2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.08 Божхона омбори]
божхона омбори фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.10 Эркин омбор]
эркин омбор фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.11 Божсиз савдони амалга оширувчи дўкон]
бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш, шу жумладан бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида сўровнома тақдим этиш, сўровномани кўриб чиқиш ҳамда унинг якунлари юзасидан қарор қабул қилиш, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш, лицензиялар реестрини юритиш тартибини, шунингдек, лицензия шартлари ва талабларига риоя этмаганлик учун лицензиатнинг жавобгарлигини назарда тутувчи Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ юридик шахслар кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда:
давлат хизматларини кўрсатишда иштирок этувчи тузилмаларнинг ЯИДХПга уланишини таъминласин;
давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида юридик шахслар мурожаатлари кўриб чиқилишини ЯИДХПда кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ЯИДХПда давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКка киритсин.
5. Белгилансинки, давлат хизматларини кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан уларнинг фаолияти бўйича, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
210-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига 1-ИЛОВА
Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент божхона омбори фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
божхона омбори — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олган ҳамда товарларни божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган. Божхона омбори очиқ ёки ёпиқ турда бўлиши мумкин;
очиқ турдаги божхона омбори — ҳар қандай шахслар фойдаланиши мумкин бўлган божхона омбори;
ёпиқ турдаги божхона омбори — лицензиат товарларини сақлашга мўлжалланган божхона омбори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Ёпиқ турдаги божхона омборига лицензиат товарларидан ташқари унинг таркибий тузилмалари товарлари ҳам жойлаштирилиши мумкин;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
Ўзбекистон Республикасига олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди, божхона органлари томонидан олиб қўйилган ва божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборига жойлаштирилган товарлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарларни сақлашга рухсат берилмайди.
4. Божхона омборининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона омбори ва вақтинча сақлаш божхона режимлари остида жойлаштирилмайди.
5. Тез бузиладиган товарлар божхона омборида бундай товарлардан ўз мақсадига кўра фойдаланиш имконини берувчи ва уларнинг сифати сақланиб қолиши муддати доирасида, бироқ танланган божхона режимига мувофиқ белгиланган муддатдан ортиқ бўлмаган муддатда сақланиши мумкин.
6. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлашни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда, божхона омборининг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.
7. Божхона омборида ва унга туташ ҳудудда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ҳамда бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилмайди, тегишли божхона режимида назарда тутилган операциялар бундан мустасно.
8. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 14-боби.
Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида сақлашга ариза берилган товарлар божхона омборидан танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб, уч иш кунидан кечикмай олиб чиқилиши керак.
9. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига (божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, шунингдек, божхона назорати зонаси) эга бўлган лицензия даъвогарига лицензия даъвогари, божхона омбори ҳудуди, бинолар ҳамда божхона назорати зонаси ушбу Регламент талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.
Лицензия даъвогарига тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади.
10. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан таъсис этиладиган божхона омборлари очиқ турдаги божхона омборлари ҳисобланади.
Агар божхона омбори божхона органи томонидан таъсис этилса, лицензия олиш талаб қилинмайди. Бундай божхона омборини таъсис этиш ва унда товарларни сақлаш тартиби мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
11. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензия расмийлаштирилади.
12. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб, ҳисобланади.
Юкларни лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида сақлашга йўл қўйилмайди, қонунчиликда назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бундай ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
13. Қуйидагилар:
лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига кўра — фаолият тури учун лицензия;
мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра — қайта расмийлаштирилган лицензия берилади.
Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда лицензия даъвогари (ёки лицензиат) божхона омбори бино ва (ёки) очиқ майдонларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни сўровномада кўрсатади.
14. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
15. Божхона омбори ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.
Божхона омбори ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Регламентнинг 20-бандида қайд этилган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни якунлаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ҳамда транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.
16. Божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
божхона омбори ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;
товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.
Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми божхона омбори ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган қилиб жиҳозланиши керак.
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.
баландлиги 2 мдан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «божхона омбори» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.
22. Божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:
содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.
Божхона омборида товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақат кўрик майдончасида амалга оширилади.
Бунда ҳаво шароити кескин ёмонлашган ҳолатларда амалга ошириладиган ҳаракатларни ҳар томондан узлуксиз видеокузатувга олиш имконини яратган ҳолда, товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланишини божхона омбори биносида амалга оширишга йўл қўйилади.
23. Божхона омбори доимий равишда соз, ишчи ҳолатда ва унинг нормал фаолият кўрсатиши учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:
ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;
омбор асбоб-ускуналари;
ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари божхона омборида сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;
божхона омбори сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, божхона омборига бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;
кўрик ўтказиш учун стол;
аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);
термометр (дори воситаларини сақлашга мўлжалланган бинолар учун);
алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);
ташкилий техника;
мебель.
24. Корхоналар ҳудудидаги ва ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи шахслар эгаси бўлган ёпиқ турдаги божхона омборларига нисбатан транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан бўлган масофа бўйича талаб қўлланилмайди.
25. Божхона омборида ва божхона назорати зоналари ҳисобланган божхона омборига бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.
26. Божхона органи ходимлари учун божхона омборида ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:
доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, факс, Интернет) билан жиҳозланган;
27. Божхона омборининг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
28. Божхона омборини қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
29. Мазкур Регламентнинг 20 — 26-бандларида белгиланган талаблар божхона омборини таъсис этиш учун берилган сўровномани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
божхона органларининг рухсатисиз божхона омборига келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;
берилган лицензия шартларига, шу жумладан божхона омборини жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;
лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувлар уч ой давомида сақланишини таъминлаш;
божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;
мазкур Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини таъминлаш;
божхона омборига жойлаштирилган товарларни фақат божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) биноларда сақлаш;
божхона омборига жойлаштириладиган товарлардан уларни сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан ариза берилган божхона режимига мувофиқ операциялар содир этилишини таъминлаш;
божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;
божхона омборига келиб тушаётган ва божхона омборидан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
вақтинча сақлаш божхона режими ва божхона омбори божхона режими амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган божхона омборида сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;
божхона омборида сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш;
божхона омборида сақланаётган истеъмол товарларига махсус марка ёпиштириш учун шарт-шароитлар яратиш ва ушбу товарларни омбордан фақат маркалари ёпиштирилган тақдирдагина чиқариш;
мазкур Регламентнинг 84-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловлари тўлаш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
божхона омборига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхатининг мавжудлигини таъминлаш;
божхона омбори тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ белгиланган муддатда уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг божхона омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;
божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун божхона омборидаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш;
31. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирадиган шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
32. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия даъвогари эга бўлган бўлган ва божхона омбори сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, божхона омбори учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси (қўриқланадиган ҳудуд, божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган);
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
33. Нотўғри ёки ишончли бўлмаган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
34. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
35. Лицензия даъвогари давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
36. Лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 3-иловадаги 1-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, лицензия даъвогари мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган шаклда сўровномани шахсан ўзи тўлдиради.
37. Лицензия даъвогари ҳужжатларни расмийлаштириб, сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ҳужжатлар киритилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
39. Регламент талаблари асосида тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогари томонидан (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.
Лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан ўрганиб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади.
40. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдириш жараёнида солиқ тўловчининг идентификация рақами ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги автоматик тарзда текширилади.
Лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги аниқланганда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
41. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб, йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
42. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
43. Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар келиб тушган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
44. Лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси хулоса тайёрлаш жараёнида объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуд) бўйича қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олади ва унинг натижаларини хулосага қўшади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан — санитария бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан — ёнғин қоидалари бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида.
