Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги
Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон буйруғи (рўйхат рақами 2809, 2016 йил 12 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 28-сон, 341-модда) билан тасдиқланган Тиббий буюмлар рўйхатининг
8-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.