toggle_night_mode
Ҳужжат 06.03.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бу борадаги илғор ютуқларни уларнинг фаолиятига татбиқ этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартибини; жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ҳудудларини жиҳозлашга қўйиладиган умумий талабларни, муассасаларда режим турларини, уларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлашни; маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашни; маҳкумлар билан тарбиявий ишлар олиб боришни, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни; жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этишни ва маҳкумларнинг бандлигини таъминлашни назарда тутувчи Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
б) 14 та жазони ижро этиш колонияларининг 60 та яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўзгартириш йўли билан реконструкция қилиш ва 3 та янги бино қуришни назарда тутувчи 2020 — 2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;
в) 18 та жазони ижро этиш колонияларини 1833 дона видеокузатув мосламалари ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) ўрнатилишини ҳамда Пробация хизмати амалиётига 3 000 дона электрон браслетларни тадбиқ этишни назарда тутувчи 2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, замонавий техник қўриқлаш воситалари ва видеокузатув мосламаларини харид қилиш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер (танлов) асосида аниқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
мавжуд ва ташкил этиладиган майдонлардан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олиб, кейинчалик улар асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқлар тайёрланишини;
лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлашда санитария қоидалари ва нормалари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини;
лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
5. Белгилаб қўйилсинки:
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза ва тендер ўтказиш, шунингдек, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ҳаражатлар ҳар йилги Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури доирасида;
жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги 2020 — 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида колониялардаги яшаш ётоқхоналарини қуриш ва реконструкция қилиш учун белгиланган тартибда марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобига тегишли лимитлар ажратилишини назарда тутсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва ушбу қарор доирасида объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари келгусида озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратилишига, улар ижарага берилишига, шунингдек, баландлиги 6 метрдан юқори бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўймасинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 5 март,
128-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорига

1-ИЛОВА

Озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг озодликдан маҳрум этиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг (кейинги ўринларда жазони ижро этиш муассасалари деб аталади) мақоми, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, жиҳозланишини ва фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
2. Жазони ижро этиш муассасалари озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш соҳасидаги давлат муассасаси ҳисобланади.
3. Жазони ижро этиш муассасалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жазони ижро этиш муассасалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади) тизими таркибига киради ва қуйи турувчи бошлиқларнинг юқори турувчи бошлиқларга ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирига бўйсиниши асосида фаолият юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жазони ижро этиш муассасаси юридик шахс ҳисобланади, фаолиятини амалга ошириш учун ўз мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрларга, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун муассасанинг номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган бланкаларга эга бўлади.
Жазони ижро этиш муассасалари ҳузурида юридик шахс ҳисобланган, фаолиятини амалга ошириш учун ўз мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварағига ва банк ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрларга, шунингдек, ўз фаолиятини амалга ошириш учун корхонанинг номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган бланкаларга эга бўлган давлат унитар корхоналари ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари (кейинги ўринларда давлат унитар корхоналари деб аталади) қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат унитар корхоналари бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан хусусий шериклик шартларида ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жазони ижро этиш муассасалари, шунингдек, давлат унитар корхоналарининг бинолари ва ҳудудлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режимли объектлар тоифасига киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жазони ижро этиш муассасаларига расмий ном Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан берилади.
2-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари
8. Жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар киради:
жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан, даволаш ҳуқуқи асосидаги;
тарбия колониялари;
турмалар;
маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар.
Тергов ҳибсхоналари озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган (кейинги ўринларда маҳкумлар деб аталади) ва хўжалик хизматига оид ишларни бажариш учун қолдирилган шахсларга нисбатан жазони ижро этиш муассасалари функцияларини бажаради.
Жазони ижро этиш колониялари манзил-колонияларга, умумий, қаттиқ, махсус режимли колонияларга бўлинади ва вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Тарбия колониялари вояга етмаган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
Турмалар вояга етган маҳкумларни сақлаш учун мўлжалланган.
9. Маҳкума аёллар, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг собиқ ходимларига мансуб маҳкумлар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган маҳкум шахслар ушбу тоифа маҳкумлар учун мўлжалланган, жазони ижро этиш муассасаларининг суд томонидан тайинланган режими турига мувофиқ ажратилган участкаларида жазони ўтайдилар.
10. Жазони ижро этиш муассасаларининг режими тури ва тўлдирилиш лимити Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
11. Жазони ижро этиш муассасаларининг сиғими маҳкумлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган яшаш майдонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битта жазони ижро этиш муассасасида маҳкумлар сони 3000 нафардан ошмаслиги лозим.
3-боб. Жазони ижро этиш муассасаларини жиҳозлашга қўйиладиган умумий талаблар
12. Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳудуди яшаш ва ишлаб чиқариш ҳудудидан, шунингдек, туташ ва ёрдамчи ҳудудлардан ташкил топади.