Қабул қилинган қарор тўғрисида бир кун муддатда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ва лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган хабарномани юборади.
46. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
47. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
48. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, у ҳолда ушбу Регламентнинг 41-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия даъвогари ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни электрон ёки ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
49. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган маълумотлар лицензия даъвогарининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги маълумотномаси ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилган сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 34 — 46-бандларида кўрсатилган тартибда, бироқ ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
лицензия даъвогарининг такрорий сўровномасига асосан эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди;
тайёрланган хулоса асосида ушбу Регламентнинг 45-бандида кўрсатилган тадбирлар бажарилиши таъминланади.
50. Лицензия даъвогарининг сўровномасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарига илгари баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади.
51. Божхона омбори фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогарининг (лицензиатнинг) лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан муносабатлари улар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси асосида тартибга солинади ҳамда оммавий оферта шаклида ЯИДХПга жойлаштирилади.
Оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
52. Лицензияловчи орган давлат божи тўланиб, оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзолангандан сўнг уч кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия келиб тушгандан сўнг бир соат ичида уни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва лицензия даъвогарини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, лицензия даъвогарининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;
божхона тўловларини таъминлаш миқдорлари, уларни тўлашни таъминлаш шакли ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;
божхона омборининг тури;
божхона омбори жойлашган жой;
лицензия берилган сана.
54. Агар лицензия даъвогари томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
55. Лицензияни бериш учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган тақдирда, лицензия даъвогари лицензияни бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
56. Лицензия даъвогари давлат хизматидан ундан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.
Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.
57. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 35 — 37-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.
Бунда лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда, давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 3-иловадаги 2-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, лицензия даъвогари мазкур банднинг иккинчи хатбошида белгиланган шаклда сўровномани шахсан ўзи тўлдиради.
58. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
59. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда лицензияни қайта расмийлаштиради.
61. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
62. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш давомида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш
65. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
66. Лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатиб турилиши ёки божхона омборининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, божхона омборига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
67. Божхона омборини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб, божхона омбори божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган божхона омборида товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати уни тугатиш санасидан эътиборан олтмиш календарь кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
68. Лицензиат лицензияловчи органнинг ёки суднинг лицензия амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб, уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензия бекор қилинадиган ёки амал қилиши тугатиладиган кунда, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
69. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган божхона омборида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
70. Божхона омбори тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ўтказилиши ёки товарни божхона омборига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
71. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда, лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган ва товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан божхона омбори тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган ва товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
72. Лицензияловчи органнинг лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.
Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
74. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта ўз расмий веб-сайтида лицензиялар йиғма реестри ҳамда божхона органлари эгаси ҳисобланган божхона омборларининг рўйхати эълон қилинишини таъминлайди.
75. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Давлат божини ва давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғимни тўлаш тартиби
76. Фаолият турига лицензия берилганлиги учун, шунингдек, божхона омбори бинолари ҳажми ва (ёки) очиқ майдонлари кенгайиши, қисқариши, унинг тури, ташкил этилган ҳудуддаги (манзилдаги) жойлашган жойи ўзгариши муносабати билан лицензия расмийлаштирилганда, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.
77. Лицензиат ўзгартирилганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан лицензияни қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.
78. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
79. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамига;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.
80. Лицензия берилгани учун давлат божи ва давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Лицензия бериш учун давлат божини ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
10-боб. Лицензиатнинг жавобгарлиги. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
81. Лицензиат божхона омборида товарларни сақлаш талаблари ва шартларига риоя этилиши бўйича товар божхона омборида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжатини (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқаларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг божхона омборига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.
82. Божхона омборида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
83. Божхона омборида сақланаётган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
84. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:
Бунда бинонинг фойдали ҳажми лицензия даъвогари ёки лицензиат томонидан яхлит тўсиқ билан ажратилади ва лицензияловчи орган томонидан лицензиялаш вақтида белгиланади.
Лицензиат божхона омбори бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддатда мазкур Регламентга 3-иловадаги 3-шаклга мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.
86. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёхуд қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона тўловлари тўланиши учун жавоб бермайди.
11-боб. Якунловчи қоидалар
87. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
88. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
89. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
90. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
____________________________________________________________________________________________ Bojxona nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʼlgan va Oʼzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida belgilangan boshqa maʼlumotlar
Божхона омбори фаолиятини лицензиялаш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, лицензияни электрон шаклда расмийлаштириш ишларини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лицензия даъвогари
1. Лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқади.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.
Ҳужжатлар қабул қилинган кунда
4-босқич
Эксперт комиссияси
Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита божхона омборини ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, лицензия даъвогарининг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.
1. 3 кун ичида
2. Қарор қабул қилингандан сўнг
1 кун ичида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензия даъвогарини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия бериш учун давлат божини тўлаш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида хабардор қилади.
1 соат мобайнида
7-босқич
Лицензия даъвогари
Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди ҳамда оммавий оферта шартномасини акцептлайди.
1. 3 ой мобайнида
8-босқич
Лицензияловчи орган
1. Давлат божи тўланмаган ҳамда оммавий оферта шартномаси акцептланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. 2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўланиб, оммавий оферта шартномаси акцептлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач
2. 3 кун ичида
9-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензияни ўз муҳрини қўйган ҳолда, лицензия даъвогарига ўзи шахсан келганда беради.
Божхона омбори фаолиятига берилган лицензияни қайта расмийлаштириш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот
1.
Лицензияланадиган фаолият тури
2.
Ташкилотнинг тўлиқ номи
3.
Ташкилотнинг аввалги тўлиқ номи
4.
СТИР
5.
Ташкилотнинг почта манзили
6.
Телефон рақами
7.
Электрон почта манзили
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар
1.
Қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар
3-ШАКЛ
_________________
_________________
(сана)
(рақам)
Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 210-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.03.00 Божхона режимлари / 10.06.03.10 Эркин омбор]
Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
эркин омбор — махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
омбор ўрни — битта божхона юк декларацияси бўйича эркин омборга жойлаштирилган товарларни ёки битта божхона юк декларацияси бўйича бошқа божхона режимига жойлаштиришга ариза берилган товарларни (эркин омбордан товарларни чиқаришда) сақлаш учун эркин омбор майдонининг бир қисми;
3. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган товарларни эркин омборда сақлашга рухсат берилмайди.
4. Эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар (масалан, ортиш-тушириш техникаси, совутиш ускунаси, компьютер техникаси, махсус кийим-бош ва бошқалар) божхона режими остида жойлаштирилмайди.
5. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шароитларда сақлашни талаб этадиган товарлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда, эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган ва бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши керак.
6. Эркин омборларда товарлар билан ишлаб чиқариш операциялари ва бошқа тижорат операциялари амалга оширилишига йўл қўйилади, уларни чакана сотиш бундан мустасно.
7. Эркин омборда сақланаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви ариза берилган божхона режимларига мувофиқ тегишли божхона режимлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 15-боби.
Божхона омборида сақлашни назарда тутмайдиган ўзгача божхона режими остида сақлашга ариза берилган товарлар божхона омборидан танланган божхона режимига мувофиқ бундай товарлар чиқарилиши пайтидан бошлаб, уч иш кунидан кечикмай олиб чиқилиши керак.
8. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, омбор ҳудудига (божхона омбори сифатида фойдаланиш мўлжалланаётган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, шунингдек, божхона назорати зонаси) эга бўлган лицензия даъвогарига лицензия даъвогари, божхона омбори ҳудуди, бинолар ҳамда божхона назорати зонаси ушбу Регламент талаблари ва шартларига мувофиқ бўлиши шарти билан берилади.
Лицензия даъвогарига тегишли бўлган, бир юридик манзилда ва (ёки) бир божхона назорати зонасида жойлашган бир нечта бино ва (ёки) очиқ майдонлар учун битта лицензия берилади.
9. Эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензия расмийлаштирилади.
10. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Лицензия билан таъминланмаган омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида юкларни сақлашга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
11. Қуйидагилар:
лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан — фаолият тури учун лицензия;
мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра — қайта расмийлаштирилган лицензия берилади.
Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда лицензия даъвогари (ёки лицензиат) эркин омбор бино ва (ёки) очиқ майдонларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни сўровномада кўрсатади.
12. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
13. Эркин омбор ҳудуди божхона назорати зонаси ҳисобланади.
Эркин омбор ҳудудига қўриқланадиган ва мазкур Регламентнинг 19-бандида белгиланган тартибда белгилаб олинган, товарларни божхона назорати остида етказиб беришни тугаллаш учун зарур бўлган вақтда товарларни ташиётган транспорт воситалари тўхтаб туриши учун жиҳозланган ҳудуд туташган бўлиши керак. Кўрсатиб ўтилган ҳудуд ҳам божхона назорати зонаси ҳисобланади. Божхона назорати остидаги товарларни ташийдиган транспорт воситалари ушбу божхона назорати зонасига сутканинг исталган вақтида кириши мумкин.
Темир йўл ва автомобиль транспорт узеллари ва транспорт магистралларидан олиб борувчи, транспорт воситалари ҳаракати учун етарли кенгликка эга бўлган йўл бўйлаб божхона омборигача бўлган масофа 3 км.дан ошмаслиги керак.
14. Эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, уларнинг сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
эркин омбор ҳудудига ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатга эга бўлмаган) яқинлашишини;
товарларнинг божхона назоратини четлаб олиб кирилишини ва олиб чиқилишини.
Агар бинонинг ёки иншоотнинг бир қисми эркин омбор ҳисобланса, унга бориш йўллари ва туташиб кетадиган тушириш майдончалари божхона назорати остидаги товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган тарзда жиҳозланиши керак.
15. Эркин омбор ҳудуди ва бинолар майдони мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, эркин омборнинг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлиши керак.
қўриқлаш ва ёнғин назорати сигнализациялари, содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
ёнғин хавфсизлиги талабларига мос бўлган ёнғинни ўчириш тизими ва воситаларига эга бўлиши керак.
20. Эркин омбор ва божхона назорати зонаси ҳисобланган, эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд:
умумий периметр бўйича бир-биридан ажралмаган;
баландлиги 2 м дан кам бўлмаган қатъий ўрнатилган яхлит тўсиқлар билан айлантириб тўсилган ва барча кириш (чиқиш) ва (ёки) чиқиш (кириш) жойларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида «эркин омбор» белгиси қўйилган ҳолда назорат-ўтказиш пунктларига эга бўлиши керак.
21. Эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ёхуд эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудуд қуйидагиларни инобатга олган ҳолда, биттадан кам бўлмаган ёпиқ кўрик майдончасига эга бўлиши керак:
содир бўлаётган воқеалар бўйича ҳар томондан олинган видео маълумотларни уч ой давомида кўрсатиш имконига эга бўлган, лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
товарларни тушириш-ортиш учун кўчма ва (ёки) ердаги эстакада (юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш учун ер юзасидан маълум баландликда қуриладиган ёки ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан иборат кўприксимон иншоот) бўлиши.
Эркин омборда товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши фақат кўрик майдончасида амалга оширилади.
Бунда ҳаво шароити кескин ёмонлашган ҳолатларда амалга ошириладиган ҳаракатларни ҳар томондан узлуксиз видеокузатиш имконини яратган ҳолда, товарларнинг ортилиши, туширилиши ва қайта юкланиши эркин омборнинг биносида амалга оширилишига йўл қўйилади.
22. Эркин омбор доимий равишда соз, ишчи ҳолатдаги ва унинг нормал фаолият кўрсатиш учун қуйидагилар етарли бўлиши керак:
ортиш-тушириш ва транспорт воситалари;
омбор асбоб-ускуналари;
ўлчов асбоблари, аниқлиги ва ўлчаш чегаралари эркин омборда сақлашга мўлжалланаётган товарлар хусусиятига мувофиқ бўлган товарларнинг оғирлигини ўлчаш воситалари;
божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;
эркин омбор сифатида ишлатиш учун мўлжалланган биноларни, очиқ майдончаларни, эркин омборга бевосита туташиб кетган бутун ҳудудни тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видео маълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими;
кўрик ўтказиш учун стол;
аптечка (биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт қутичаси);
алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);
ташкилий техника;
мебель.
23. Эркин омборда ва божхона назорати зоналари ҳисобланган эркин омборга бевосита туташиб кетган ҳудудда ҳар қандай турдаги чиқиндилар ва бошқа маиший ахлат тўпланиши мумкин эмас.
24. Божхона органи ходимлари учун эркин омборда ёки божхона назорати зонасида божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун қуйидагиларга жавоб берадиган бино ажратилиши керак:
6 м2 дан кам бўлмаган майдонга ва 20 м3 дан кам бўлмаган ҳажмга эга бўлиши;
мавсумий иситиш ва совитиш тизимига эга;
доимий соз ҳолатдаги, божхона органларининг дастурий таъминоти билан ишлаш имконига эга бўлган компьютер, принтер ва нусха кўчирадиган аппарат, алоқа воситалари (шу жумладан телефон, факс, Интернет) билан жиҳозланган;
25. Эркин омборнинг таъсис этилиши ва унинг фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикасининг атроф-табиий муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши керак.
26. Эркин омборни қўшимча равишда асбоб-ускуналар билан таъминлаш (қўшимча равишда жиҳозлаш), тартибга келтириш, қўриқлаш ҳамда ўтказиш режимини таъминлаш лицензияловчи орган билан келишган ҳолда лицензиат томонидан ва унинг ҳисобидан амалга оширилади.
27. Мазкур Регламентнинг 19 — 24-бандларида белгиланган талаблар эркин омборни таъсис этиш учун берилган сўровномани кўриб чиқиш босқичида божхона органи томонидан белгиланиши ва эркин омбордан фойдаланиш тартиб-қоидасида акс эттирилиши керак.
божхона органларининг рухсатисиз эркин омборга келиб тушган товарларнинг чиқариб юборилишига йўл қўймаслик;
берилган лицензия шартларига, шу жумладан эркин омборни жиҳозлаш ва уни асбоб-ускуналар билан таъминлаш талабларига оид қисмига риоя қилиш;
лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувлар уч ой давомида сақланишини таъминлаш;
эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаш;
мазкур Регламент билан белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш;
эркин омборга жойлаштирилган товарларни фақат эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган очиқ майдончаларда ва (ёки) бинолар ҳажмида сақлаш;
эркин омборга жойлаштириладиган товарлардан сақлашдан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш ва кўрсатиб ўтилган товарлар билан эркин омборнинг божхона режимига мувофиқ операциялар амалга оширилишини таъминлаш;
божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;
эркин омборга келиб тушаётган ва эркин омбордан олиб чиқилаётган товарлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимида ушбу товарларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисида белги қўйган ҳолда, автоматлаштирилган ҳисобни юритиш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, Ўзбекистон Республикасининг божхона иши соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
эркин омбор божхона режимининг амал қилиши тугагандан кейин аҳамиятли бўлиши мумкин бўлган эркин омборда сақланаётган товарлар билан юз берган ўзгаришлар тўғрисида божхона органига имкон қадар қисқа муддатларда маълум қилиш;
эркин омборда сақланаётган товарлар билан амалга оширилиши мўлжалланаётган операциялар тўғрисида божхона органини барвақт хабардор қилиш;
мазкур Регламентнинг 82-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
эркин омборга кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхати мавжудлигини таъминлаш;
эркин омбор тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларнинг бошқа эркин омборга ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг эркин омборда сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;
божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун эркин омбордаги жиҳозланган бинолар ва алоқа воситаларини божхона органлари ходимларига бепул тақдим этиш;
29. Лицензиатнинг товарларни сақлаш учун жойлаштирадиган шахслар билан муносабатлари шартнома асосида амалга оширилади.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
30. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия даъвогари эга бўлган ва эркин омбор сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
автомобиль ва темир йўллар кўрсатилган ҳолда, эркин омбор учун мўлжалланган ҳудуд (шунингдек, ёндош) ва биноларнинг сифатли тарҳи ва чизмаси (қўриқланадиган ҳудуд, божхона назорати зонаси, аниқ ўлчамлари кўрсатилган);
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда, ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
31. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
32. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
33. Лицензия даъвогари давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
34. Лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 3-иловадаги 1-шаклга мувофиқ эркин омбор фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, лицензия даъвогари мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган шаклда сўровномани шахсан ўзи тўлдиради.
