3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш, келгусида мактабгача таълимни бошқариш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларини ушбу ҳудуддаги мактабгача таълим ташкилотлари сонидан келиб чиқиб, қуйидаги гуруҳларга ажратиш ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
I гуруҳ — 41 ва ундан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда;
II гуруҳ — 21 — 40 мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда;
III гуруҳ — 20 тагача мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича котибияти ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 март,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 135-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомда:
Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис
Изоҳ. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилганда, мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида тегишли миқдорларда оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 6 мартдаги 180-сон қарори иловасининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.