1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.02 Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш (шунингдек, 09.01.05.00 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли «Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, идишларга қуйиш, сақлаш ва улгуржи сотишни ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5656-сон Фармонига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишдаги лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек, лицензия олиш учун ҳужжатлар тақдим этиш тартиби;
лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби;
алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича лицензияга эга бўлган ташкилотларга нисбатан огоҳлантириш, молиявий санкция ва (ёки) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш каби таъсир чораларини қўллаш тартиби;
лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ва йиллик лицензия тўловини тўлаш тартиби.
3. Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий виноларнинг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензия талаб этилмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
ушбу қарорда белгиланган талаблар ва қоидаларга тўлиқ жавоб берадиган юридик шахсларга алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан шуғулланиш учун лицензия берилишини таъминласин;
улгуржи савдо ташкилотлари томонидан ушбу қарор билан белгиланган лицензия талабларига сўзсиз риоя этилиши юзасидан қатъий тизимли назорат ўрнатсин.
5. Белгилансинки, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан «Шаробсавдо» улгуржи базаларига улгуржи савдо фаолияти учун илгари берилган лицензиялар янги лицензия талабларини ҳисобга олган ҳолда, уч ой муддатда қайта расмийлаштирилиши шарт.
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритган чакана савдо дўконларидаги қолдиқ алкоголь маҳсулотларини сотишга 2020 йил 1 сентябргача рухсат берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги ПФ-6033-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2020 й., 06/20/6033/1094-сон)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 май,
301-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 301-сон қарорига ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартибини, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.
2. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан лицензияланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
3. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият билан фақат юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
4. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензия берилади.
6. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига қуйидагилар киради:
алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;
алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);
Агентликнинг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ахборот тизимини (кейинги ўринларда — Ҳисобга олиш ахборот тизими) ишлатиш;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;
алкоголь маҳсулотларини олиб кириш ҳамда сотишга доир чекловларга, тўлов интизоми бўйича белгиланган талабларга риоя қилиш ҳамда ўз вақтида солиқларни ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек, йиллик лицензия тўловини тўлаш;
устав фондини базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда пул маблағи кўринишида шакллантириш (доимий равишда таъминлаш);
алкоголь маҳсулотларини чакана савдоси билан шуғулланишга ва (ёки) чакана савдоси учун рухсат гувоҳномаси бўлмаган юридик шахсларга сотишга йўл қўймаслик, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно;
7. Лицензия олиш учун талабгор Агентликга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
а) ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида ариза;
б) алкоголь маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат ёки ижара шартномасининг нусхаси;
8. Агентлик беш кун муддатда лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўраш йўли билан олади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
9. Ваколатли орган беш кун муддатда ижобий хулоса ёки асослантирилган рад жавобини бермаса, Агентлик тегишли хулосаларсиз лицензия бериш тўғрисида аризани кўриб чиқади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Бунда жавобгарлик белгиланган муддатларда ижобий хулоса ёки асослантирилган рад жавобини бермаган ваколатли орган юкланади.
Лицензия талабгоридан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
10. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Агентликга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
11. Ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
12. Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолият ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича лицензияланади.
13. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгоридан ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Бунда Агентлик, зарур ҳолларда, ариза берувчи юридик шахс ва (ёки) ваколатли орган вакиллар иштирокида жойига чиққан ҳолда, ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказишга ҳақли.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
14. Агентлик лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин бир иш куни мобайнида хабардор қилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
15. Лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига ёзма шаклда ҳамда ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади), шунингдек, имзолаш учун лицензия шартномаси ҳам юборилади.
16. Лицензия шартномаси Агентлик ва лицензия талабгори ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
17. Лицензия ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда белгиланган намунадаги бланкада расмийлаштирилади ва Агентлик директори томонидан имзоланади.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Агентликга лицензия берилганлиги учун йиллик лицензия тўловини амалга оширмаса ёхуд лицензия шартномасини имзоламаса, лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
20. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
21. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шунингдек, ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.
22. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
23. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
24. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартиби
25. Лицензия «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасида назарда тутилган асослар бўйича қайта расмийлаштирилади.
26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига мувофиқ дубликат берилади. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек, хабарни Агентликга тақдим этиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши Агентлик томонидан қонун ҳужжатларида ва лицензия шартномасида белгиланган тартибда назорат қилинади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
28. Агентлик лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
а) лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
б) белгиланган тартибда барча маъмурий ва омбор биноларига кириш, автотранспорт воситалари ва бошқа техникани кўздан кечириш;
в) лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
г) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралар ахборот тизимига лицензиат томонидан ишончли маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;
д) лицензиат томонидан «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизимига (кейинги ўринларда — «Asl belgisi» МАТ) ҳамда Ҳисобга олиш ахборот тизимига ишончли маълумотларнинг ўз вақтида киритилишини назорат қилиш;
(28-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон)
е) қонун ҳужжатлари ва лицензия талаблари ҳамда шартларининг бузилиш ҳолатлари бўйича мансабдор шахсларнинг ёзма равишдаги тушунтириш хатларини сўраш ва олиш;
ж) текширишлар давомида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда, улар асосида далолатнома (маълумотнома) тузиш;
з) лицензиатга аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи ёзма кўрсатмалар бериш, бундай қонун бузилишларини бартараф этиш муддатларини белгилаш;
к) ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида Агентлик томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Агентликда қолади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
30. Лицензиатга нисбатан огоҳлантириш, молиявий санкция ва (ёки) лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш каби таъсир чоралари қўлланилади.
