқиб, қуйида келтирилган шартларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлган ҳолларда ишлаб чиқилади:
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситалари ҳаракатланиши йўналишида жойлашган сунъий иншоотнинг юк кўтариш қобилиятига мос келувчи оғирликдан юқори бўлса, сунъий иншоотнинг юк кўтариш қобилияти унинг эксплуатацияси давомида пасайган бўлса (қониқарсиз ҳолатда бўлса);
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг умумий оғирлиги 44 тоннадан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг узунлиги 20 метрдан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг кенглиги 2,6 метрдан ошса;
катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг баландлиги 4 метрдан ошса ёки ташилаётган юк ва сунъий иншоотнинг пастки нуқтасигача бўлган оралиқ 40 сантиметрдан кам бўлса;
умумий фойдаланишдаги aвтомобиль йўллари учун автотранспорт воситасининг (автопоезднинг) битта ўқига тушган оғирлик миқдори 11,5 тоннадан ортиқ бўлганда.
13. Автомобиль йўлларини махсус кўрикдан ўтказиш ва техник хулоса ишлаб чиқиш хизматлари учун тўловлар юк ташувчи (буюртмачи) ёки уларнинг вакиллари билан автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган ўртасида тузилган шартнома асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг йўналиш бўйича ҳаракатланишидан олдин автомобиль йўлларини ўрганиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 337-сон қарорига 3-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларга мўлжалланган вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктларини қуриш, модернизациялаш ва замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш бўйича