1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан республиканинг мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини (кейинги ўринларда — Тизим) жорий этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
2021 йил 1 январдан бошлаб янги туғилган болага, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсга ва хорижий фуқарога белгиланган намунадаги идентификация ID-картаси (кейинги ўринларда — ID-карта) берилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
ID-карта унинг эгасининг шахсини, фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилади;
ID-карта у берилган вақтдан бошлаб 10 йил муддатга берилади;
ID-карта расмийлаштирилганлиги ва берилганлиги учун давлат божи миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти, фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг яшаш гувоҳномаси уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ҳақиқийдир. Ушбу ҳужжатларнинг эгалари уларни белгиланган тартибда ID-картага алмаштириш ҳуқуқига эга;
биометрик паспортни ID-картага алмаштириш:
2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида;
2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабргача мажбурий тартибда амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда 2020 йил 1 июнгача бўлган муддатда:
Янги туғилган бола, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахс ва хорижий фуқаронинг ID-картаси давлат стандартини;
Ўзбекистон Республикаси ID-картаси тўғрисидаги низомни;
Тизим доирасида шахсий маълумотларни алмашиш бўйича идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритсин.
9. Белгилансинки:
маълумотлар тўплаш, ID-карталарни олиш, персоналлаштириш ва кейинчалик бериш учун электрон буюртманомаларни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармаси ва Адлия вазирлиги томонидан маълумотларни тўплаш пунктларида амалга оширилади;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини марказлаштирилган тартибда пухта ишлаш ва яратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги аҳолини ID-карталар билан узлуксиз таъминлаш, биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш учун аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологияларини ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Тизимни ишга тушириш учун зарур инфратузилма тайёрланишини таъминласинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги ушбу қарор қоидаларини аҳоли орасида кенг ёритиш бўйича оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиниши ҳамда мавзуга оид кўрсатувлар ва эшиттиришлар берилишини таъминласинлар.
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига Тизимни амалга ошириш учун зарур бўлган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддатда таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тўрахўжаев зиммасига юклансин.