2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.77.00 (Кучини йукотган) Олий таълимдан кейинги таълим (аспирантура, адъюнктура, докторантура, тадқиқотчилик)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёшларнинг истеъдоди ва қобилиятини ҳар томонлама ривожлантириш, уларнинг илм-фанни эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорини рўёбга чиқариш, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларни баркамол, жисмонан ва руҳан соғлом шахс сифатида Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, фидойилик, кенг дунёқарашга эга комил инсон бўлишга интилиш туйғусини шакллантириш мақсадида ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилди.
Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчи ёшларга буюк аждодларимиз ва адибларимизнинг бой ижодий меросини ўргатиш, уларга муносиб ворис этиб тарбиялашга йўналтирилган комплекс ўқув-тарбия жараёнлари йўлга қўйилди.
Ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш, ёш истеъдодларни янада қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда уларга замон талабларидан келиб чиқиб таълим ва тарбия бериш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) ушбу Агентлик тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг (кейинги ўринларда ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар) ўқув режалари ва ўқув дастурларини янгидан ишлаб чиқиш ҳамда уларда интерактив тарзда чуқурлаштириб ўқитиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг таянч ўқув режаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
а) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олган олий таълим муассасаларига:
ихтисослик йўналишларидан келиб чиқиб мактабларга олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини дарс машғулоти ўтишга йўналтириш тартибини тегишли касаба уюшмаси билан келишган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
мактабларда ўқитувчиларни юқори малакали мутахассислардан иборат таркибда шакллантиришга кўмаклашиш, хусусан, уларда магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш;
таълим жараёнига инновацион педагогик усул ва технологияларни жорий қилишнинг илмий асосларини янада мустаҳкамлаш чораларини кўриш;
юқори синф ўқувчиларини ихтисослик фани бўйича олий таълим муассасаларида таълимни давом эттиришга йўналтириш;
болаларнинг ижодий қобилияти ва иқтидорини ривожлантириш, шунингдек, уларнинг мактабдан ташқари вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида замонавий усул ва услубларини жорий этиш;
б) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
Агентлик билан биргаликда бир ой муддатда бириктирилган мактаблар фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида мактабларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш;
ўқувчиларда ватанпарварлик туйғусини камол топтириш мақсадида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, соҳанинг ижодкор ва илғор ёшлари билан учрашувлар ташкил қилиш;
ўқувчиларнинг илм-фанга бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга қаратилган, уларнинг зеҳнини чархловчи ва илмий қизиқишларини қўллаб-қувватловчи тадбирларни ташкил қилиш;
мактабларнинг кузатув кенгашларига уларни оталиққа олган ташкилотларнинг раҳбарларига раислик қилиш вазифалари юклансин.
4. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ўн кун муддатда 1-иловага мувофиқ тасдиқланган таянч ўқув режадаги фанларнинг ўқув дастурлари ва дарсликлар мажмуаларини янгидан шакллантириш бўйича аниқ чоралар белгиланган «йўл харитаси»ни тасдиқласин ва унинг ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳни шакллантирсин.
Бунда Агентлик томонидан:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар таянч ўқув режадаги фанларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда дарслик муаллифлари билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар ихтисослик фанлари бўйича дарсликларни, 2020-2021 йилларда асосий фанлар бўйича дасрликларни босқичма-босқич яратиш ва чоп этиш ишларини амалга ошириш назарда тутилсин.
5. Агентликнинг ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ва факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатларнинг эътироф этилган дарсликларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. Агентлик:
а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга ташаббускор, кенг дунёқараш ҳамда юқори илмий салоҳиятга эга илғор педагог кадрларни танлов асосида ишга жалб қилиш тартибини;
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Бунда ўқитувчининг:
фан йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот ва камида иккинчи малака тоифасига эга бўлиши;
ўқув фанининг илмий-назарий асослари, мазмуни ва ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини амалиётда қўллай олиши, дарс ўтиш методикаси ва уни ташкил этиш техникасини билиши;
хорижий тиллардан бирини бошланғич даражада ўзлаштирган бўлиши ҳамда илғор халқаро тажрибадан хабардорлиги;
юксак ахлоқий фазилатлар ҳамда ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлиши;
фан олимпиадалари, кўрик-танловлар ва турли мусобақаларда ютуқларга эришганлиги ҳамда профессионал танловларда юқори натижаларни қўлга киритганлиги каби мезонлар назарда тутилсин.
