1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.03.00 Илмий муассасаларни ва илмий фаолиятни молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон қарорига мувофиқ, ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республиканинг ҳар бир ҳудудида 1-иловага мувофиқ босқичма-босқич Ёшлар технопаркларини (кейинги ўринларда — Технопарклар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ва Технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари билан ҳамкорликда ёшларни интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;
ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, иқтидорли, ташаббускор ёшларнинг ўз интеллектуал салоҳиятини намоён қилиши ва ижтимоий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш;
ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;
замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;
иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;
етакчи компаниялар вакиллари, малакали мутахассислар ва экспертлар иштирокида тренинглар ва мастер-классларни, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида илмий-техник конференция, семинар, ўқув курслари ва тренинглар ташкил этиш;
иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш;
илмий-техник, инновацион ҳамда «стартап» лойиҳаларини амалиётга жорий этиш мақсадида олий таълим муассасаларининг илмий ходимлари, профессор-ўқитувчи ва талабаларини жалб қилиш;
Технопарклар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги муассислигидаги ҳамда масъулияти чекланган жамият шаклидаги юридик шахс ҳисобланади;
Технопаркларнинг экстерриториаллиги жойлашган ҳудуд доирасида назарда тутилади ва бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, уларнинг резидентлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятларда жойлаштирилади;
Технопарклар резиденти мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кейинчалик уларни рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
2020 — 2023 йилларда республика ҳудудларида Ёшлар технопаркларини босқичма-босқич ташкил этиш режа-жадвали (кейинги ўринларда — режа-жадвал) 1-иловага мувофиқ;
Ёшлар технопаркининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари тегишлилиги бўйича Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш ҳамда лойиҳа ишларини амалга оширсин.
Технопарклар бино ва иншоотларини қуриш, қайта таъмирлаш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади;
Технопарк директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимларининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Технопаркларда илмий, технологик ва иқтисодий жиҳатдан юқори деб топилган инновацион маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиққан тадбиркорлик субъектларига тегишлича «Яшнобод» инновация технопарки, «Хоразм» инновацион технопарки, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказининг резиденти мақомини бериш тартиби жорий этилади.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:
Технопаркларни ташкил қилиш талабларига жавоб берадиган мавжуд бинолар ва иншоотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Технопаркларга берилишини ҳамда зарурат бўлганда, янги бинолар қуришга ер майдонлари ажратилишини;
Технопарклар ташкил этилганидан бошлаб, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
а) икки ой муддатда:
Технопарклар уставларининг ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Технопарклар резидентларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланишини;
б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришни таъминласин.
9. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мунтазам равишда барча ҳудудий кенгашлари орқали Технопарклар фаолиятига иқтидорли ёшларни мақсадли жалб этиш, резидентларнинг ишланмаларини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, зарур ҳолларда, медиа маҳсулотлар ишлаб чиқиш чора-тадбирларини амалга ошириш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклатилсин.