toggle_night_mode
Ҳужжат 16.03.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3226]
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 февраль,
130-сон
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2020 йил 11 февралдаги 130-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (бундан буён матнда Мудофаа вазирлиги деб юритилади) қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
контракт бўйича ҳарбий хизмат — Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Мудофаа вазирлиги орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;
ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) — фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);
номзод — контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.
3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
а) дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, суҳбат);
б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
в) психологик ўрганиш (номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);
г) тиббий кўрик;
д) мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки махфий маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома (бундан буён матнда рухсатнома деб юритилади) расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мудофаа вазирлиги учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнгги беш йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1 — 3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик, мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) босқичларидан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Номзодлар Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши лозим.
6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) белгиланган махсус талабларга жавоб бериши шарт. Махсус талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган шахсларга татбиқ этилмайди.
7. Қуйидаги ҳолатларда саралашнинг исталган босқичида номзодни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин:
номзод мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган талабларга жавоб бермаса;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ номзод контракт тузиш ҳуқуқига эга бўлмаса;
номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унга нисбатан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бундай ҳолатларда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши масаласини қайта кўриб чиқиш жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади);
жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъи назар, номзод содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса;
номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этганлиги ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли хизматдан бўшатилган бўлса;
номзод ўзи ҳақида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;
номзод мазкур Низомнинг 23-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Саралаш тадбирларини ташкил этиш
8. Номзодларни саралаш тадбирлари Мудофаа вазирлиги қўшинларида мавжуд бирламчи бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Саралаш тадбирлари ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Мудофаа вазирлигининг тегишли ҳарбий округлари, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари (бундан буён матнда ҳарбий округ ва бирлашмалар деб юритилади) қўмондонларининг буйруғи билан тегишли ҳарбий округ ва бирлашмаларда доимий фаолият юритадиган Ҳарбий-касбий саралаш комиссиялари (бундан буён матнда Саралаш комиссияси деб юритилади) ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Саралаш комиссияларининг таркиби тегишли ҳарбий округ ва бирлашмалар қўмондонларининг ўринбосарлари ва тегишли таркибий бўлинмалар мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Ҳарбий округ ёки бирлашма қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари — тегишли Саралаш комиссияси раиси, ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари бошлиқлари эса — тегишли Саралаш комиссияси котиблари ҳисобланади.
Мудофаа вазирининг буйруғига асосан Саралаш комиссиялари таркибига Мудофаа вазирлигининг бошқа мансабдор шахслари ёки мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Саралаш комиссияси котиби томонидан саралаш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади. Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.
12. Саралаш тадбирлари ҳарбий округ ва бирлашмалар кесимида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳудудида қуйидагича ўтказилади:
Тошкент ҳарбий округи бўйича — Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида;
Марказий ҳарбий округ бўйича — Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятларида;
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ бўйича — Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида;
Шарқий ҳарбий округ бўйича — Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида;
Шимоли-ғарбий ҳарбий округ бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари ҳамда кадр органлари мутахассисликлар бўйича бирламчи бўш лавозимлар, номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда камида бир марта Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармасига тақдим қилади.
Мудофаа вазирлиги Кадрлар бош бошқармаси томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтига (www.mudofaa.uz) жойлаштирилиши таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Номзодларга қулайлик яратиш мақсадида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар, қабул кунлари ва жойи, тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари мажбурий тартибда жойлаштирилиши лозим.
15. Саралаш тадбирлари давомида ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг фахрийлар кенгашлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва номзодларнинг яқин қариндошлари (бундан буён матнда жамоатчилик вакиллари деб юритилади) иштирок этишлари мумкин. Бунда, жамоатчилик вакиллари ёки номзодлар саралаш тадбирларини ўтказиш жараёни ва унинг натижаларидан норози бўлган тақдирда тегишли Саралаш комиссияси раисига ёзма равишда мурожаат қилишлари ва ўз таклиф ҳамда эътирозларини билдиришлари мумкин. Жамоатчилик вакиллари ва номзодларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши лозим.
16. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Номзодларни дастлабки ўрганиш
17. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Вақтинча яшаш жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги мудофаа ишлари бўйича бошқармага мурожаат қилишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.
19. Навбатдаги саралаш тадбирлари бошланишидан ўн кун олдин мудофаа ишлари бўйича бошқармалар томонидан номзодларга саралаш тадбирларининг бошланиш вақти ва жойи ҳақида хабар берилади.
20. Саралаш комиссиясининг навбатдаги қабул куни давомида номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш ҳамда суҳбат ўтказилади. Бунда, номзоднинг мутахассислиги мавжуд бўш лавозимларга мос келиши ҳамда тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва улардаги маълумотлар тўғрилиги ўрганилади.
21. Саралаш учун ҳозир бўлган номзод мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Саралаш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат берилмайди.
22. Саралаш комиссияси котиби бўйга қўйилган талабларга мувофиқ келган номзоднинг ҳужжатларини комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилади ҳамда тегишли маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади ва номзодга унинг идентификациялаш рақамини — хос рақамини маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Номзод Саралаш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