Лицензиатларга жарима кўринишида:
а) алкоголь маҳсулотларини лицензия олиш чоғида аризага киритилмаган жойларда сақлаш учун — шундай жойда сақланган товар қийматининг 100 фоизи, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кам бўлмаган миқдорда;
б) Ҳисобга олиш ахборот тизимда ҳамда «Asl belgisi» МАТда қайд этмасдан алкоголь маҳсулотларини сотиш, унга ишончли бўлмаган ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни киритиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг100 баравари миқдорида;
(30-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон)
в) лицензия талабларини ва шартларининг бошқа тарзда бузганлик учун (бундан мазкур Низомнинг 38-бандида кўзда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолатлари мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида молиявий санкциялар қўлланилади.
31. Лицензия талаблари ва шартларини бузиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этишга тайёрланаётганлиги хусусида ишончли маълумотлар мавжуд бўлганда, Агентлик қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида лицензиатнинг мансабдор шахсларини ёзма равишда огоҳлантиради ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликни тушунтиради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
32. Лицензиатга нисбатан ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига асосан таъсир чоралари қўллаш учун лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича бевосита Агентлик томонидан ўтказилган текшириш материаллари ҳамда назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган қоидабузарликлар ҳақида хабарлар асос бўлади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
33. Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Агентлик номидан молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқига эга.
Молиявий санкциялар қўллаш тўғрисида тузилган баённомалар Агентлик томонидан судга кўриб чиқиш учун киритилади, лицензиатнинг содир этилган ҳуқуқбузарликларда ўзайбини тан олган ва молиявий жарималар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳоллар бундан мустасно.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
36. Агентлик мансабдор шахсларининг харакатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
37. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Бунда мазкур Низомнинг 30-бандида кўрсатилган жарима кўринишидаги ҳуқуқий таъсир чоралари лицензиянинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни бекор қилиш таъсир чоралари билан бир вақтда қўлланилмайди.
38. Лицензиянинг амал қилишини тугатиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти учун лицензияга эга бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини (бундан табиий винолар мустасно) сақлаш ва сотиш;
акциз маркаларини жорий этиш тартибларига риоя этмаслик;
идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этмаслик;
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон)
алкоголь маҳсулотларни чакана савдоси билан шуғулланиш ва (ёки) чакана савдоси учун рухсат гувоҳномаси бўлмаган юридик шахсларга сотиш, маҳаллий пиво маҳсулотлари, кўпикланадиган ва табиий винолар бундан мустасно.
39. Айни бир турдаги лицензия талабларини ва шартларини бузиш бир йил давомида такрор содир этилса ушбу ҳолат лицензия талабларини ва шартларини мунтазам равишда бузиш деб баҳоланади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
42. Лицензия талабгорининг Агентлик томонидан аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечганда ва (ёки) мазкур Низомнинг 19-бандига асосан лицензияни бериш тўғрисидаги қарор бекор қилинган тақдирда, лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
43. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш учун лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган йиғимнинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
45. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун йиғим, лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш, шунингдек, йиллик лицензия тўлови Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
10-боб. Якунловчи қоида
46. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
(жойлашган жойи, почта индекси, телефон, факс ва бошқалар)
3. Ариза берувчининг банк реквизитлари__________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ Қуйидаги манзил(лар)да жойлашган объект(лар)да алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия беришингизни сўрайман: а)______________________________ б)______________________________ в)______________________________
(омбор биноларнинг юридик манзиллари кўрсатилади)
Лицензия олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ____ варақда илова қилинади.
Ташкилот раҳбарининг лавозими
(имзо)
_________________________
(раҳбарнинг Ф.И.О.)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларини бузганлик учун қўлланадиган чоралар ва санкциялар тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
НАМУНА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ РАМЗИ) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ҲАМДА ВИНОЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ЛИЦЕНЗИЯ
Серияси _____
20__ й. «___» _______________
Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги бошлиғининг 20__ й. «____» __________________даги _____________-сон буйруғига асосан
____________________________________ (ташкилотнинг номи) _____________________________________ (почта манзили ва ташкилотнинг СТИРи)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат берилади.
Лавозими, Ф.И.О., ваколатли шахс имзоси М.Ў.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)