35. Лицензия даъвогари ҳужжатларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, ҳужжатлар киритилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
37. Регламент талаблари асосида тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогари томонидан (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса, сўровномани тасдиқлаш ва уни лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.
Лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан ўрганиб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади.
38. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдириш жараёнида солиқ тўловчининг идентификация рақами ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги автоматик тарзда текширилади.
Лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги аниқланганда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
39. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
40. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
41. Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда улар келиб тушган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита эркин омборни ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
42. Лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси хулоса тайёрлаш жараёнида объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуд) бўйича қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олади ва унинг натижаларини хулосага қўшади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан — санитария бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан — ёнғин қоидалари бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасидан — кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан — ижара шартномаси тўғрисида.
43. Лицензияловчи орган уч кун муддатда эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида бир кун муддатда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, банк ҳисобварағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ва лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома юборади.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
44. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
45. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
46. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, у ҳолда ушбу Регламентнинг 39-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия даъвогари ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни электрон ёки ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
47. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган маълумотлар лицензия даъвогарининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги маълумотномаси ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилган сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 32 — 44-бандларида кўрсатилган тартибда, бироқ ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
лицензия даъвогарининг такрорий сўровномасига асосан эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини ўрганиш учун бевосита эркин омборни ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Тайёрланган хулоса асосида ушбу Регламентнинг 43-бандида кўрсатилган тадбирлар бажарилиши таъминланади.
48. Лицензия даъвогарининг сўровномасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарига илгари баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади.
49. Эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогарининг (лицензиатнинг) лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан муносабатлари улар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси асосида тартибга солинади ҳамда оммавий оферта шаклида ЯИДХПга жойлаштирилади.
Оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
50. Лицензияловчи орган давлат божи тушган ва оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзолангандан сўнг уч кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон лицензияни расмийлаштиради ҳамда лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Давлат хизматлари маркази QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия келиб тушгандан сўнг бир соат ичида уни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва лицензия даъвогарини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, лицензия даъвогарининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
лицензиатнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва СТИР рақами;
бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;
божхона тўловларини таъминлаш миқдорлари, уларни тўлашни таъминлаш шакли ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;
эркин омбор жойлашган жой;
лицензия берилган сана.
52. Агар лицензия даъвогари томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда, лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
53. Лицензияни бериш учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган тақдирда, лицензия даъвогари лицензияни бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
54. Лицензия даъвогари давлат хизматидан ундан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.
Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.
55. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда, ушбу Регламентнинг 33 — 35-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.
Бунда лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 3-иловадаги 2-шаклга мувофиқ эркин омбор фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса, лицензия даъвогари мазкур банднинг иккинчи хатбошида белгиланган шаклда сўровномани шахсан ўзи тўлдиради.
56. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
57. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда лицензияни қайта расмийлаштиради.
59. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан ушбу Регламентда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда, далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
60. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатда қолади.
61. Давлат ёнғин назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат ёнғин назорати олиб борилганда, эркин омборда ёнғин хавфсизлиги талаблари бузилганлиги ҳолатлари аниқланганда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
62. Давлат санитария назорати органлари томонидан белгиланган тартибда давлат санитария назорати олиб борилганда, эркин омбор ҳудуди ва биноларининг ариза берилган товарларни, шу жумладан озиқ-овқат товарларини сақлаш шарт-шароитларини номувофиқлиги ҳолати аниқланган тақдирда, аниқланган ҳолатлар бўйича лицензияловчи органга хабар берилади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш
63. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
64. Лицензиянинг амал қилиш муддатининг тўхтатиб турилиши ёки эркин омборнинг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, эркин омборга товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
65. Эркин омборни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган санадан бошлаб, эркин омбор божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарлар вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган эркин омборда товарлар ва транспорт воситаларининг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати у тугатилаётган санадан бошлаб, бир юз саксон календарь кунидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
66. Лицензиат лицензияловчи органнинг ёки суднинг лицензия амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб, уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензия бекор қилинадиган ёки амал қилиши тугатиладиган кунда, тугатилаётган эркин омборда сақланаётган товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
67. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, етти кун муддатдан кечикмай тугатилаётган эркин омборда сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
68. Эркин омбор тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа эркин омборга ўтказилиши ёки товарни эркин омборга жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
лицензия бекор қилинганда — товарлар эркин омборга жойлаштирилган санадан бошлаб;
бошқа ҳолатларда — тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, бошқа божхона режимига жойлаштирилиши керак.
69. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан эркин омбор тугатилган тақдирда, лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан эркин омбор тугатилган тақдирда, лицензиат олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
70. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
72. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта расмий веб-сайтда лицензиялар йиғма реестри эълон қилинишини таъминлайди.
73. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.
9-боб. Давлат божини ва давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғимни тўлаш тартиби
74. Фаолият турига лицензия берилганлиги учун, шунингдек, эркин омбор бинолари ҳажми ва (ёки) очиқ майдонлари кенгайиши, қисқариши, унинг ташкил этилган ҳудуддаги (манзилдаги) жойлашган жойи ўзгариши муносабати билан лицензия расмийлаштирилганда, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган «Давлат божи ставкаларининг миқдорлари» 22-бандига мувофиқ давлат божи ундирилади.
75. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан лицензияни қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.
76. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
77. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақамига;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.
78. Лицензия берилгани учун давлат божи ва давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Лицензия бериш учун давлат божини ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
10-боб. Лицензиатнинг жавобгарлиги. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
79. Эркин омборда товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат товар эркин омборда сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу омборхона ҳужжатини (омбор гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва бошқаларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг эркин омборга қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.
80. Эркин омборда ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавоб беради.
81. Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган ва эркин омборда сақланаётган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
82. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:
эркин омборда сақланаётган товарларнинг божхона органининг рухсатисиз бериб юборилиши ёки йўқолиши;
лицензиатнинг хоҳишига кўра ёхуд лицензия бекор қилингач ёки лицензиянинг амал қилиши тугатилган эркин омборнинг тугатилиши;
божхона тўловлари тўланиши учун лицензиат жавобгар бўладиган, божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутиладиган бошқа ҳолатлар.
83. Эркин омбор сифатида очиқ майдонча ёки бинонинг фойдали ҳажми учун сўровнома берилса, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси майдончадан келиб чиқиб 1 м2 майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида ёки 1м3 бино ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида, тегишли равишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2000 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисоблаб чиқилади.