паспорт ва ҳарбий гувоҳнома нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
номзод томонидан қўлда ёки компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
анкета-маълумотнома;
ўрта ёки ўрта махсус, касб-ҳунар (ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (аслини кўрсатган ҳолда);
3 х 4 см ўлчамдаги олтита рангли фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз), шунингдек 9 х 12 см ўлчамдаги иккита рангли фотосурат (бош кийимсиз);
яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
25. Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида сухбатдан ўтказилади.
Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Саралаш комиссияси котиби томонидан тушунтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Суҳбат Саралаш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар, хизматнинг зарарли ва хавфли жиҳатлари ҳамда касб касаллигини орттириб олиш эҳтимолини тушунтириш ҳамда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истаги бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Саралаш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган тадбирлар натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида хулоса чиқарилади.
28. Саралаш комиссияси хулосаси асосида комиссия котиби томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига тегишли ёзув киритилади ва номзодга унинг имзоси қўйилган ҳолда таништирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Саралаш комиссияси котиби саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари ва дастлабки ўрганиш натижаларини ягона йиғма жилдда жамлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш
30. Саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мақсадида саралашнинг навбатдаги кунида номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбири ўтказилади.
31. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.
32. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Саралаш комиссиясининг номзодлар жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича масъул аъзолари томонидан тушунтирилади.
33. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
34. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Саралаш комиссияси аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
35. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.
Қайднома Саралаш комиссиясининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича қониқарсиз баҳоланган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.
37. Қониқарсиз баҳоланган номзод жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Номзодларни психологик ўрганиш
38. Саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини аниқлаш мақсадида психологик ўрганиш ўтказилади.
39. Номзодларни психологик ўрганиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ методика ва баҳолаш мезонлари асосида психологик тест синовидан ўтказиш орқали амалга оширилади.
40. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари қоида тариқасида ҳар уч йилда бир маротаба қайта ишлаб чиқилади ва Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда ҳарбий округлар ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимларига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Психологик тестлар, уларнинг жавоблари ва жавоблар бланкалари Саралаш комиссияси котибида сақланади, котиб тестлар ва уларнинг жавоблари ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
42. Психологик ўрганиш бошланишидан аввал номзодлар Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш ўтказиш бўйича масъул мутахассислари томонидан психологик ўрганишни ўтказиш тартиби, ҳар бир вазифа бўйича назарда тутилган баҳолаш мезонлари билан таништирилади ҳамда уларга тегишли тушунтиришлар берилади.
43. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба навбатдаги саралаш тадбирлари давомида қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
44. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 2 кун ичида Саралаш комиссиясининг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Психологик ўрганиш натижалари қайднома расмийлаштирилган куннинг ўзида номзодларга эълон қилиниши лозим.
45. Саралаш комиссияси котиби томонидан номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этган натижалари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.
Баённомага номзодлар томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларида қайд этилган натижалар мутахассисликлар кесимида кўрсаткичларнинг пасайиб бориш тартибида киритилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Баённома Саралаш комиссиясининг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун тегишли ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг қўмондонларига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Саралаш комиссияси котиби ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг қўмондонлари томонидан тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси), у тасдиқланган кундан бошлаб 5 кун ичида номзодларга уларнинг имзоси қўйдирилган ҳолда таништирилишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
48. Саралаш комиссияси баённомаси тасдиқланган вақтдан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.
49. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларга мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда саралаш картаси тўлдирилади.
6-боб. Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш
50. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.
51. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари ва ҳарбий қисмлар томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига тиббий кўрикдан ўтиш учун (Саралаш комиссияси баённомасидан кўчирма, шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий гувоҳнома) нусхаси, наркологик, сил касалига қарши кураш, тери-таносил, психоневрологик диспансерлар ва ОИТСга қарши кураш марказидан олинган маълумотнома, сўнгги беш йил ичидаги амбулатор беморнинг тиббий картасидан кўчирма, мажбурий диагностика тадқиқотларининг натижалари билан бирга) юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
53. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.
54. Тиббий кўрик натижаларига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
7-боб. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш
55. Саралаш тадбирларидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатларини мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштириш (рухсатномага эга номзодлар бундан мустасно) уларни гарнизон ҳарбий-тиббий комиссиясига тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориш билан бир вақтда амалга оширилади.
Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ёки рухсатнома расмийлаштиришнинг талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.
56. Мувофиқлаштиришдан ўтказиш ва рухсатнома расмийлаштириш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.
57. Саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ҳарбий округ ва бирлашмаларнинг ҳарбий-касбий саралаш бўлимлари томонидан белгиланган намунадаги шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органига тақдим қилинади. Бунда тиббий кўрик хулосасининг амал қилиш муддати инобатга олиниши лозим.
59. Саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.
8-боб. Якуний қоида
60. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
____________________га‎‎

