1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тамаки маҳсулотлари бозорини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги пайтларда тамаки маҳсулотлари айланмасини тартибга солиш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, бироқ амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тамаки маҳсулотларининг акциз солиғи солинмайдиган янги турларини олиб кириш тенденцияси кузатилмоқда.
Хусусан, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари ва таркибида никотин мавжуд суюқликлар оммалашиб кетмоқда.
Қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс) ва чилим учун тамакига, таркибида никотин мавжуд суюқликларга талаб ортаётганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек, аҳолини тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатларидан ҳимоя қилиш, уларнинг ноқонуний савдоси олдини олиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.01 (Кучини йукотган) Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.04.00 Импорт (олиб кириш) вақтида акцизнинг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.04.00га қаранг)]
1. 2020 йил 1 июндан импорт қилинадиган қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, чекиладиган, чайналадиган, ҳидланадиган, шимиладиган (снюс), чилим учун тамаки, никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликларга акциз солиғи киритилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тамаки, чилим, электрон сигаретлар, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари, таркибида никотин мавжуд маҳсулотлар айланмасини тартибга солишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасининг киритилиши таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги «Алоҳида турдаги товарларни маркировкалашнинг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4042-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)