1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ҳамда «Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.07.00 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ / 07.10.07.01 (Кучини йукотган) Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплашни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига босқичма-босқич қўшиш орқали амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2020 йил 15 июнгача сувни етказиб бериш бўйича харажатларни инобатга олган ҳолда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларининг янги миқдори юзасидан асослантирилган таклифларни «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасида назарда тутиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.04.00 Сув хўжалиги баланслари. Сувдан фойдаланиш учун лимитлар]
3. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги:
а) «Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда сув омборларининг фойдали сиғимига даврий равишда аниқлик киритиб бориш чора-тадбирларини тасдиқласин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда 2 ва 3-иловаларга мувофиқ сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни «oнлайн» режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилишини таъминласин.
в) Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари ҳисобидаги:
сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари (гидропостлар) билан жиҳозлаш;
сув омборлари, ирригация тизимлари ва насос станцияларда рақамли технологияларни жорий қилиш, сув ресурслари ва электр энергиясидан фойдаланишни «онлайн» режимда назорат қилиш технологияларини жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар, шу жумладан, жалб этиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштирилишини ташкил қилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда сув истеъмолчилари уюшмалари суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш муддатлари ва ушбу тадбирларни молиялаштириш манбалари юзасидан келишилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Тижорат банкларига сув истеъмолчиларига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун зарур миқдорда кредитлар ажратиш тавсия этилсин.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда сув омборлари ва ирригация тизимларидаги сув олиш жойларини 2022 йил 1 декабрга қадар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлаш ҳамда 2023 йил 1 декабрга қадар рақамли технология асосида туманлар чегарасида «онлайн» режимида сув ресурслари ва вазирлик тизимидаги насос станцияларда электр энергиясидан фойдаланишни назорат қилишни жорий қилишга;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда сув истеъмолчилари уюшмалари билан биргаликда 2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозлашни ташкил қилишга;
барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига тўлиқ амал қилишга ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини ўз вақтида юритишга масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
8. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ сув истеъмолчилари:
белгиланган сув олиш лимитлари ва сув истеъмоли қоидаларига риоя этиши, сувни махсус истеъмол қилишда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рухсатномани расмийлаштириши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаши, ички сув объектлари ва иншоотларини техник жиҳатдан соз ҳолда сақлаши, улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши ҳамда сувни шартнома асосида истеъмол қилиши зарур;
б) сув истеъмолчилари томонидан олинган сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботи Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
в) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ сув истеъмолчилари лимитдан ортиқча сув олганда, лимитдан ортиқча олинган сув учун, шунингдек, рухсат берувчи ҳужжатларсиз сув ресурсларини истеъмол қилганда, сувдан фойдаланганлик учун солиқ белгиланган ставкага нисбатан беш баробарга оширилган миқдорда ундирилади.
9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувнинг ҳисоб-китоби юритилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин, жойларда мақсадли ўрганишлар ўтказсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилиб борсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 20 модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев ҳамда вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 май,
310-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 1-ИЛОВА
Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсининг ҳисоботини юритиш юзасидан
I. Сув ресурларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш
1.
Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли бўйича наъмунавий шартномаларни ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва жойларга етказиш.
Маблағ талаб этилмайди
2020 йил
15 июль
Сув хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2.
Сув олиш жойларининг рўйхатга олиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
2020 йил
15 июль
3.
Гидропостларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.
2020 йил
15 июль
II. Сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш
4.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборларининг лойиҳавий сув сиғимларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг амалдаги сиғимини рақамли технологиялари ёрдамида қайта аниқлаш.
Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар,
Сув хўжалигини ривожлантириш жамғарма маблағи
2021 — 2023
йилларда жадвал бўйича
Сув хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
5.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ҳисобидаги сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини ва улардаги сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини хатловдан ўтказиш.
Сув истеъмолчилари ҳисобидаги суғориш тармоқларини, улардаги иншоотлар, шунингдек, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойларини хатловдан ўтказиш.
Сув олиш жойлари, сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларининг техник ҳолати бўйича нуқсонлар далолатномаларини расмийлаштириш.
Маблағ
талаб этилмайди
2020 йил
1 июль
2020 йил
10 июль
2020 йил
20 июль
Сув хўжалиги вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
Сув хўжалиги вазирлиги,
сув истеъмолчилари уюшмалари
6.
Сув омборлар, ирригация тизими каналлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.
Давлат бюджети маблағлари, хорижий инвестициялар ва грантлар
Сув истеъмолчилари уюшмаларининг суғориш тармоқларидаги гидротехник иншоотларни таъмирлаш ва тиклаш, фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа сув истеъмолчиларнинг бош сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш.
Сув истеъмолчилари маблағлари,
тижорат банклари кредити,
хорижий инвестициялар ва грантлар
2020 — 2023 йиллар
жадвал бўйича
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,
Сув хўжалиги вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
сув истеъмолчилари уюшмалари,
сув истеъмолчилари
III. Сувнинг ҳисоб-китобини юритишни тизимини такомиллаштириш
8.
Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги барча сув хўжалиги ташкилотларининг диспетчирлик хизматларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш.
Сув ресурслари ва улардан фойдаланиш юзасидан маълумотлар базасини тўлиқ шакиллантириш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги,
«Амударё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси,
«Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги бирлашмаси
9.
Дарёлар, сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларида, шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд сув ресурслари бўйича кунлик маълумотларни вазирлик расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш.
Маблағ
талаб этилмайди
2020 йил
1 июль
Сув хўжалиги вазирлиги,
«Ўзгидромет» маркази,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
10.
Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари ва сувни ҳисобга олиш воситаларининг (гидропост) наъмунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.
Маблағ
талаб этилмайди
2020 йил 1 август
Сув хўжалиги вазирлиги,
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
11.
Сув омборлари, насос станциялари, ирригация тизимлари, суғориш тармоқлари ҳамда сув олиш жойларида сув ресурслари ва электр энергияси ҳисоб-китобини юритиш юзасидан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш.
Сув хўжалиги тизими ташкилотларига бюджетдан ажратилган маблағлар ва ташкилотларнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари
2020 — 2025
йиллар
жадвал бўйича
Сув хўжалиги вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 2-ИЛОВА
Сув омборлари ва ирригация тизимларида сув ресурсларидан фойдаланиши рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш кўрсаткичлари
Жами ўрнатиладиган қурилма сони, дона
шу жумладан:
сув омборларда
ирригация тизимларида:
вилоятлараро ирригация
тизимларида
туманлараро ирригация тизимларида
туманлар ирригация тизимларида
жами
шундан:
жами
шундан:
жами
шундан:
жами
шундан:
2021 й
2022 й
2021 й
2022 й
2021 й
2022 й
2023 й
2021 й
2022 й
2023 й
Қорақалпоғистон Республикаси
1 302
37
30
7
180
36
63
81
1 085
162
271
652
вилоятлар:
Андижон
2 086
2
1
1
32
26
6
196
39
68
89
1 856
278
164
1 414
Бухоро
1 319
3
1
2
34
27
7
121
24
42
55
1 161
174
290
697
Жиззах
664
7
3
4
23
18
5
132
26
46
60
502
75
125
302
Қашқадарё
1 515
13
5
8
52
39
13
169
33
59
77
1 281
192
320
769
Навоий
327
13
10
3
44
9
15
20
270
40
67
163
Наманган
2 330
11
4
7
21
15
6
143
28
50
65
2 155
322
538
1 295
Самарканд
1 241
5
2
3
18
14
4
168
33
58
77
1 050
157
262
631
Сурхондарё
991
5
2
3
19
14
5
143
28
50
65
824
123
206
495
Сирдарё
1 461
1
1
24
16
8
96
19
33
44
1 340
201
335
804
Тошкент
2 433
3
1
2
25
20
5
180
36
63
81
2 225
334
556
1 335
Фарғона
2 550
5
2
3
26
20
6
224
44
79
101
2 295
344
573
1 378
Хоразм
357
1
1
20
16
4
99
20
34
45
237
36
59
142
ЖАМИ
18 576
56
21
35
344
265
79
1 895
375
660
860
16 281
2 438
3 766
10 077
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 3-ИЛОВА
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда рақамли технологиялар ёрдамида «онлайн» режимида назорат қилишни жорий қилиш
дона
Жами насос станция сони
Ўрнатиладиган
шундан:
электр энергия ҳисоблагич сони
қурилма сони
2021 йил
2022 йил
2023 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
273
409
409
62
123
224
вилоятлар:
Андижон
147
133
133
20
40
73
Бухоро
31
20
20
3
6
11
Жиззах
35
44
44
7
13
24
Қашқадарё
62
82
82
12
25
45
Навоий
41
54
54
9
16
29
Наманган
206
277
277
42
83
152
Самарканд
91
62
62
10
18
34
Сурхондарё
110
132
132
19
40
73
Сирдарё
42
103
103
16
31
56
Тошкент
150
154
154
23
46
85
Фарғона
168
174
174
27
52
95
Хоразм
298
435
435
67
130
238
Қашқадарё магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси
14
14
14
2
4
8
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси
11
41
41
6
12
23
Жиззах бош насос станциясидан фойдаланиш бошқармаси
8
14
14
2
4
8
ЖАМИ
1687
2148
2148
327
643
1178
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 310-сон қарорига 4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 2-банднинг биринчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин.