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)‎‎

‎‎А Р И З А ‎‎

‎‎Мен____________________________________________________________________________________

(ҳарбий унвони, Ф.И.О)

________________________________________________________________________________‎‎

(туғилган йили, куни, ойи ва жойи)‎‎

________________________________________________________________________________‎‎

(доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили)‎‎

________________________________________________________________________________‎‎

(қайси мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобда туради) ‎‎

________________________________________________________________________________‎‎

(маълумоти — қайси ўқув юртини қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаган)‎‎

________________________________________________________________________________‎‎
________________________________________________________________________________‎‎

(муддатли ҳарбий хизматни қаерда ва қайси лавозимда ўтаган)‎‎

________________________________________________________________________________‎‎‎

(илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар қаерда ва қайси лавозимда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлигини, қандай сабаблар ва асосларга кўра ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганликларини қайд этишлари лозим) ‎‎

Менга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга ‎‎
номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.
‎‎Хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида
контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман.
‎‎Ҳарбий хизмат бўйича менга маълум бўлган давлат, ҳарбий ва хизматга оид маълумотларни сир сақлашга
‎‎ваъда бераман.
Синовларни ____________ тилида топшираман.‎‎ ‎

‎‎сана

‎‎(имзо)

‎‎Ф.И.О.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Номзодларни рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Сана

Ҳарбий унвони, Ф.И.О.,

туғилган вақти ва жойи, миллати, бўйи

Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт ва жойи

Яшаш манзили ва телефон рақами

Дастлабки ўрганиш якуни бўйича хулоса

Хулоса билан танишганлиги тўғрисида имзо

1.

2.

3.

4.

5.

6.

...

