Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш, республиканинг маданият, фан ва туризм соҳасидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги таркибида Маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси ташкил этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари сони 13 нафарга кўпайтирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Бошқарма фаолиятини Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан маданият, фан ва туризм соҳасидаги халқаро алоқаларини ривожлантириш ва мувофиқлаштиришга йўналтирсин;
икки ҳафта муддатда Маданият, фан ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармаси тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда ажратилган штат бирликлари харажатлари учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига зарур маблағларни ажратсин.