Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида санитария-эпидемиология хизмати тиббиёт ходимларининг меҳнатини янада рағбатлантириш мақсадида:
(1 — 5-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар Бош давлат санитария врачларига карантин тадбирларини амалга ошириш даврида, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ва бошқа ходимларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича эпидемияга қарши вақтинчалик отрядларни ташкил этиш ҳуқуқи берилсин.
7. Белгилансинки, карантин тадбирларини амалга ошириш даврида вақтинчалик отрядлар таркибига жалб этилган:
давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг асосий иш жойидаги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва миқдорлари сақланиб қолади;
нодавлат тиббиёт муассасалари ходимларининг меҳнати учун тўловлар, зарур ҳолларда, давлат тиббиёт муассасаларидаги тегишли лавозим ва тоифадаги ходимлар учун белгиланган шартлар ва миқдорларда санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
давлат ва нодавлат тиббиёт муассасалари ҳамда Агентлик ва Давлат инспекцияси, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар санитария-эпидемиология хизматларига коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 апрель,
ПҚ-4695-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2020 й., 07/20/4695/0495-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)