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси
1. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.
2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.
4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.
5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.
6. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:
а) эркак жинсидаги номзодлар:
1-гуруҳ: 28 ёшгача;
2-гуруҳ: 29 ёшдан 33 ёшгача;
3-гуруҳ: 34 ёшдан 38 ёшгача;
4-гуруҳ: 39 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар;
б) аёл жинсидаги номзодлар:
1-гуруҳ: 25 ёшгача;
2-гуруҳ: 26 ёшдан 30 ёшгача;
3-гуруҳ: 31 ёшдан 35 ёшгача.
4-гуруҳ: 36 ёшдан 40 ёшгача бўлганлар.
7. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
куч ишлатиш машқи — тўсинда (турникда) тортилиш;
чидамлиликка оид машқ — 3000 метрга югуриш.
8. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:
тезликка оид машқ — 100 метрга югуриш;
куч ишлатиш машқи — куч ишлатиш машқлари комплекси;
чидамлиликка оид машқ — 1000 метрга югуриш.
Жисмоний тайёргарлик машқлари қуйидаги кетма-кетликда: биринчи навбатда — тезликка оид машқлар, иккинчи навбатда — куч ишлатиш машқлари, учинчи навбатда — чидамлиликка оид машқлар бажарилади.
9. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.
10. Жисмоний тайёргарлик машқларидан бири қониқарсиз баҳоланганда, номзодга навбатдаги машқларни бажаришга рухсат берилмайди.
Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши қониқарсиз баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.
11. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:
«Старт» командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;
«Диққат» командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;
«Олға» командаси бўйича югуришни бошлаш.
12. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);
оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.
Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
13. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламали текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.
Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.
14. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.
Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.
Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.
Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
чалқанча ётилади;
қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;
дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.
Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:
таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;
қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);
қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.
Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.
15. Мазкур методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича қониқарсиз баҳо қўйилади.
16. Номзоднинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:
«аъло» — учта машқдан «аъло» баҳоланган ёки иккита машқдан «аъло» қолган машқдан «яхши» баҳоланган бўлса;
«яхши» — учта машқдан «яхши» баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан «яхши» ёки аъло, қолган машқдан эса «қониқарли» баҳоланган бўлса;
«қониқарли» — агар баҳоларнинг иккитаси «қониқарли» бўлиб, қониқарсиз баҳо бўлмаса;
«қониқарсиз» — агар баҳолардан бири «қониқарсиз» бўлса ёки номзод, жисмоний тайёргарлик машқларнинг биттасини бажаришдан воз кечган бўлса.
17. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади. Бунда, ҳар бир машқни бажарганлиги учун олган баҳолар балларга ўгирилиб, белгиланган чегаравий меъёрлардан юқори натижа кўрсатган номзодларга қўшимча рағбат баллари тақдим этилади. Умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 195 баллни ташкил этади.
18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш учун натижалар баллар тизимида қуйидаги жадвалдаги мезонлар бўйича белгиланади:

Т/р

Машқнинг номланиши

Асосий баллар

Қўшимча рағбат бали

5 баҳо

4 баҳо

3 баҳо

1.

100 метрга югуриш

50

40

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар бир сония учун бир балл (макс. 20 балл)

2.

Турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси)

50

40

30

Ҳар бир қўшимча тортилиш (машқ) учун бир балл (макс. 10 балл)

3.

3000 (1000) метрга югуриш

50

40

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл (макс. 15 балл)

Жами

150

120

90

45

Кейинги таҳрирга қаранг.
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикасига
ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мезонлари
1. Эркак жинсидаги номзодлар учун*:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш кўрсаткичлари

Қўшимча рағбат балли

аъло

асосий балл

яхши

асосий балл

қониқарли

асосий балл

1.

100 метрга югуриш

сония

1

14,0

50

14,4

40

15,2

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар бир сония учун бир балл

2

14,2

50

14,6

40

15,4

30

3

14,8

50

15,4

40

16,0

30

4

15,4

50

16,0

40

16,6

30

2.

Турникда тортилиш

маротаба

1

14

50

12

40

10

30

Ҳар бир қўшимча тортилиш учун бир балл

2

13

50

11

40

9

30

3

10

50

8

40

6

30

4

8

50

6

40

4

30

3.

3000 метрга югуриш

дақиқа, сония

1

12,40

50

13,00

40

13,35

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл

2

12,50

50

13,10

40

13,45

30

3

14,20

50

14,50

40

15,30

30

4

15,00

50

15,50

40

16,40

30

* Изоҳ: Мудофаа вазирлиги қўшинлари муддатли ҳарбий хизматчилари жисмоний тайёргарлик бўйича иккинчи ёш гуруҳига доир меъёрларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Машқнинг номи

Ўлчов бирлиги

Ёш гуруҳи

Баҳолаш кўрсаткичлари

Қўшимча рағбат балли

аъло

асосий балл

яхши

асосий балл

қониқарли

асосий балл

1.

