Ўзбекистон Республикаси ветеринария ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 100-сон «Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 26 мартдаги 66-сон «Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби ҳамда улар фаолиятига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2578, 2014 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 203-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.