Бунда бинонинг фойдали ҳажми лицензия даъвогари ёки лицензиат томонидан яхлит тўсиқ билан ажратилади ва лицензияловчи орган томонидан лицензиялаш вақтида белгиланади.
Лицензиат эркин омбор бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддатда мазкур Регламентга 3-иловадаги 3-шаклга мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.
84. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина, божхона божлари тўланиши учун жавоб бермайди.
11-боб. Якунловчи қоидалар
85. Давлат хизматлари марказлари ва лицензияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
86. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
87. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
88. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
____________________________________________________________________________________________ Bojxona nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʼlgan va Oʼzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida belgilangan boshqa maʼlumotlar
Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Эркин омбор фаолиятини лицезиялаш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, лицензияни электрон шаклда расмийлаштириш ишларини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лицензия даъвогари
1. Лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқади.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритади.
Ҳужжатлар қабул қилинган кунда
4-босқич
Эксперт комиссияси
Ҳужжатларни лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита эркин омборни ташкил этиш жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади, лицензия даъвогарининг лицензиялаш талаблари ва шартларига мослиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.
1. 3 кун ичида
2. Қарор қабул қилингандан сўнг
1 кун ичида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензия даъвогарини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия бериш учун давлат божини тўлаш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида хабардор қилади.
1 соат мобайнида
7-босқич
Лицензия даъвогари
Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди ҳамда оммавий оферта шартномасини акцептлайди.
1. 3 ой мобайнида
8-босқич
Лицензияловчи орган
1. Давлат божи тўланмаган ҳамда оммавий оферта шартномаси акцептланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. 2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўланиб, оммавий оферта шартномаси акцептлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач
2. 3 кун ичида
9-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензияни ўз муҳрини қўйган ҳолда, лицензия даъвогарига ўзи шахсан келганда беради.
Эркин омбор фаолиятига берилган лицензияни қайта расмийлаштириш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот
1.
Лицензияланадиган фаолият тури
2.
Ташкилотнинг тўлиқ номи
3.
Ташкилотнинг аввалги тўлиқ номи
4.
СТИР
5.
Ташкилотнинг почта манзили
6.
Телефон рақами
7.
Электрон почта манзили
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар
1.
Қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар
3-ШАКЛ
_________________
_________________
(сана)
(рақам)
Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
1. Ушбу Регламент бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
бож олинмайдиган савдо дўкони — товарларни бож олинмайдиган савдо божхона режими талабларига ва шартларига мувофиқ божхона назорати остида сотиш учун мўлжалланган савдо объектидир. Бож олинмайдиган савдо дўконининг ҳудуди савдо залларининг, ёрдамчи биноларнинг ва дўкон омборининг ҳудудларини ўз ичига олади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — божхона ҳудудига кириб келаётган ва божхона ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини ёки Ўзбекистон товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида сотишга, шу жумладан жойнинг ўзида истеъмол қилиш учун чакана сотишга мўлжалланган;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони — чет давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ташкилотларнинг чет эллик ходимларига, шунингдек, улар билан бирга яшайдиган ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган оила аъзоларига божхона ҳудудига олиб кирилган чет эл товарларини Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ва (ёки) чет эл валютасида реализация қилишга мўлжалланган;
лицензия даъвогари — лицензияловчи органга бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома билан мурожаат этган юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
лицензия — лицензияловчи орган томонидан берилган, лицензия талаблари ва шартларига сўзсиз риоя этган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома (ҳуқуқ);
лицензияловчи орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси;
3. Республикага жисмоний шахслар томонидан божхона тўловлари солинмайдиган товарларни олиб киришнинг чекланган нормалари жисмоний шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқарисидан олиб кириладиган ва унинг томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига киришда бож олинмайдиган савдо дўконларидан сотиб олинган товарларнинг жамига нисбатан қўлланилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида акциз остидаги товарларни харид қилишнинг чекланган нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
5. Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўкони халқаро алоқа учун очилган аэропортларда, портларда ва жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали бошқа ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконини очиш Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида режим белгиланиши тартибига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
Бунда келишиш лицензия даъвогари томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига мурожаати орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари Тошкент шаҳрида ва давлат божхона хизмати органлари томонидан белгиланадиган жойларда очилиши ҳамда фаолият кўрсатиши мумкин.
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатишини таъминлаш учун фойдаланиладиган товарлар бож олинмайдиган савдо божхона режимига жойлаштирилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилиши чекланган товарлар бож олинмайдиган савдо дўкони режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконларида товарларни сотиш фақат харидорнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилгандан кейин амалга оширилади. Бунда назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
касса чеки рақами;
рейснинг рақами ва харидорнинг самолётдаги жойи рақами (ҳавода ташишда);
харид қилинган вақт ва сана;
сотиладиган товарнинг номи, нархи ва миқдори;
сотувчи томонидан олинган миллий ва (ёки) хорижий валюта суммаси;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконида товарларни сотиш фақат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида белгиланган тартибда берилган аккредитация карточкаси тақдим этилгандан кейин амалга оширилади.
Бунда назорат-касса машиналари давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машинасининг товар сотилганлигини тасдиқлайдиган чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
касса чеки рақами;
лицензиат — юридик шахснинг номи, унинг юридик манзили;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида берилган аккредитация карточкасининг тоифаси, рақами, ходимнинг ёки унинг оила аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими, карточка ким томонидан берилганлиги ва унинг амал қилиш муддати;
харид қилинган вақт ва сана;
товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;
8. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар бож олинмайдиган савдо дўконларидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада тузиладиган буюртманомалар асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун товарларни сотиб олишлари мумкин.
Буюртманоманинг бир нусхаси бож олинмайдиган савдо дўконида сақланади, иккинчи нусхаси харидорга қайтарилади.
Буюртманомада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасининг, халқаро ташкилот ваколатхонасининг ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи;
товарнинг номи, миқдори, биттасининг қиймати, умумий қиймати;
буюртманома тузилган сана;
хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси;
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келиш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар, шу жумладан олиб чиқилишига лицензия талаб этиладиган товарлар, рангли ва қора металлардан тайёрланган юқори даражада қайта ишланган тайёр буюмлар бундан мустасно;
чакана сотиш учун ўралган дори-дармон воситалари (шу жумладан провитаминлар, витаминлар, гормонлар ва антибиотиклар), агар улар врачнинг рецептисиз (тайинловисиз) сотилиши мумкин бўлмаса;
заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасига эга бўлмаган қимматбаҳо металлар ва тошлардан ясалган буюмлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиши ва сотилиши тақиқланган товарлар;
бошқа давлат органларининг назоратидан ўтиши керак бўлган товарлар, ушбу органларнинг рухсатномаси мавжуд бўлмаган тақдирда;
жисмоний шахсларнинг шахсий фойдаланиш ёки истеъмол қилиши учун мўлжалланмаган товарлар;
вазни оғир товарлар (20 кг.дан ортиқ оғирликда) ва ўлчами катта товарлар (узунлиги, кенглиги ва баландлиги ўлчамлари жами 200 см.дан ортиқ бўлганда).
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларга ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга бож олинмайдиган савдо дўконларида товарлар сотишга (сотиб олишга) рухсат берилмайди.
10. Лицензия лицензияловчи орган томонидан амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда, бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланилиши мўлжалланган ва мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлган савдо заллари, ёрдамчи бинолар ва омбор (мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан) эгалигида бўлган лицензия даъвогарига берилади.
11. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ намунавий (оддий) лицензия расмийлаштирилади.
