Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ВА МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИНИНГ ИЧКИ ВА ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА, ЎҚУВ МУАССАСАЛАРИ ТИНГЛОВЧИЛАРИ ҲАМДА КУРСАНТЛАРИГА ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларига, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-даволаш муассасалари зиммасига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини стационар даволаш вазифаси юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1996 йил 1 январдаги ҳолатига кўра штатдаги 127 нафар ходимлари билан ички қўшинларнинг гарнизон госпиталини (Навоий ш.) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги балансига берсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматини 1996 йилда маблағ билан таъминлаш режаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги сметасида Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати ички ва чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини, ўқув муассасалари тингловчилари ҳамда курсантларини даволаш учун маблағларни ҳар йили назарда тутсин.