100 метрга югуриш

сония

1

16,8

50

17,4

40

18,0

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар бир сония учун бир балл

2

17,4

50

18,0

40

18,6

30

3

18,0

50

18,6

40

19,2

30

4

18,6

50

19,6

40

20,6

30

2.

Куч ишлатиш машқлари комплекси

маротаба

1

32

50

29

40

26

30

Ҳар бир қўшимча машқ учун бир балл

2

30

50

27

40

24

30

3

28

50

25

40

22

30

4

25

50

22

40

19

30

3.

1000 метрга югуриш

дақиқа, сония

1

4,25

50

4,40

40

5,00

30

Муддатидан олдин бажарилган ҳар 10 сония учун бир балл

2

4,35

50

4,50

40

5,20

30

3

4,50

50

5,05

40

5,40

30

4

5,10

50

5,30

40

6,00

30

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» ____________.

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

хос
рақами

ёш
гуруҳи

100 метрга югуриш

турникда тортилиш
(куч ишлатиш машқлари комплекси)

3000 (1000) метрга югуриш

якуний баҳолаш

натижа

баҳо

асосий
балл

қўшимча
балл

натижа

баҳо

асосий
балл

қўшимча
балл

натижа

баҳо

асосий
балл

қўшимча
балл

умумий баҳо

асосий
баллар йиғиндиси

қўшимча
баллар йиғиндиси

якуний
баллар йиғиндиси

1.

2.

3.

4.

5.

...

Комиссия аъзолари:

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

___________________

_______________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Номзодларни психологик ўрганишни ўтказиш
МЕТОДИКАСИ

1. Номзодлар махсус хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.
3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.
4. Номзодлар барча ҳаракатларни комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва психологик ўрганиш иштирокчилари рўйхатидан ўчирилади.
5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.
Номзодлар билан тест тадбирлари якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ўтказилиши мумкин. Тест гуруҳ таркибида ўтказилганда, хонада номзодлар сони 40 нафардан ошмаслиги зарур.
Тест бошлангунга қадар номзодлар соғлиғининг ҳолати суриштирилади. Ўзини ёмон ҳис қилаётганидан шикоят қилган номзодлар шу куни тест синовига қўйилмайди. Бундай ҳолларда номзодга бошқа куни қайта тест синовидан ўтиш учун рухсат берилиши лозим.
6. Психологик ўрганиш давомида номзодларга икки қисмдан иборат бўлган тест асосида вазифалар берилади. Бунда, биринчи қисмда (интеллектуал ривожланганлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 75 та топшириқдан иборат бўлган 4 та вазифа, иккинчи қисмда (психоэмоционал барқарорлик даражасини ўрганиш) ҳар бир тўғри жавоб учун 1 балл бериладиган 99 та саволдан, шунингдек жавобларнинг самимий ёки носамимийлигини аниқлаш йўналиши бўйича бериладиган 19 та саволдан иборат сўровнома қўлланилади.
Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 2 соат, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 30 дақиқадан вақт берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб жавоб вариантлари берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.
8. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно. Тест синови тугагунга қадар хонани тарк этган номзод хонага такроран киритилмайди.
9. Тест синовларини ўтказиш вақтида синовлар ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
10. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.
11. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 2 кун ичида мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади. Бунда, умумий тўпланиши мумкин бўлган максимал балл — 174 баллни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Номзодларни психологик ўрганишни ўтказиш методикасига
ИЛОВА
Психологик тест натижаларини ҳисоблаш
ЖАДВАЛИ

Т/р

Психологик ўрганиш йўналишлари

Баҳо ва баллар

5 баҳо

4 баҳо

3 баҳо

1.

Интеллектуал ривожланганлик даражаси

75 — 53 балл

52— 38 балл

37 — 23 балл

2.

Психоэмоционал барқарорлик даражаси

99 — 91 балл

90 — 75 балл

74 — 59 балл

3.

Номзод берган жавобларнинг самимийлиги

самимий

носамимий

0 — 8

9 — 19

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Психологик тест синовлари натижалари бўйича
ҚАЙДНОМА

20__ йил «____» ____________

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

интеллектуал ривожланганлик даражаси

психоэмоционал барқарорлик даражаси

якуний натижа
(баллар йиғиндиси)

умумий баҳо

натижа
(балл)

баҳо

натижа
(балл)

баҳо

1.

