toggle_night_mode
Ҳужжат 08.05.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикамизда инвесторлар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши учун самарасиз ишлаётган давлатга тегишли объектларни қулай шартларда тадбиркорлик субъектларига бериш, давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат ташкилотларига тегишли бўлган объектлар ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги:
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ва унинг ҳудудий бошқармаларининг давлат мулки объектлари, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаганлик учун давлат ташкилотлари мансабдор шахсларига ҳамда давлат мулки объектларидан фойдаланиб келаётган юридик шахслар раҳбарларига нисбатан жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
бир ой муддатда фойдаланилмаётган давлат кўчмас мулкларидан самарали фойдаланиш бўйича намунавий «йўл-харитаси»нинг шаклини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда электрон тизимлар ўртасида давлат кўчмас мулклари ҳисобини юритиш ва улар тўғрисидаги онлайн маълумотлар алмашинувини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси билан биргаликда давлат ташкилотлари, устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, устав фондида (капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар тўғрисидаги маълумотларни доимий янгилаб бориш бўйича онлайн маълумотлар алмашинувини таъминласин.
3. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар ишчи гуруҳ тузган ҳолда, давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари, давлат ташкилотлари хатловдан ўтказилишини ташкил қилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва уларнинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўзларига бириктирилган барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни бир ой муддатда Агентликнинг «property.davaktiv.uz» ахборот тизимига киритилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 май,
273-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ҳисоб объекти — Ўзбекистон Республикасининг давлат кўчмас мулк (турар ва нотурар) объекти, автомототранспорт воситаси, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва ушбу ташкилотларнинг улуши мавжуд бўлган юридик шахслар (тегишли улуш (акция)), интеллектуал мулк объекти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки объектларининг ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «property.davaktiv.uz» ахборот тизими орқали барча давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотлар жамланадиган маълумотлар базаси;
тақдимнома — давлат ташкилотлари, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар ушбу Низом талабларини бажармаган тақдирда, Агентлик ва унинг тегишли ҳудудий бошқармалари томонидан ёзма равишда тақдим этиладиган ҳужжат.
2-боб. Давлат мулкининг ҳисобини юритиш
3. Ҳар чоракда бир маротаба, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, ахборот тизимига онлайн маълумотлар асосида ҳисоб объектлари бўйича зарур маълумотлар — СТИР рақами, улуш (акция) миқдори ва қиймати, муассиси (иштирокчи, акциядор) ва уларнинг СТИР рақами киритилади.
Қуйидагилар ахборот тизимига онлайн маълумотлар асосида ҳисоб объектлари бўйича:
а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда — Давлат хизматлари агентлиги) томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат корхоналарининг рўйхати;
устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар, устав фондида 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхати (акциядорлик жамиятлари бундан мустасно);
ягона давлат реестридан чиқарилган давлат корхоналари ҳамда давлат ташкилотлари иштирокидаги юридик шахсларнинг рўйхати;
б) Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ташкилотларининг рўйхати;
ягона давлат реестридан чиқарилган давлат ташкилотларининг (давлат муассасалари) рўйхати;
в) «Қимматли қоғозларларнинг марказий депозитарийси» давлат корхонаси (кейинги ўринларда — Депозитарий) томонидан:
устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхати, шу жумладан ушбу жамиятларнинг қимматли қоғозлари чиқарилишини ҳисобга қўйилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар;
устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган масъулияти чекланган жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари рўйхати шу жумладан ушбу жамиятларнинг қимматли қоғозлари чиқарилувини ҳисобга қўйилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар;
устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган акциядорлик жамиятлари, қонун ҳужжатларида ҳамда акциядорлик жамиятларининг бошқарув органлари қарорлари асосида давлат улуши вужудга келган акциядорлик жамиятлари, ушбу акциядорлик жамиятларининг улуши мавжуд бўлган акциядордик жамиятларининг рўйхати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан давлат ташкилотларининг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва уларнинг рўйхатдан ўтган рақами ва санаси ҳамда унинг амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги давлат ташкилотларига тегишли автомототранспорт воситаларининг рўйхатини (номи, русуми, давлат рақами, ишлаб чиқарилган йили билан биргаликда);
е) «Давергеодезкадастр» қўмитаси давлат кўчмас мулк объектларининг номи ва жойлашган ери (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар), кадастр рақами, кадастр қиймати, умумий ер майдони (кв.м.), қурилиш ости майдони (кв.м.), фойдали майдони (кв.м.), объектлар тегишли бўлган юридик шахслар (СТИР рақами), объектларга бўлган ҳуқуқ турлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг захира ер фондидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларининг манзили, контури, майдони тўғрисидаги маълумотларни киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ахборот тизимига онлайн маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган ҳисоб объектларида ўзгариш бўлганидан сўнг беш иш куни ичида:
Давлат хизматлари агентлиги, Давлат статистика қўмитаси ҳамда Депозитарий томонидан қуйидаги ҳолларда тегишлилиги бўйича юридик шахс номи, СТИР рақами, улуш (акция) миқдори ва қиймати, муассиси (иштирокчи, акциядор), уларнинг СТИР рақами тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганда;
б) юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганда (акциядорлик жамиятларида акциядор, акциялар сони ҳамда номинал қиймати ўзгарганда);
в) юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига юридик шахс тугатилганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш), юридик шахснинг фаолияти тўхтатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар киритилганда;
г) рўйхатдан ўтказувчи органдан юридик шахс томонидан молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаётганлиги ёки қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда устав жамғармасининг шакллантирилмаганлиги, шунингдек, унинг ихтиёрий тугатиш жараёнидалиги ёки тугатиш жараёнининг тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда;
е) юридик шахснинг идоравий мансублиги ўзгарганда.
«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси объектнинг кадастр рақами, қиймати, умумий ер майдони (кв.м.), фойдали майдони (кв.м.), ҳуқуқ турлари ўзгарганда маълумотлар киритади.
5. Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
6. Ҳисоб давлат мулки маълумотлари базасини ўзида жамловчи амалий дастурий восита ёрдамида ахборот тизимида келтирилган тартиб ва шакллар асосида юритилади.
7. Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектларининг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига ҳар чоракда бир маротаба, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай киритиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш тартиби
8. Давлат ташкилотлари томонидан ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш вазифалари қуйидагича:
ҳар бир ҳисоб объектлари бўйича зарур ахборотни ахборот тизимига киритиш;
ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ ҳисоб объектлари ҳақидаги маълумотларни даврий равишда киритиб бориш.
9. Давлат ташкилотлари томонидан ахборот тизимига ўзига бириктирилган ҳисоб объектлари бўйича қуйидаги маълумотлар (ҳар бирини алоҳида шаклда) киритиб борилади:
а) давлат кўчмас мулки объектлари бўйича:
объектнинг номи ва жойлашган ери (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар ва автомобиль йўллари);
объектнинг кадастр рақами;
объект тегишли бўлган юридик шахс (СТИР рақами) ва уларнинг юқори ташкилоти (агар мавжуд бўлса);
объектнинг баланс (қолдиқ) қиймати;
объектнинг умумий ер майдони (кв.м.);
объектнинг қурилиш ости майдони (кв.м.);
объектнинг фойдали майдони (кв.м.);
объектга бўлган ҳуқуқ тури;
объектнинг жорий ҳолати (фойдаланишда, бўш, ижара) ва фотосуратлари;
объектнинг самарали фойдаланиш бўйича ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилганлиги (қарор рақами, санаси ва мазмуни);
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) автомототранспорт воситалари бўйича:
автомототранспорт воситаси номи;
автомототранспорт воситаси давлат рақами;
автомототранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили;
