Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларининг
17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Сертификатлаштирилган маҳсулотларни сотишдан режалаштирилган тушум миқдорининг тасдиғи бўлиб, сертификатлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ускунасининг қуввати кўрсатилган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхонанинг раҳбарлик вазифаларини ва бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслари, шунингдек режалаштириш бўлими бошлиғи (штатлар жадвалида кўзда тутилган бўлса) имзолари билан тасдиқланган ёзма аризаси ҳисобланади.».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.