2.

3.

4.

5.

...

Комиссия аъзолари:

______________________

______________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

______________________

______________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

______________________

______________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН»‎‎

_________________________қўшинлари қўмондони‎‎

(ҳарбий округ, бирлашма номи)‎‎

________‎‎ ____________

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

20__ йил «___»________ ‎‎
‎‎Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича __________________________ комиссиясининг‎‎‎

(ҳарбий округ, бирлашма номи)‎‎

‎‎_______-сон БАЁННОМАСИ



‎Т/р
‎‏

Номзоднинг Ф.И.О.,
‎туғилган вақти ва жойи
‎‎‏

Маълумоти ва мутахассислиги, лавозими, ҳарбий хизматни ўтаган вақт
‎ва жойи
‎‎‏

Ҳарбий-касбий саралаш натижалари‎‎



‎Комиссия хулосаси
‎‎

жисмоний тайёргарлик даражаси‎‎

психологик ўрганиш натижаси‎‎


‎жами балл

ўрин (мутахассислик) ‎‎‏

умумий балл, баҳо‎‎

умумий балл, баҳо‎‎‎‎

1.‎

2.‎

3.‎

...

Комиссия раиси:‎‎ _______________‎‎ __________________‎‎
‎‎

(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

Комиссия аъзолари:‎‎ _______________‎‎ __________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

_______________‎‎ __________________‎‎

(имзо)‎‎ ‎‎ ‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎

Комиссия котиби:

_______________

__________________

(имзо)‎‎ ‎‎ ‎‎‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА

Контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодни ҳарбий-касбий саралаш‎‎‎

КАРТАСИ‎‎

‎Номзод‎ __________________________________________________________________________

(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)‎‎

Ҳарбий ҳисобдаги жойи‎‎‎ _______________________________________________________________

‎‎(мудофаа ишлар бўйича бўлим номи)‎‎

Маълумоти _________________________________________________________________________________‎‎

(таълим муассасаси номи, тамомлаган йили, мутахассислиги)‎‎

‎‎Ҳарбий хизмат ўтаган _________________________________________________________________________

(қаерда, қачон ва қайси лавозимда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган)‎‎

‎‎Ҳарбий-касбий саралаш натижалари

Психологик ўрганиш натижаси__________________________________________________________________‎‎
Интеллектуал ривожланганлик даражаси‎‎ ________________________________‎

(умумий балл, баҳо)‎

Психоэмоционал барқарорлик даражаси‎‎ ________________________________‎‎‎

(умумий балл, баҳо)‎

Психологик ўрганиш хулосаси‎‎‎ ________________________________‎‎‎

‎‎(умумий балл, баҳо)

Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш натижаси:‎‎‎‎________________________________________
100 метрга югуриш‎‎ ________________________________‎‎

(кўрсаткич ва баҳоси, балл)‎‎

Турникда тортилиш (куч ишлатиш машқлари комплекси) ________________________________‎‎

(кўрсаткич ва баҳоси, балл)‎‎

3000 (1000) метрга югуриш‎‎ ________________________________‎‎

(кўрсаткич ва баҳоси, балл)‎‎

Жисмоний тайёргарликнинг умумий баҳоси ‎‎ ________________________________‎‎

(кўрсаткич ва баҳоси, балл)‎‎

Рейтинг бали ва ўрни__________________________________________________________________________

Ҳарбий-касбий саралаш комиссиясининг қарори‎‎

________________________________________________________________________________‎‎

(ҳарбий округ, бирлашма номланиши)‎‎

_________-сон баённома‎‎ 20___ йил «___» __________‎‎
Комиссия раиси ___________________‎‎ _____________________‎‎

‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)‎‎

Комиссия котиби ‎‎__________________ _____________________‎‎

‎‎(имзо)‎‎

(Ф.И.О.)‎‎ ‎‎‎‎

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2020 й., 10/20/3226/0313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 28.02.2022 й., 10/22/3226-1/0164-сон; 06.09.2024 й., 10/24/3226-2/0685-сон; 18.06.2025 й., 10/25/3226-3/0511-сон; 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон)