[
ОКОЗ:1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.13.00 Савдо ва омбор бинолари. Идиш. Товарларни сақлаш. Мавжуд миқдорнинг табиий камайиши]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2016 йил 24 августдаги 28-сон буйруғи (рўйхат рақами 2824, 2016 йил 15 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 37-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш нормативларининг 6-боби изоҳининг 7-банди
иккинчи хатбошисидаги «мактабгача таълим муассасаси» сўзлари «мактабгача таълим ташкилоти» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги
Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.