Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИнинг
«Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 2 январдаги 1/4-сон «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 33-модда);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2014 йил 22 ноябрдаги 41/1-сонли «Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидаларининг 3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги
қарори (рўйхат рақами 1767-1, 2014 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 49-сон, 584-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати билан келишилган.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.