Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Савдо-саноат палатасининг вазифалари юклатилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 мартдаги 147-сон
қарорига мувофиқ ўз фаолиятини тугатган Савдо-саноат палатасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси, 16-уйдаги собиқ Савдо-саноат палатаси жойлашган, иш майдони 1316 кв. м., фойдали майдони 2613,5 кв. м. ва умумий ҳажми 17156 куб, м. бўлган 4 қаватли бино К-Т-60-1 маркали доимий кондиционер қурилмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига бепул берилсин.
Бериш-қабул қилиб олиш ишлари 1992 йил 1 январдаги қолдиқ баланс қиймати бўйича амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1959 йил 11 декабрдаги 920-сон, 1985 йил 16 январдаги 18-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.