Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг штатлар тузилмасига ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
7-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — ЖИЭББ бошлиғи (кейинги ўринларда ЖИЭББ бошлиғи деб аталади)» сўзлари «ЖИЭББ бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.