1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«МАДАД» АГЕНТЛИГИни ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилувчи Агентликни ташкил қилиш тўғрисида» ги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», «Ўзтадбиркорбанк», «Ўзсавдогарбанк», «Мевасабзавотбанк», Тадбиркорлар уюшмаси, Шахсий ёрдамчи хўжаликлар уюшмаси, Ишбилармон хотин-қизлар уюшмаси томонидан акционерлик жамияти шаклидаги «Мадад» суғурта агентлиги ташкил этилади;
муассислар томонидан устав жамғармаси 10 миллион сўм миқдорида эълон қилинган бўлиб, улушлар қуйидагича тақсимланади:
3. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларини (шу жумладан кичик ва ўрта бизнес корхоналари томонидан олинадиган кредитларни таъминлаш учун қўйилган гаровларни)суғурта қилиш тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришнинг аҳволи ҳамда истиқболлари тўғрисидаги ахборот-таҳлилий материаллар билан «Мадад» агентлиги таъминлаб турсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Мадад» агентлигини очиқ турдаги акционерлик жамияти сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда агентликнинг филиаллари учун тегишли хизмат хоналарини ажратиб берсинлар.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Б.С.Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин. Уларга «Мадад» агентлигини ташкил этишга оид таъсис йиғилишини тайёрлаш ва ўтказиш топширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 26 июль,
292-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарорига 1-ИЛОВА
1. «Мадад» агентлиги кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банк билан узвий алоқада ишлайди, таклифлар ва лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказишни, шунингдек, қарз олувчиларга бизнес-фонд томонидан кредит ажратилишида асос ҳисобланадиган суғурта полисини беришни таъминлайди.
— таваккалчилик даражасини белгилаш имконини берадиган бошқа масалалар.
Экспертиза натижалари агентлик Бошқарувига маълум қилинади, у суғурта кафолатини беришнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор чиқаради. Бошқарув қарори тадбиркорга етказилади ва у билан суғурта шартномаси тузилади, шу шартнома асосида суғурта полиси берилади.
4. Тадбиркор суғурта шартномаси асосида агентликка суғурта тўловини ўтказади. Агар тадбиркорда суғурта ҳақини тўлашга маблағ бўлмаса, тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банкдан кредит олганидан кейин амалга оширади.
Тадбиркор кредит маблағларни кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банкда расмийлаштиради ва олади. Кредит беришда суғурта полиси ва кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банк билан тадбиркор ўртасида тузилган кредит шартномаси ҳуқуқий асос ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сонли қарори таҳририда)
6. Кредит шартномасининг амалда бўлиш муддати тугагандан кейин кредит ёки унинг бир қисми тўланмай қолган тақдирда «Мадад» агентлиги кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банк тақдимномаси бўйича суғурта ҳолати бошлангани ҳақида Далолатнома тузади ва 10 кун муддатда тўлов топшириғи орқали тегишли маблағни кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит берувчи банкнинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.
8. «Мадад» агентлигининг бош ташкилоти билан унинг ҳудудий бўлинмалари ўртасидаги ўзаро муносабатлар:
— бош ташкилот бўлинмаларга методик раҳбарликни амалга оширади;
— ҳудудий бўлинмалар — филиаллар тўғрисидаги низом ва бош ташкилотдан олинган ишончнома асосида иш юритадилар ҳамда ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятлари тўғрисида унга ҳисоб берадилар;
— филиаллар суғурта фаолиятини мустақил равишда амалга оширадилар;
— суғурта ҳолати юзага келган тақдирда филиаллар суғурта товонини суғурта тўловларини жамлаш йўли билан ҳосил қилинган ўз маблағлари ҳисобидан тўлайдилар.
Филиалнинг маблағлари етмай қолган тақдирда бош ташкилот ушбу суммани ўзининг суғурта фондидан тўлайди.