Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг
Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сон «Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2019 йил 23 августдаги 217-сон буйруғи (рўйхат рақами 3179, 2019 йил 30 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 10/19/3179/3675-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасига қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
1-бандидаги «Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.