12. Лицензиянинг амал қилиши лицензия берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Лицензия билан таъминланмаган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлардан фойдаланган ҳолда тижорат асосида юкларни сақлашга йўл қўйилмайди. Бундай ҳолатлар юзасидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилади.
13. Қуйидагилар:
лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра лицензияловчи орган қарорига биноан — фаолият турига лицензия;
мазкур Регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда қайта расмийлаштирилган лицензия даъвогарининг сўровномасига кўра — қайта расмийлаштирилган лицензия берилади.
Ушбу бандда белгиланган ҳар бир ҳолатда лицензия даъвогари (ёки лицензиат) бож олинмайдиган савдо дўкони савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни сўровномада кўрсатади.
14. Лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
15. Бож олинмайдиган савдо дўкони ҳудуди савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини ўз ичига олади ҳамда божхона назорати зонаси ҳисобланади.
а) мазкур Регламентда назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда бож олинмайдиган савдо дўконининг нормал фаолият кўрсатиши учун етарли бўлган майдонга эга бўлиши;
товарлар фақат бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида сотилишини ҳамда уларга нисбатан божхона назорати ўтказиш имкониятини таъминлайдиган тарзда жиҳозланиши;
божхона органларининг дастурий таъминоти билан мос келадиган товарлар ҳисобини юритадиган автоматлаштирилган тизим;
алоқа воситалари (шу жумладан телефон, маълумот узатиш тармоғи, Интернет);
савдо заллари ҳудудини, ёрдамчи бинолар ва дўкон омборини тўлиқ назорат қилиш ҳамда божхона органларига видеомаълумотларни узатиш, шунингдек, ушбу маълумотларни уч ой давомида сақлаш имконига эга бўлган узлуксиз ишловчи видеокузатув тизими ҳамда лицензияловчи орган томонидан белгиланган жойларда ўрнатилган, куну-тун ишлайдиган видеокузатув воситалари билан жиҳозланиши керак.
17. Агар бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омбори мазкур Регламентнинг 16-банди талабларига риоя қилинганда бир-биридан йироқда (500 m.дан ортиқ) жойлашган бўлса, товарларни омбордан савдо заллари ва ёрдамчи биноларга олиб ўтиш Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган ҳолатларда божхона кузатувида амалга оширилиши мумкин. Божхона кузатуви учун божхона йиғимлари белгиланган миқдорда ундирилади.
Товарларнинг бир бож олинмайдиган савдо дўконидан бошқа бож олинмайдиган савдо дўконига кўчирилиши фақат товарларнинг бир божхона омборидан бошқа божхона омборига кўчирилиши учун назарда тутилган тартибда давлат божхона хизмати органининг рухсати билан амалга оширилади.
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидан ташқарида жойлашган бож олинмайдиган савдо дўконининг омбори қонун ҳужжатларида божхона омборлари учун назарда тутилган тартибга мувофиқ жиҳозланиши керак.
19. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари шундай жойлашиши ва жиҳозланиши керакки, улар товарларни бут ҳолатда сақланишини таъминлаши ҳамда қуйидагиларни:
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконидан сотиб олинган товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида, шу жумладан ушбу ҳудудда қолаётган жисмоний шахсларга бериш йўли билан қолдирилишини;
товарларнинг божхона назоратидан ташқари тушиши ва олиб қўйилишини;
товарларга бегона шахсларнинг яқинлашишини истисно этадиган бўлиши керак.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари божхона назорати зонасида жойлаштирилиши керак (паспорт назорати чизиғи ташқарисида божхона назорати чизиғигача алоҳида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келадиган жисмоний шахслар учун, шунингдек, паспорт назорати чизиғи ташқарисида — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахслар учун).
Кўрсатиб ўтилган бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмайдиган жисмоний шахсларнинг ушбу залларга киришини истисно этадиган тарзда жойлаштирилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо заллари бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган божхона органи фаолияти зонасида бўлиши керак.
21. Бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва омбори Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган техник, санитария ва ёнғинга қарши талабларга жавоб бериши керак.
мазкур Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этилишини таъминлаш;
лицензия талаблари ва шартлари асосида жиҳозланган видеокузатув тизимлари ёрдамида олинган вақт бўйича узлуксиз видеоёзувларни уч ой давомида сақланишини таъминлаш;
бож олинмайдиган савдо дўконига сотиш учун тушувчи товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш имкониятини истисно этиш;
бож олинмайдиган савдо режимига жойлаштирилган товарларни фақат ёрдамчи биноларда ва бож олинмайдиган савдо дўкони омборларида сақлаш;
бож олинмайдиган савдо дўконига тушувчи ва бож олинмайдиган савдо дўконидан олиб чиқиладиган товарлар ҳисобини юритиш, шу жумладан автоматлаштирилган ҳисобини юритиш ва ушбу товарлар тўғрисида лицензияловчи орган томонидан белгиланган тартибда божхона органларига ҳисобот тақдим этиш;
божхона назоратини амалга оширишда божхона органлари ходимларига ёрдам бериш;
санитария қоидаларига, омборга жойлаштириш нормаларига, товарларнинг ёнма-ён қўйилиши қоидаларига ва сақлаш режимига, давлат стандартларининг мажбурий талабларига риоя қилиш, мазкур Регламентда белгиланган талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг савдо соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талаблар ва шартларни бажариш;
нақд хорижий (миллий) валюта ва хорижий (миллий) валютадаги банк пластик ва кредит карточкалари ёки хорижий (миллий) валютадаги банк ўтказмалари тўлов ҳужжатлари билан ишлашга мувофиқ касса операциялари юритишнинг амалдаги тартиби талабларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган валюта операцияларини амалга оширишнинг бошқа қоидаларига риоя қилиш;
фаолиятнинг тегишли турига рўйхатдан ўтказиш ёки рухсат бериш ҳужжатларига эга бўлиш, башарти уларни олиш мажбурийлиги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида, жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган бўлса;
бож олинмайдиган савдо дўкони омборида товарларни махсус маркалаш ва бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо залларида товарларни фақат улар тегишли тарзда маркаланган тақдирда сотиш;
мазкур Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолатларда божхона тўловларини тўлаш;
таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шу жумладан, қайта ташкил этилганлиги, номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганлиги тўғрисида лицензияловчи органни ўз вақтида хабардор қилиш;
бож олинмайдиган савдо дўконига кириш учун рухсат берилган ҳамда белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтган (озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишловчи ходимлар учун) ходимларнинг (Ф.И.Ш. ва лавозимини кўрсатган ҳолда) рўйхати мавжудлигини таъминлаш;
бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда турган товарларнинг сақланишини таъминлаш, уларни бошқа божхона омборига ўтказилиши ёхуд Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида белгиланган муддатда бошқа божхона режимига жойлаштирилиши бўйича чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг қонуний талабларини бажариш, шу жумладан божхона органлари мансабдор шахсларининг дўконининг савдо зали биноси, ёрдамчи биноси ва (ёки) омборида сақланаётган товарлар турган жойга киришини таъминлаш;
бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган товарлар йўқолган тақдирда ёхуд улардан бож олинмайдиган савдо дўконида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кириб келаётган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан чиқиб кетаётган жисмоний шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинмаган хорижий шахсларга чакана сотишдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда, бундай товарларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга мувофиқ божхона тўловлар тўланиши;
бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ҳамда санитария меъёрлари ва талабларига риоя этилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
24. Лицензиат, агар товарлар фақат енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида ёки сақлаш ва сотишнинг нормал шароитларида табиий камайиш туфайли ёки қайтариб бўлмайдиган тарзда табиий равишда йўқолган тақдирдагина божхона тўловларининг тўланиши учун жавоб бермайди.
25. Божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун, зарурат бўлганда, лицензиат томонидан божхона органининг мансабдор шахсларига бож олинмайдиган савдо дўкони омборида жиҳозланган бино ва алоқа воситалари берилади.
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
26. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия даъвогарининг эгалигида бўлган ва бож олинмайдиган савдо дўкони сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган савдо заллари, ёрдамчи бинолари ва омборлари, уларнинг ўлчамлари, ҳажми ва (ёки) майдони, улар жойлашган жой, уларнинг жиҳозланиши, видеокузатув тизими, асбоб-ускуналар ва моддий-техника билан таъминланганлиги ҳамда мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар;
Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
27. Нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тақдим этганлиги учун лицензия даъвогари қонунга мувофиқ жавоб беради.
28. Давлат хизматлари кўрсатиш жараёни ушбу Регламентнинг 3-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
29. Лицензия даъвогари давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
30. Лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 4-иловадаги 1-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
31. Лицензия даъвогари ҳужжатларни расмийлаштиргандан ва сўровномага киритгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда ҳужжатлар киритилган сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
33. Регламент талаблари асосида тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогари томонидан (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали ҳужжатлар тўлиқ киритилмаса сўровномани тасдиқлаш ва уни лицензияловчи органга юбориш автоматик тарзда рад этилади.
Лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги тегишли давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан ўрганиб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган мурожаати давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензияловчи орган (ЯИДХП орқали электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) томонидан давлат хизмати кўрсатилмасдан рад этилади.
34. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровномани тўлдириш жараёнида солиқ тўловчининг идентификация рақами ёрдамида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги автоматик тарзда текширилади.
Лицензия даъвогарида мажбурий тўловлар, шунингдек ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик мавжудлиги аниқланганда давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
35. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда келиб тушган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
36. Лицензия бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссиялари ташкил этилади. Эксперт комиссиясининг таркиби ва комиссия тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
37. Лицензия даъвогарининг сўровномаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда, улар келиб тушган кунда, кўриб чиқиш учун эксперт комиссиясига киритилади.
Эксперт комиссияси ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш учун бевосита бож олинмайдиган савдо дўконини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
38. Лицензияловчи органда ташкил этилган эксперт комиссияси хулоса тайёрлаш жараёнида объект (бино, иншоотлар ва (ёки) ҳудуд) бўйича қуйидаги маълумотларни электрон ҳамкорлик йўли билан ёхуд электрон сўров орқали олади ва унинг натижаларини хулосага қўшади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигидан — санитария бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан — ёнғин қоидалари бўйича тадбирлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида;
Жисмоний шахслар томонидан чегарани кесиб ўтишга мўлжалланган бевосита божхона органлари тасарруфидаги объектлар ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида очилиши ва фаолият кўрсатиши мўлжалланган бож олинмайдиган савдо дўкони учун мазкур банддаги қоидалар қўлланилмайди.
Бундай жойларда очилиши мўлжалланган бож олинмайдиган савдо дўкони фаолият кўрсатиши тартиби ушбу Регламентда белгиланган талаблар ва шартларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади.
39. Лицензияловчи орган уч кун муддат ичида эксперт комиссияси хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарор тўғрисида бир кунлик муддатда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда банк ҳисоб варағи реквизитлари ва лицензия бериш учун давлат божини тўлаш муддати ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномасини имзолаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такрор тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқланган хабарнома юборади.
Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
40. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан лицензия беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан лицензия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
41. Лицензия даъвогари лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
42. Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги сўровномани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали хабарнома юбормаса, у ҳолда ушбу Регламентнинг 35-бандида кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия даъвогари ўзи сўровнома берган фаолиятни, бу ҳақда лицензияловчи органни электрон ёки ёзма равишда хабардор қилиб, амалга ошириш ҳуқуқига эга.
43. Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензия олиш учун лицензия даъвогари томонидан тақдим этилган маълумотлар лицензия даъвогарининг рад этиш сабаблари бартараф этилгани тўғрисидаги маълумотномаси ва уларни тасдиқловчи ҳужжатлар киритилган сўровнома давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушгандан сўнг ушбу Регламентнинг 28 — 40-бандларида кўрсатилган тартибда, бироқ ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда такроран кўриб чиқилади.
лицензия даъвогарининг такрорий сўровномасига асосан эксперт комиссияси олти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни, лицензия беришни рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини ўрганиш учун бевосита бож олинмайдиган савдо дўконини ташкил этиш жойига борган ҳолда кўриб чиқади ва улар бўйича лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида эксперт хулосасини тайёрлайди.
Тайёрланган хулоса асосида ушбу Регламентнинг 39-бандида кўрсатилган тадбирлар бажарилиши таъминланади.
44. Лицензия даъвогарининг сўровномасини такроран кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада лицензияловчи орган томонидан лицензия даъвогарига илгари баён қилинмаган рад этиш сабаблари кўрсатилишига йўл қўйилмайди. Рад этиш сабаблари бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ бўлган рад этиш сабабларини кўрсатиш бундан мустасно.
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин берилган сўровнома янгидан берилган деб ҳисобланади.
45. Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини амалга ошириш учун лицензия даъвогарининг (лицензиатнинг) лицензия олиши ва ундан фойдаланиши борасидаги лицензияловчи орган билан муносабатлари улар ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия шартномаси асосида тартибга солинади ҳамда оммавий оферта шаклида ЯИДХПга жойлаштирилади.
Оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
46. Лицензияловчи орган давлат божи тушган ва оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзолангандан сўнг уч кун муддат ичида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия расмийлаштиради ҳамда уни лицензияловчи орган ваколатли шахсининг ЭРИси билан тасдиқлаб, тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон равишда юборади.
Давлат хизматлари маркази, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия келиб тушгандан сўнг бир соат ичида уни лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборади ва лицензия даъвогарини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази лицензия даъвогари ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда лицензия даъвогарининг сўровига кўра, унга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензияни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда муҳрини босиб бериш йўли билан тақдим этиши мумкин.
лицензиатнинг номи, жойлашган жойи (почта манзили), унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва СТИР рақами;
бож олинмайдиган савдо дўконининг савдо зали, ёрдамчи биноси ва омбори ҳажми ва майдони ҳамда эгалик шакли ва амал қилиш муддати;
божхона тўловларини таъминлаш миқдорлари, уларни тўлашни таъминлаш шакли ва амал қилиш муддати тўғрисидаги маълумотлар;
бож олинмайдиган савдо дўкони жойлашган жой;
лицензиянинг берилган санаси.
48. Агар лицензия даъвогари томонидан унга лицензия бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингани ҳақидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан уч ой ичида давлат хизматлари марказлари (ўзи шахсан келиб мурожаат қилганда) ёки ЯИДХП орқали лицензияни бериш учун ахборот-коммуникация тизимлари ёрдамида давлат божи тўланганлиги ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаган тақдирда лицензияловчи орган мазкур лицензияни бекор қилишга ҳақли.
49. Лицензияни бериш учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаган ҳамда оммавий оферта шаклидаги лицензия шартномаси имзоланмаган тақдирда, лицензия даъвогари лицензияни бериш юзасидан умумий тартибда қайта мурожаат қилишга ҳақли.
50. Лицензия даъвогари давлат хизматидан ундан фойдаланишнинг ҳар қандай босқичида бош тортишга ҳақлидир.
Лицензия даъвогари давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмайди ва давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланган йиғимлар миқдори қайтарилмайди.
51. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни киритган ҳолда ушбу Регламентнинг 29 — 31-бандларида кўрсатилган тартибда сўровнома орқали лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилиши шарт.