автомототранспорт воситасининг жорий ҳолати, техник паспорт рақами ва фотосуратлари;
автомототранспорт воситасининг баланс (қолдиқ) қиймати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) давлат иштирокидаги ташкилотлар бўйича:
давлат иштирокидаги ташкилотлар (давлат ташкилотлари, хўжалик жамиятлари, унитар корхоналар, шуъба корхоналари) номи ва унинг СТИР рақами;
давлат улуш (акция) миқдори ва қиймати (минг сўм);
устав фонди миқдори (минг сўм);
г) интеллектуал мулк объектлари:
давлат ташкилотларининг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва уларнинг рўйхатдан ўтган санаси, рақами ва амал қилиш муддати;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар ушбу Низомнинг 7-бандда белгиланган муддатларда ҳамда 9-бандига мувофиқ уларга давлат мулки сифатида фойдаланиш учун бириктирилган ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиб боради.
11. Давлат мулкидаги ҳарбий ва махсус мақсадлардаги объектлар, давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар ҳамда гидротехника иншоотлари объектларининг ҳисоби юритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ахборот тизимига киритилаётган маълумотлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан даврий равишда кузатиб борилади.
13. Давлат ташкилоти, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар томонидан ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига белгиланган муддатларда киритилмаганлиги ёки тўлиқ киритилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан икки кун ичида тегишли давлат ташкилоти шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларга ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бўйича тақдимнома юборилади.
14. Давлат ташкилоти ёхуд давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ташкилот тақдимнома келиб тушган санадан бошлаб беш кун муддатда мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда, ахборот тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаши шарт.
4-боб. Давлат ташкилотларининг ўз фойдаланишида бўлган давлат мулкларининг ҳисобини юритиш бўйича масъулияти ва жавобгарлиги
15. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳеч қандай тўловларсиз электрон рақамли имзоси орқали ташкилотларга ахборот тизимидаги ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларни тўлдириш имкониятини яратади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳисоб объектлари ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилган тақдирда (сотиш, устав фондига бериш, давлат-хусусий шерикликка бериш, бошқа давлат ташкилотига бериш, бузиш ва бошқалар), тегишли давлат ташкилоти томонидан объект ҳақидаги маълумотлар асослари билан биргаликда ахборот тизимига киритилади.
17. Ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилишига ҳамда ушбу Низом талабларига риоя қилиниши ҳамда давлат мулкларига зарар етказилганлиги, ноқонуний бегоналаштирилганлиги учун давлат ташкилоти раҳбарияти ҳамда уларнинг юқори турувчи органлари, шунингдек, давлат мулкидан фойдаланиб келаётган ташкилотларнинг мансабдор шахслари шахсан масъул ҳисобланадилар.
18. Агар Агентлик ва унинг тегишли ҳудудий бошқармаси тақдимнома юборгандан сўнг давлат ташкилоти, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган ташкилотлар томонидан ахборот тизимидаги тегишли ҳисоб объектлари тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқлиги таъминланмаган тақдирда, ушбу давлат ташкилотилари мансабдор шахсларига, шунингдек, давлат мулкидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланиб келаётган юридик шахслар рахбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Давлат ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш
19. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан жойига чиққан ҳолда, ҳисоб объектларининг ҳақиқатда тўғри киритилганини ўрганиши мумкин.
20. Ўрганиш жараёнида киритилган маълумотлар тўлиқ таҳлил қилинади ва аниқланган фойдаланилмасдан бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш юзасидан мазкур объект тегишли давлат ташкилотларидан таклифлар (сотиш, устав фондига бериш, давлат-хусусий шерикликка бериш, бузиш ва бошқалар) олинади.
21. Ишлаб чиқилган таклифлар белгиланган тартибда ҳисоб объектлари тегишли бўлган ташкилотнинг юқори турувчи ташкилотлари билан келишилади (агар мавжуд бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якунловчи қоидалар
22. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Адлия вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси, Депозитарий,
Ички ишлар вазирлиги, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

