1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
Тадбиркорлик субъектларига имтиёз ва преференциялар берилди, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимларига иш ҳақи, шунингдек, пенсия, стипендия ва нафақаларнинг узлуксиз тўлаб берилиши таъминланди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида асосий даромад манбаларини йўқотган шахсларни, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож катламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўшимча қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:
а) Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига, «Саховат ва кўмак» фондига, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига, шу жумладан уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлардаги бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:
пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;
товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди;
б) Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан, «Саховат ва қўмак» фондидан, «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га, агар ёрдам олувчи шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган бўлса, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;
г) лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини хисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди;
д) тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш тартиби тадбиркорлик субъектларининг амалдаги кредит шартномаларига ҳам татбиқ қилинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг пенсиялар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.
5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5978-сон Фармонининг 6-бандида назарда тутилган соддалаштирилган тартибда солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати 2020 йил 31 декабргача узайтирилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ икки йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Молия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2020 й., 07/20/5986/0510-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)