Бунда, лицензия даъвогари давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилганда давлат хизматлари маркази ходими лицензия даъвогари номидан мазкур Регламентга 4-иловадаги 2-шаклга мувофиқ божхона омбори фаолиятига лицензия бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун сўровнома тўлдиради.
52. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
53. Лицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар киритилган сўровномани олган кундан эътиборан беш кун муддатда лицензияни қайта расмийлаштиради.
55. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензиат томонидан ушбу Низомда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур маълумотларни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёхуд судга мурожаат қилиш.
56. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг мансабдор шахслари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни бекор қилиш
59. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.
60. Лицензия амал қилиш муддатининг тўхтатиб турилиши ёки бож олинмайдиган савдо дўконининг тугатилиши тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб, бож олинмайдиган савдо дўконига товарларнинг янги туркумларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
61. Бож олинмайдиган савдо дўконини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб бож олинмайдиган савдо божхона режими остида жойлаштирилган ва бундай омборда сақланаётган товарларга вақтинча сақлаш божхона режимида сақланаётган товарлар сифатида қаралади.
Тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида товарларнинг вақтинча сақлаш режимида бўлишининг умумий муддати дўкон тугатилган санадан эътиборан олтмиш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
62. Лицензиат лицензияловчи органнинг ёки суднинг лицензия амал қилиши тугатилиши ёки унинг бекор қилиниши тўғрисидаги қарорини олган санадан бошлаб, уч кун муддатда лицензияловчи органга лицензия бекор қилинадиган ёки амал қилиши тугатиладиган кунда, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган шаклда тўлиқ ҳисобот тақдим этади.
63. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб етти кун муддатдан кечикмай, тугатилаётган бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларни хатловдан ўтказади.
64. Бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда, унда сақланаётган товарлар бошқа божхона омборига ёки бож олинмайдиган бошқа савдо дўконига олиб ўтилиши ёки товарни бож олинмайдиган савдо дўконига жойлаштирган шахс ёхуд унинг ваколатли шахси томонидан:
65. Лицензиянинг амал қилиши тугатилиши муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиатдан тугатиш санасидан эътиборан божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади.
Лицензия бекор қилинганлиги муносабати билан бож олинмайдиган савдо дўкони тугатилган тақдирда лицензиат томонидан олиб кирилган, шу жумладан чиқариб юборилган товарлар турган бутун даврга божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборлари учун белгиланган, товарлар сақланганлиги учун божхона йиғимларини тўлаши шарт.
66. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин.
Суд лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилишни асоссиз деб топган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида унга етказилган зарар миқдорида жавоб беради.
68. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ярим йилда камида бир марта расмий веб-сайтда лицензиялар йиғма реестри эълон қилинишини таъминлайди.
71. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилиши муносабати билан лицензияни қайта расмийлаштиришда давлат божи ундирилмайди.
72. Давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
73. Давлат божлари ва йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган давлат божи суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
қолган йиғимлар суммаси — тўлиқ миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади.
74. Лицензия берилгани учун давлат божи ва давлати хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Лицензия бериш учун давлат божини ва давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
10-боб. Лицензиатнинг жавобгарлиги. Божхона тўловлари тўланишини таъминлаш
75. Бож олинмайдиган савдо дўконида товарлар сақланиши талаблари ва шартларига риоя этилиши учун лицензиат, товар бож олинмайдиган савдо дўконида сақлаш учун қабул қилиб олинган пайтдан бошлаб жавоб беради, бу бож олинмайдиган савдо дўкони ҳужжатини (дўкон гувоҳномаси, товарларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси ва ҳоказоларни) расмийлаштириш ҳамда товарнинг бож олинмайдиган савдо дўконига қабул қилиб олинганлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритиш орқали тасдиқланади.
76. Бож олинмайдиган савдо дўконида ёнғин хавфсизлиги ва санитария талабларига риоя этилиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
77. Бож олинмайдиган савдо дўконида сақланаётган товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ божхона тўловларининг тўланиши учун лицензиат жавобгар ҳисобланади.
78. Лицензиат томонидан божхона тўловлари тўланишини таъминлаш белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши ва қуйидаги ҳолатларда божхона тўловлари тўланиши таъминланишини назарда тутиши керак:
бож олинмайдиган савдо дўконида ва унинг савдо залларида сақланаётган товарлар тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ахборот тизимига киритилмасдан бериб юборилиши ёки йўқолиши;
Лицензиат божхона омбори бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ёки базавий ҳисоблаш миқдори ошган тақдирда, ушбу миқдор ошган кундан эътиборан бир ой муддат ичида мазкур Регламентнинг 4-иловасидаги 3-шаклга мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжат киритилган сўровномани тўлдириш орқали давлат хизматлари марказига шахсан бориб ёки ЯИДХП орқали божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиши шарт.
81. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.
82. Лицензия даъвогари давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
83. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
____________________________________________________________________________________________ Bojxona nazoratini amalga oshirish uchun zarur boʼlgan va Oʼzbekiston Respublikasi qonun hujjatlarida belgilangan boshqa maʼlumotlar
(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонасининг, ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг номи)
(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхонанинг харидни амалга ошириш ваколати берилган шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми, тоифаси, шунингдек, аккредитация карточкаси рақами)
Қуйидаги товарларни __________________________________________________________ сотиб олиш учун:
(хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси ва унга тенглаштирилган ваколатхона бошлиғининг фамилияси, исми, отасининг исми, имзоси)
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицезиялаш жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, лицензияни электрон шаклда расмийлаштириш ишларини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Лицензия даъвогари
1. Лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.
2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқади.
1. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Қабул қилинган қарор тўғрисида давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали:
лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, давлат божини амалга ошириш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида;
лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этишнинг сабаблари ва лицензия даъвогари кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган хабарномани юборади.
1. 3 кун ичида
2. Қарор қабул қилингандан сўнг
1 кун ичида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензия даъвогарини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия бериш учун давлат божини тўлаш ва оммавий оферта шартномасини акцептлаш тўғрисида хабардор қилади.
1 соат мобайнида
7-босқич
Лицензия даъвогари
Лицензия бериш ҳақидаги хабарнома келиб тушгандан сўнг лицензия учун давлат божини тўлайди ҳамда оммавий оферта шартномасини акцептлайди.
1. 3 ой мобайнида
8-босқич
Лицензияловчи орган
1. Давлат божи тўланмаган ҳамда оммавий оферта шартномаси акцептланмаган тақдирда, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир. 2. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия бериш учун давлат божи тўланиб, оммавий оферта шартномаси акцептлангандан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензияни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб расмийлаштиради ва лицензияни (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) Давлат хизматлари марказига ёки лицензия даъвогарига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1. Лицензия бериш тўғрисидаги хабарнома юборилган пайтдан эътиборан 3 ой ўтгач
2. 3 кун ичида
9-босқич
Давлат хизматлари маркази
Лицензияни ўз муҳрини қўйган ҳолда, лицензия даъвогарига ўзи шахсан келганда беради.
Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятига берилган лицензияни қайта расмийлаштириш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА
I. Лицензия даъвогари тўғрисида маълумот
1.
Лицензияланадиган фаолият тури
2.
Ташкилотнинг тўлиқ номи
3.
Ташкилотнинг аввалги тўлиқ номи
4.
СТИР
5.
Ташкилотнинг почта манзили
6.
Телефон рақами
7.
Электрон почта манзили
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар
1.
Қайта расмийлаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар
3-ШАКЛ
_________________
_________________
(сана)
(рақам)
Базавий ҳисоблаш миқдори ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш юзасидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун СЎРОВНОМА