Давлат активларини бошқариш агентлигининг www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига ҳисоб

объектлари бўйича маълумотларни киритиш

Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
5-куни

2-босқич

Давлат ташкилотлари

Ўзларига бириктирилган ҳисоб объектларини хатловдан ўтказиш

Доимий

3-босқич

Давлат ташкилотлари

Давлат активларини бошқариш агентлигининг www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига тегишли маълумотларни киритиш

Ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг

15-куни

4-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг
ҳудудий бошқармалари

Давлат ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш

Доимий

5-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги
ва унинг ҳудудий бошқармалари

Маълумотлар киритилмаганлиги ва (ёки) тўлиқ киритилмаганлиги ҳолати юзасидан
давлат ташкилотларига тақдимнома киритиш

Ҳолат аниқланган кундан
2 кун ичида

6-босқич

Давлат ташкилотлари

Тақдимнома келиб тушгандан сўнг мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда www.property.davaktiv.uz ахборот тизимидаги маълумотларнинг тўлиқлигини таъминлаш

Тақдимнома келиб тушган кундан эътиборан
5 кун ичида

7-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлигининг
ҳудудий бошқармалари

www.property.davaktiv.uz ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш

Доимий

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ҳамда уларни бошқариш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
чет элда жойлашган давлат мулки объектлари — давлат ташкилотларига тегишли бўлган ва чет элда жойлашган мол-мулклар, акциялар (улушлар), номоддий бойликлар ва интелектуал мулклар;
давлат мулки объектлари баланс сақловчиси — чет элда мулки мавжуд бўлган давлат корхонаси ёки ташкилоти;
чет элдаги муассаса — Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги миссиялари ва ваколатхоналари;
чет элда жойлашган давлат мулки объектлари реестри — чет элдаги давлат мулки объектларининг моддий, молиявий ва бошқа кўрсаткичлари ўз ичига олган маълумотлар базаси;
тақдимнома — давлат мулки объектлари баланс сақловчиси ушбу Низом талабларини бажармаган тақдирда, Агентлик томонидан ёзма равишда тақдим этиладиган ҳужжат.
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектлари ҳисобини юритиш тартиби
3. Давлат ташкилотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чет элда жойлашган мулк эгаси бўлиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат ташкилотлари чет элда жойлашган объектга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларни 10 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт.
4. Агентлик чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг сақланиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва самарали бошқарилишини таъминлаш мақсадида, электрон дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда уларнинг реестрини юритади.
Агентлик давлат мулки объектлари баланс сақловчиси билан электрон маълумот алмашиш, шунингдек, ваколатли давлат органлари электрон тизимлари билан интеграциялашиш бўйича тадбирларни амалга ошириш орқали реестрнинг тезкор ва доимий равишда янгилаб борилишини таъминлайди.
5. Чет элда жойлашган давлат мулки объектлари реестрига давлат мулки объектлари жойлашган давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиб берилган тақдирда, мулк ҳуқуқи вужудга келган давлат мулки объектлари тўғрисида маълумотлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Чет элда жойлашган маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш ва улардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини бошқариш ва мониторинг қилиш тартиби
7. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг балансда сақловчилар Агентликка у томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларни қуйидаги муддатларда тақдим этади:
чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари ўзгарганлиги тўғрисида — шундай ўзгариш бўлган кундан бошлаб ўн кун ичида;
чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида — ҳар йили, ҳисобот йили якуни бўйича кейинги ойнинг 25 кунидан кечиктирмасдан.
8. Агентлик зарур ҳолларда чет элдаги тегишли муассасадан чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида маълумот сўраб олишга ҳақли.
Чет элдаги муассасалар зарур маълумотларнинг белгиланган муддатда тайёрланиши ва тақдим этилишини таъминлаши зарур.
9. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларнинг ҳисобини юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
10. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларни бошқариш мулк жойлашган давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сақлаш ва оператив бошқариш ушбу мулкнинг балансда сақловчиси томонидан амалга оширилади.
12. Давлат мулки объектининг балансда сақловчилари чет элда жойлашган давлат мулки объектларини ишончли бошқарувга, ижарага, бир давлат ташкилоти тасарруфидан бошқа иккинчи давлат ташкилоти тасарруфига беришни Агентлигининг розилиги билан давлат мулки объекти жойлашган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
13. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг мулк ҳуқуқи аниқланмаган ва бирор-бир давлат ташкилотига бириктириб берилмаган бўлса, чет элдаги муассаса Ўзбекистон Республикасининг мулк ҳуқуқини ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаши шарт.
14. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида чет элда жойлашган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек, кўчмас мулк объектлари ва мулкий мажмуаларни сақлаб туришнинг якуний молиявий натижалари ўрганилади ва таҳлил қилинади:
давлат мулки объектининг балансда сақловчиси томонидан — доимий равишда;
Агентлик томонидан — ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ давлат мулки объектининг балансда сақловчиси томонидан маълумотлар тақдим этилгандан кейин.
15. Чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари барқарор бўлмаган ҳолларда, Агентлик чет элда жойлашган давлат мулки объектлари бўйича ушбу активлардан самарали фойдаланиш, шу жумладан сотиш бўйича таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.
16. Давлат мулки объектининг балансда сақловчи ушбу Низомнинг 7-бандига мувофиқ маълумотларни тақдим қилмаган тақдирда, Агентлик томонидан икки кун ичида мазкур маълумотларни тақдим этиш бўйича тақдимнома юборилади.
17. Давлат мулки объектининг балансда сақловчи тақдимнома келиб тушган санадан бошлаб беш кун муддатда тегишли маълумотлар тўлиқ тақдим этишини таъминлаши шарт.
18. Агентлик томонидан тақдимнома юборгандан сўнг, давлат мулки объектининг балансда сақловчи томонидан тегишли муносабат билдирилмаган ёки маълумотлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, давлат мулки объектининг балансда сақловчиси раҳбарига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини самарали бошқариш бўйича қарорлар қабул қилиш
19. Чет элда жойлашган давлат мулки объектлари уларнинг балансда сақловчилари томонидан давлат мулки объектлари жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Балансда сақловчи томонидан ижарага берилган давлат мулки объектлари тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунигача тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Агентликка маълумот тақдим этади.
20. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини ижарага беришдан тушадиган маблағлар тегишли давлат мулки объекти баланс сақловчиси ҳисобварағига йўналтирилади.
21. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини тасарруф этиш, шу жумладан сотиш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Чет элда жойлашган давлат мулки объектини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур жараён ушбу мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳолатда, шундай турдаги битимларни амалга оширишнинг халқаро амалиётига мувофиқ амалга оширилади.
23. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларни сотишда уларни сотиш билан боғлиқ барча тадбирлар профессионал ташкилотни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Хизматлар, шу жумладан сотилаётган чет элда жойлашган давлат мулки объектини баҳолаш жараёнлари мулк жойлашган давлатнинг қонунчилигига зид бўлмаган тақдирда, халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилади.
24. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Администрацияси розилигига асосан чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотиш учун жалб қилинадиган баҳоловчилар, инвестиция воситачилари, маслаҳатчилар ва бошқа ташкилотлар хизматларидан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли билан фойдаланиши мумкин.
25. Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар (давлат мулки объектларини баҳолаш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар учун белгиланган тартибда Агентлик тасарруфида қолдириладиган қисмидан ташқари) қуйидаги нисбатларда тақсимланади:
а) 73 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
б) 24 фоизи — Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасига;
в) 3 фоизи — маблағларни мақсадли равишда бозор инфратузилмасини ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан тадбиркорлар учун ташкил этиладиган ўқув курсларини молиялаштиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Чет элдаги муассасалар Ўзбекистон Республикаси мулкий манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат мулки объектлари балансда сақловчиларига кўмаклашади.
27. Маълумотларнинг ўз вақтида ва ишончли тақдим этилиши, шунингдек, чет элда жойлашган давлат мулки объектларини самарали бошқариш, сақлаш ва мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мулки объектлари балансда сақловчлари раҳбари зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Низом қоидалари қўлланиши билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш ва уларни бошқариш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Чет элда жойлашган давлат мулки объектларининг ҳисобини юритиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси

Чет элда жойлашган давлат мулки объектларини хатловдан ўтказиш

Доимий


2-босқич

Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан белгиланадиган шаклдаги маълумотларникиритиш

Ҳар йили, ҳисобот йили якуни бўйича кейинги ойнинг
25-куни


3-босқич

Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси

Давлат активларини бошқариш агентлигига
чет элда жойлашган давлат мулки объектининг моддий ва молиявий кўрсаткичлари ўзгарганлиги тўғрисида маълумотларни киритиш

Ўзгариш бўлган кундан бошлаб ўн кун ичида


4-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси томонидан киритилган маълумотларни кўриб чиқиш

Доимий


5-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Чет элдаги муассасадан
чет элда жойлашган давлат мулки объекти тўғрисида маълумотларни сўраб олиш

Заруратга кўра


6-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Маълумотлар киритилмаганлиги ва (ёки) тўлиқ киритилмаганлиги ҳолати юзасидан давлат мулки объектлари баланс сақловчисига тақдимнома киритиш

Ҳолат аниқланган кундан
2 кун ичида


7-босқич

Давлат мулки объектлари баланс сақловчиси

Тадимнома келиб тушгандан сўнг мавжуд камчиликларни бартараф этган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигига маълумотларни такроран киритиш

Тадимнома келиб тушган кундан эътиборан 5 кун ичида


8-босқич

Давлат активларини бошқариш агентлиги

Киритилган маълумотлар асосида давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш

Доимий

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 273-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандида:
иккинчи хатбошидан «ёки гаровга» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — Давлат активларини бошқариш агентлиги) томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бюджет ташкилотларининг қолган асосий воситалари бюджет ташкилотлари томонидан юқори ташкилот билан келишган ҳолда, юқори ташкилот бўлмаган тақдирда — қонун ҳужжатларига мувофиқ мустақил равишда сотилади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бюджет ташкилотларининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.
Юқори ташкилотнинг (мавжуд бўлганда) талабига кўра ёки бюджет ташкилотларининг ўз ташаббуси билан асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин»;
б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «оммавий савдоларда» деган сўзлари «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари) Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан хусусийлаштириш тартибида сотилади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Давлат унитар корхоналарининг қолган асосий воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ муассис билан келишган ҳолда, давлат унитар корхоналари томонидан мустақил равишда сотилади.
Давлат унитар корхоналарининг бинолари ва иншоотлари (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолари ва иншоотлари), автомототранспорт воситалари ҳамда бошқа асосий воситалар қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши керак.
Муассиснинг талабига кўра ёки давлат унитар корхоналарининг ўз ташаббуси билан кўрсатиб ўтилган асосий воситалар, ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно, қиймати баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳолангандан кейин «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида аукцион савдоларда сотилиши мумкин»;
д) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-иловадаги «III. Муассислар тўғрисидаги маълумотлар» позициясининг 3-2-қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-2. Муасссиснинг — юридик шахснинг номи:___________________
давлат иштироки мавжуд ____ ; давлат иштироки мавжуд эмас ____».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 36-сон, 951-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган аукционларда автомототранспорт воситаларига эга бўлишни тасдиқловчи аукцион натижалари тўғрисидаги баённома».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/273/0552-сон, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 06/21/6258/0651-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон; 21.07.2023 й., 09/23/302/0508-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)