1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.04.00 Овчилик қуроллари, хизмат қуроллари, портловчи моддалар ва бошқа қуроллар муомаласи;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси;
3.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, пиротехника буюмларини қўллаган ҳолда маданий-томоша ва бошқа кўнгилочар тадбирларни ўтказиш давомида фуқаролар соғлиғи ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 52-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 апрель,
206-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 206-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомаласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Пиротехника буюмларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
«5. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда лицензияловчи орган, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва экспертларидан иборат таркибда эксперт комиссияси ташкил этилади.
Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.»;
б) 10-банднинг ўн иккинчи хатбошисидаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (хавфлиликнинг III — V класслари) фақат пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахсларга сотиш»;
иккинчи хатбошидаги «пиротехника буюмларидан» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«пиротехника буюмларидан тунги вақтда (соат 23:00 дан 06:00 гача), таълим, тиббиёт муассасалари ва маданий мерос объектлари, портлаш ва ёнғинга хавфли объектлар ҳудудида, темир йўллар, нефть ва газ қувурларининг ҳамда юқори вольтли электр узатувчи линияларнинг ажратилган ҳудудида, миллий боғлар, ўрмон ва овчилик хўжаликлари, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, шунингдек, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар давомида фойдаланишга йўл қўймаслик»;
г) 13-банддаги «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «ички ишлар органларининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ўттиз кундан» сўзлари «йигирма кундан» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 21-банддаги «Экспорт комиссияси» сўзлари «Эксперт комиссияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 3-илова қўшилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сон қарорига 3-ИЛОВА
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом лицензия талаблари ва шартлари доирасида пиротехника буюмларидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) томонидан техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойни, вақтни ва шарт-шароитларни олдиндан келишиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари ҳарбий, шунингдек, маиший мақсаддаги (хавфлиликнинг I-II класслари) пиротехника буюмларидан фойдаланилишига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида пиротехника буюмларидан фойдаланишда мазкур Низомда белгиланган олдиндан келишиш талаб этилмайди.
Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида барча турдаги (маиший, техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг I — V класслари) фойдаланиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ бериладиган оммавий тадбирни ўтказишга доир рухсатнома бўйича оммавий тадбир дастури асосида амалга оширилади.
2-боб. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш, уни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қарор қабул қилиш
4. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш (кейинги ўринларда — олдиндан келишиш) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) (кейинги ўринларда — пиротехника буюмлари) фойдаланиш жойи жойлашган ҳудуд бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
5. Олдиндан келишиш аризачига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хабарнома юбориш орқали амалга оширилади.
Олдиндан келишиш юридик шахс томонидан аризада кўрсатилган муайян жойда (объектда), вақтда ва шарт-шароитларда пиротехника буюмларидан бир маротаба фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
6. Юридик шахс олдиндан келишишни олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан камида йигирма иш куни олдин қуйидагиларни илова қилган ҳолда ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада ариза тақдим этади:
юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходимлари Тошкент давлат техника университетининг малака ошириш курсларида «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус тайёргарликдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;
отиш майдончаси жойлашган жой ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объектга туташ ҳудуднинг харитаси, шунингдек, фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар рўйхати илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури.
Аризачидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
7. Аризачи томонидан олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади.
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар аризачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Аризанинг иккинчи нусхаси ариза қабул қилинган санаси кўрсатилган ҳолда аризачига дарҳол берилади (юборилади).
8. Олдиндан келишиш тўғрисидаги ариза ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
9. Олдиндан келишиш ёки олдиндан келишишни рад этиш ҳақидаги қарор аризачининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан олинган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
10. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) ариза ва мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан бошлаб бир иш куни ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига текширув ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш учун сўровнома юборади.
Сўровномага ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг нусхалари илова этилади.
11. Ваколатли органлар аризани (сўровномани) олган кундан бошлаб уч иш куни ичида аризачида пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддат доирасида ўз маблағлари ҳисобидан жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиш ва баҳолаш ҳуқуқига эга.
Ўрганиб чиқиш, қоида тариқасида, ваколатли органлар томонидан биргаликда амалга оширилади.
12. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими сўровномани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га тегишли хулосани юборади.
13. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимининг хулосаси олинган кундан бошлаб бир иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисидаги дастлабки хулосани (кейинги ўринларда — дастлабки хулоса) тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ўрганиш ва баҳолаш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачи бу ҳақда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан бир иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди ҳамда ариза ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижалари бўйича олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га келгусида аризачини хабардор қилиш учун рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими беш иш куни ичида Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари юзасидан тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олинган хулосани бир иш куни ичида туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.
16. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлимининг тегишли хулосаси асосида бир иш куни ичида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда электрон шаклда хабардор қилади.
17. Олдиндан келишишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги ёхуд тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги;
пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни аниқлаш учун ўтказилган ўрганишларнинг якунлари бўйича асослантирилган салбий хулоса олинганлиги.
Олдиндан келишишни беришни бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
18. Ваколатли органлар олдиндан келишиш ҳамда хулоса учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатларни ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
19. Аризачи олдиндан келишишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, ваколатли органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
3-боб. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш тартиби
20. Олдиндан келишиш йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик шахснинг аризасига кўра унинг дубликати берилади. Дубликатни беришда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан унга «Дубликат» белгиси қўйилади.
