Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Республиканинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, аспирантлар ва докторантларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда докторантурада ва аспирантурада ўқиётган шахсларга, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик компенсация тўловларини қўшган ҳолда, 1992 йил 1 сентябрдан бошлаб стипендиялар:
докторантларга — олий ўқув юртининг илмий даражаси бор доцент лавозим маоши миқдорида;
аспирантларга — олий ўқув юртининг илмий даражаси бўлмаган ўқитувчисининг лавозим маоши миқдорида белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур маблағларни ажратсин.