а) 4-банддан «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банддаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 23-банднинг иккинчи хатбошисидан «ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар бўйича) ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «ирригация тизими бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзлари «туманлар ирригация бўлимлари, ирригация тизими бошқармалари, магистрал каналлар (тизим) бошқармалари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўтинчи хатбошидаги «ҳавза тизими, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари» сўзлари «тизимлари ҳавза бошқармалари, катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 45-банднинг биринчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси билан (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувларни олишда)» сўзлари чиқариб ташлансин;
к) 47-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш»;
л) 54-банднинг биринчи хатбошисидаги «ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (ер ости иссиқ сувлари ва минерал сувлар)» сўзлари чиқариб ташлансин;
«55. Сувдан махсус фойдаланувчилар ва махсус сув истеъмолчиларининг ҳаммаси Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ, коммунал сув таъминоти тизимидан сув олинган тақдирда эса — Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти, шунингдек сув чиқариш тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботни юритишлари, шунингдек, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаб чиқариш мақсадида тегишли сув етказиб берувчи ташкилотга (фойдаланувчи сув хўжалиги ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмалари) ер усти ва ер ости манбаларидан олинган сув миқдори тўғрисида алоҳида ҳисобот тақдим этишлари шарт.
Сув фойдаланиш ва сув истеъмоли учун олинган сув ресурси миқдори сувни етказиб берувчи ташкилот (сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари ёки сув истеъмолчилари уюшмаси) билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчи ўртасида сувнинг олди-берди журнали юритилади.
Ушбу журнал шнурланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинади ҳамда журнал ҳар бир сув бериш жойи бўйича икки (шартнома уч томонлама тузилган тақдирда уч) томонлама олиб борилиб, биттаси сув етказиб берувчи ташкилот вакилида иккинчиси сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг ваколатли шахсида сақланади.
Сувнинг олди-бердиси сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчисининг алоҳида буйруқлари билан тайинланган ваколатли шахслар томонидан олиб борилади.
Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасигача олинган сув миқдори юзасидан сув етказиб берувчи ташкилот билан сув истеъмолчи ўртасида юритилган кундалик олди-берди маълумотлар таҳлил қилинади.
Таҳлил натижалари асосида ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 10-санасигача белгиланган тартибда сув етказиб берувчи ташкилот ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатнома расмийлаштирилади ҳамда имзоланади.
Расмийлаштирилган далолатнома сув етказиб берувчи ташкилот томонидан ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача белгиланган тартибда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ миқдорини ҳисоблаш учун тақдим қилинади»;
н) 60-банднинг учинчи хатбошиси «сув истеъмолчилари томонидан» сўзларидан кейин «сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозламасдан сув олиш» сўзлари билан тўлдирилсин;
о) 64-банддаги «сув олиш жойини» сўзлари «қурилган сув олиш иншоотлари ва очилган сув олиш жойлари ҳамда ўрнатилган сув олиш қурилмаларини (насос станцияси, сифон ва бошқалар)» сўзлари билан алмаштирилсин;