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси билан биргаликда 2019/2020 ўқув йили якунида ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифатини ошириш, жумладан, раҳбар ва педагог ходимлар салоҳияти бўйича ўрганишлар ўтказсин ҳамда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда таълим сифатини ошириш, шунингдек, уларга юксак малакали раҳбар ва педагог ходимларни жалб этиш чораларини кўрсин;
в) халқаро рекрутинг компаниялари билан ҳамкорликда мактабларга юқори малакали хорижий педагогларни ишга ёллашни йўлга қўйсин;
г) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқитувчилари, раҳбар ва педагог ходимларининг хориждаги етакчи илмий ва таълим муассасаларида малака оширишларини ташкил этиш юзасидан ҳар йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармасига таклиф киритсин.
7. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб:
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама ҳақ тўланади, шунингдек, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади;
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс берган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади;
келгусида Агентлик тизимида ташкил этиладиган бошқа ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ҳам ушбу меҳнатга ҳақ тўлаш тизими татбиқ этилади.
8. Агентлик:
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда иқтидорли болаларни аниқлаш ва ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга саралаб олиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тавсиясига мувофиқ умумтаълим мактабларидаги ижодкор, изланувчан, истеъдодли ҳамда турли танлов ва олимпиадаларда юқори натижалар кўрсатган ўқувчиларга;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ёшлар академияси тавсиясига мувофиқ газета ва журналларда ижод намуналари, шеър, ҳикоя, илмий мақолалар эълон қилган ўқувчиларга саралаш имтиҳонларида иштирок этиш имконияти берилиши назарда тутилсин.
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тартибини белгиланган тартибда тасдиқласин.
в) ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг овқатланиши, ушбу мактабларда хўжалик фаолияти тизимли йўлга қўйилиши билан боғлиқ молиявий масалаларни қайта кўриб чиқсин ҳамда сарф-харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлиқ қопланиши чораларини кўрсин.
Бунда ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларини овқатлантириш тизими аутсорсинг шартлари асосида ташкил этилиши инобатга олинсин.
9. Белгилаб қўйилсинки:
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда факультатив машғулотларни олиб бориш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади;
Агентликка ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техник базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарини мустақил белгилаш, мавжуд синфларда ўқувчилар сонини мақбуллаштириш ва тўлдириш, таянч ўқув режаси доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади;
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом Агентлик тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳамда ушбу мактабларда ишлаш учун жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртмалари бўйича жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бюджетдан ташқари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техника базасини такомиллаштириш учун қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
12. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 март,
141-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 мартдаги 141-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг
* Ихтисослик фанлари — ижод мактаблари учун нотиқлик санъати, халқ оғзаки ижоди, адабий жараён, адабиёт қоидалари, публицистика, матншунослик, драматургия каби фанлар ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар учун илм-фан (Science), шахсий савия (Personal development), замонавий ёндашув (Global Perspectives) каби фанлар тавсия этилади.
Ихтисослик фанлари ҳамда хорижий тиллар икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.
** Мактаб ихтиёридаги соатлар педагогик кенгаш қарори билан ўқувчиларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ихтисослик ёки асосий фанларга қўшиб берилади.
Давлат ва ҳуқуқ асослари, иқтисодий билим ва тадбиркорлик асослари фанларининг бир қисми асосий фанларга интеграция қилинади.
*** Мусиқа, тасвирий санъат ва чизмачилик, технология, жисмоний тарбия фанлари факультатив машғулотларда дарслардан кейин ўқитилади.
Мактаб ихтиёридаги соатлар ва факультатив машғулотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб таянч ўқув режасидаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда 15%гача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 141-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги ижод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларни оталиққа олиш ва ривожлантириш учун бириктириладиган олий таълим муассасалари, вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Бириктириладиган вазирликлар, идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
1.
Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат
Қарши давлат университети
Республика маънавият ва маърифат маркази,
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
2.
Эркин Воҳидов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ҳамда она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат
Фарғона давлат университети
Халқ таълими вазирлиги,
Фарғона вилояти ҳокимлиги
3.
Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ижод мактаби)