1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
Хоразм вилояти ҳудудида бўш турган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Хоразм вилояти ҳудудида фойдаланмасдан бўш турган давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва инвестицияларни жалб қилиш орқали вилоятда ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хоразм вилояти ҳокимлигининг Урганч шаҳар, Амударё кўчаси, ¼-уй манзилида жойлашган умумий майдони 2,23 гектар, шундан бино ва иншоотлар эгаллаган майдони 3766 квадрат метр бўлган «Хоразм троллейбус бошқармаси» давлат корхонаси биносининг бир қисмини (кейинги ўринларда — объект) замонавий керамик-шиша идишлар ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун «Orient Ceramik» масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда — инвестор) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан сотиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
2. Белгинсинки, инвестор объект негизида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида объектни белгиланган тартибда инвесторга сотиш бўйича бир ой муддатда олди-сотди шартномаси тузилишини;
инвестор томонидан объектни сотиб олиш учун тўлов амалга оширилиши ҳамда қабул қилинадиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг олиб борилишини;
инвестор томонидан мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган харид тўловлари тўланган ҳамда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилгандан сўнг мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерига «тасарруф этиш ҳуқуқи билан» белгиси киритилишини таъминласин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Бўш турган давлат мулки объектларига инвестицияларни жалб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 738-сон қарорига 1-илованинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалаларибўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.