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) юридик шахснинг аризаси, шунингдек, дубликат яроқсиз ҳолга келган тақдирда унинг асл нусхаси олинган кундан эътиборан беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда олдиндан келишишнинг дубликатини бериши (юбориши) шарт.
21. Олдиндан келишишнинг дубликатини бериш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан йиғим ундирилмайди.
юридик шахс тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони);
пиротехника буюмларидан фойдаланиш бўйича фаолият турини амалга оширишга лицензия серияси ва тартиб рақами;
олдиндан келишиш берилган пиротехника буюмларидан фойдаланиш мақсади, жойи (объекти), санаси (бошланиш ва тугалланиш вақти), шарт-шароитлари;
пиротехника буюмларидан фойдаланишга жалб қилинган ходимларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, уларнинг махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами;
олдиндан келишиш берилган сана ва унинг рақами;
олдиндан келишишнинг дубликатини бериш асоси ва санаси.
23. Олдиндан келишиш тўғрисидаги маълумотлар реестрга юридик шахсга олдиндан келишишни бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда киритилади. Реестрдаги барча қайдларга сана қўйилади ҳамда улар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) масъул шахсининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.
Реестр қоғозда ва электрон манбаларда юритилади. Қоғоздаги ва электрон манбалардаги ёзувлар ўртасида номувофиқлик мавжуд бўлган тақдирда қоғоз манбалардаги ёзувлар устувор аҳамиятга эга бўлади.
Қоғоз манбадаги реестр туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан реестр журнали шаклида ягона нусхада юритилади. Реестр журнали ип ўтказиб тикилади, тартиб рақами қўйилади ва унинг орқа томонида саҳифалар сони, журнални юритиш бошланган сана (йил, ой, кун) кўрсатилади ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) раҳбарининг имзоси қўйилади ва муҳри босилади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
24. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш чоғида олдиндан келишиш юридик шахснинг пиротехника буюмидан фойдаланишга жалб этилган ходими ёнида сақланиши лозим.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишишни бериш СХЕМАСИ
Пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланишга мўлжалланган жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га икки нусхада ариза тақдим этади.
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш санасидан 20 иш куни олдин
2-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
1. Аризани қабул қилади, унинг иккинчи нусхасини қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда аризачига жўнатади (тақдим этади).
2. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолаш тадбирларини амалга ошириш юзасидан туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига сўровнома юборади.
3. Заруратга кўра, жойига чиққан ҳолда пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилган чораларни ўрганади ва баҳолайди.
Ариза қабул қилинган кунда
1 иш куни ичида
Ариза қабул қилинган кундан 3 иш куни ичида
3-босқич
Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими
1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш учун мавжуд шарт-шароитларни ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чораларни ўрганиб чиқиш ва баҳолашни амалга оширади.
2. Ўрганиш ва баҳолашни натижалари юзасидан туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га хулосани юборади.
3 иш куни ичида
1 иш куни ичида
4-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
1. Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими хулосасини инобатга олган ҳолда олдиндан келишиш тўғрисида дастлабки хулосани тайёрлайди.
2. Олдиндан келишишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, аризачини бу ҳақда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.
3. Дастлабки хулосани ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга ўрганиб чиқиш ва якуний хулоса тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юборади.
1 иш куни ичида
1 иш куни ичида
1 иш куни ичида
5-босқич
Ички ишлар вазирлиги
1. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш натижалари бўйича олдиндан келишиш тўғрисида якуний хулоса тайёрлайди
2. Якуний хулосани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
3. Олдиндан келишишни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда, бу ҳақда келгусида аризасини хабардор қилиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда бир иш куни ичида хабарнома юборади.
3 иш куни ичида
1 иш куни ичида
6-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
3. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тайёрланган хулосани Ички ишлар вазирлигига юборади.
5 иш куни ичида
7-босқич
Ички ишлар вазирлиги
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган хулосани туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)га юборади.
1 иш куни ичида
8-босқич
Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)
Вазирлар Маҳкамаси хулосаси асосида аризачига олдиндан келишишни беради (юборади) ёки уни олдиндан келишишни беришни рад этиш ҳақида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда хабардор қилади.
1 иш куни ичида
Пиротехника буюмларидан фойдаланиш жойини, вақтини ва шарт-шароитларини олдиндан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ушбу орқали _______________________________________________________________________________
(махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилган сана, серияси ва рақами)
___________________________________________________________________________________________. 7. Бошқа маълумотлар (аризачининг хоҳишига кўра): _________________________________________________
(пиротехника буюмларидан
___________________________________________________________________________________________ фойдаланишнинг хусусиятларидан келиб чиқиб кўрсатилади)
Илова: 1. Пиротехника буюмларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари, _____вар.; 2. Отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси кўрсатилган ҳолда объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар илова қилинган пиротехника буюмларидан фойдаланиш дастури, _____вар.; ___________________________________________________________________________________, ____вар. Cана: 20___ йил «___»_______________ Юридик шахс раҳбари __________________ ______________________________________________________
(имзо)
(фамилияси, исми ва отасининг исми бош харфлари)».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/206/0406-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)