1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, соҳага бозор механизмларини кенг жорий этиш мақсадида:
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тузилмасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг);
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
б) экин майдонларини ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳолатини назорат қилиш, минерал ўғитларнинг мақсадли ишлатилишини, пахта ва ғалла ҳосилини йиғиб олишда жамоат тартиби, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари.
4. Белгилансинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси деб қайта номланади;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокуратураларининг қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлимлари деб қайта номланиб, уларга қўшимча 145 та штат бирликлари ажратилади;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
б) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарининг бошқарма мақомига эга бўлган 12 нафар ходимдан иборат бошқарув аппарати ташкил этилади;
в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосарига:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
мазкур соҳадаги фаолиятни амалга ошириш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, вилоят ички ишлар бошқармалари (бош бошқармаси) бошлиқларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосарлари бўйсундирилади;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда тегишли соҳавий хизмат ходимларини (ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспекторларидан ташқари) жалб этиш ваколати берилади;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
е) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини ва унинг бошқарув аппаратини киритиш Ички ишлар вазирлиги ходимларининг умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.01.00.00 Прокуратура / 18.01.02.00 Прокуратуранинг тизими ва ташкилий тузилмаси]
ж) прокуратура органлари тузилмасига янги киритилаётган лавозимлар ва ажратилаётган қўшимча штат бирликлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимидаги 160 та штатлар сонини қисқартириш ҳисобидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари — Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимлари тугатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси вазирлик Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти этиб қайта ташкил этилсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, туман ва шаҳар ҳокимларига ўз ҳудудида жойлашган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига учувчисиз учиш аппаратлардан фойдаланиш бўйича буюртма бериш ваколати берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалиги ерларининг мониторинги самарадорлигини ошириш, уларнинг ўзбошимчалик билан эгалланишининг олдини олиш мақсадида космосуратлар билан ишлаш, уларни дешифровка қилиш ва Миллий геоахборот тизими имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйсин;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигига оид маълумотлар базасини Миллий геоахборот тизими билан интеграция қилсин ҳамда ер ва сув ресурслари бўйича узлуксиз маълумотлар алмашинувини таъминласин;
учувчисиз учиш аппаратлари ҳар бир туман ва шаҳарда ишлатилишини инобатга олган ҳолда, уларнинг самарадорлигини оширувчи дастурий таъминотларни жорий этиш, шунингдек, учиш харажатларини камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.04 Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга оид давлат контракти;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.07 Айрим турдаги товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳисоб-китобнинг хусусиятлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
аэрофотосурат олишга мўлжалланган ресурстежамкор самолётни ҳамда уни жиҳозловчи лазерли мультиспектрал камерани, истисно тариқасида, тендер савдоларисиз, ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилишга;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги маълумотлар базасидаги сунъий йўлдош орқали ерни масофадан зондлаш суратларидан беғараз фойдаланиш ва ўзаро ахборот алмашувини телекоммуникация тармоқлари орқали амалга оширишга рухсат берилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
9. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда тегишинча Бош прокурор ва ички ишлар вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларига бириктирилган ўринбосарларига керакли таркибий тузилмаларнинг ажратилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурстежовчи илғор технологияларни кенг жорий этишга оид «Маҳалла», «Ўзбекистон 24», «Ёшлар» ва маҳаллий телеканалларда махсус кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда мунтазам намойиш этиб бориш юклатилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 18 март,
ПҚ-4643-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 07/20/4643/0332-сон)