13. Маҳкумлар яшаши учун зарур шарт-шароитлар яратилган, ажратилган ҳудуд яшаш ҳудуди деб аталади.
14. Яшаш ҳудудида:
маҳкумлар учун яшаш жойлари — умумий яшаш ётоқхоналари, хоналар, камералар;
маданий-маиший бинолар — ошхоналар, клуб, кутубхона, мактаб, ҳаммом ва кир ювиш мажмуаси, маҳкумлар товар харид қилиши учун савдо шахобчаси (дўкон), маҳкумлар сафланиши ва спорт билан шуғулланиши учун майдончалар, омборлар ва бошқа коммунал-маиший бино ва иншоотлар;
махсус бинолар — тиббиёт қисми, қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар учун хоналар, интизомий бўлинма, маҳкумларни қабул қилиш бўлинмаси, муассаса маъмурияти учун бино жойлаштирилади.
Аёл маҳкумаларни сақлашга мўлжалланган колониялар ҳузурида болаларнинг нормал яшаши ва ривожланиши учун шароитлар яратилган болалар уйи ташкил этилади.
15. Маҳкумлар ишлайдиган ажратилган ҳудуд ишлаб чиқариш ҳудуди деб аталади.
Ишлаб чиқариш ҳудуди доирасида:
ишлаб чиқариш саноат ва ишлаб чиқариш қурилиш объектлари;
омборхона бинолари;
ишлаб чиқариш ходимлари учун бино ва иншоотлар;
бошқа ёрдамчи бино ва иншоотлар жойлаштирилади.
16. Тарбия колониялари ва манзил-колонияларнинг яшаш ва ишлаб чиқариш ҳудудлари ажратилган участкаларга бўлинмайди.
17. Туташ ва ёрдамчи ҳудудлар уларда жазони ижро этиш муассасасининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида жиҳозланган бино ва иншоотларни жойлаштириш учун мўлжалланган.
Туташ ва ёрдамчи ҳудудларда назорат ўтказиш жойи, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ходимлари, омборлар, хизмат автотранспорт воситалари учун гараж, ёнғин хавфсизлиги бригадаси, коммунал-маиший иншоотлар жойлашади.
18. Жазони ижро этиш муассасалари ҳудуди мухандислик-техник қўриқлаш воситалари, қурилмалари ва коммуникация тармоқлари билан жиҳозланади.
19. Жазони ижро этиш муассасалари ҳудудида муассасалар фаолиятини ташкил этиш ва маҳкумлар қонунчиликда белгиланган шароитларда сақланишини таъминлаш учун бошқа бино ва иншоотлар ҳам жойлаштирилиши мумкин.
20. Жазони ижро этиш муассасаларининг бино ва иншоотлари қонунчилик томонидан тасдиқланган маҳкумлар учун яшаш майдони нормаларига ва санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
21. Жазони ижро этиш муассасаларининг периметри асосий тўсиқ билан жихозланади (манзил-колониялар бундан мустасно). Асосий тўсиқ транспорт ва одамларнинг назорат ўтиш жойларидан ташқари, бошқа жойлардан киришининг олдини олиш, шунингдек, қўриқлаш чизиғини белгилаш ва объектни ташқи томондан кузатишни қийинлаштириш учун мўлжалланади.
22. Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларидан 50 метр масофада маъмурий, маиший, хўжалик бино ва иншоотлари қурилиши учун ер участкалари ажратиш, уларни ижарага бериш, шунингдек, баландлиги 6 метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар қурилишига йўл қўйилмайди.
23. Жазони ижро этиш муассасаларига кириб-чиқиш ва ички режимлар, қўриқлаш билан боғлиқ тадбирлар, шунингдек, жихозлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.
4-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг асосий вазифалари ва функциялари
24. Қуйидагилар Жазони ижро этиш муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш;
жазони ижро этиш муассасаларида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш;
маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш, ишга жойлашишга ва маиший ҳаётидаги эхтиёжларини аниқлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингандан кейин уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқбузарликларни содир этишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий ишлар олиб бориш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жазони ижро этиш муассасалари ва давлат унитар корхоналарининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
шахсий таркиб ва кадрлар билан ишлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.
25. Ўзига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жазони ижро этиш муассасалари қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) маҳкумларга нисбатан жиноий жазоларни ижро этиш соҳасида:
судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари аниқ ва сўзсиз ижро этилишини таъминлайди;
маҳкумлар қонунчилик талабларига мувофиқ жойлаштирилишини таъминлайди;
маҳкумларни афв этиш тўғрисидаги материалларни ўз вақтида расмийлаштиради ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича Комиссияга тақдим этиш учун ЖИЭББга юборади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
амнистия ва афв этиш тўғрисидаги ҳужжатларнинг ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди;
маҳкумларнинг ажратиб қўйилиши, қўриқланиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органларининг жиноят иш юритуви соҳасидаги халқаро ҳамкорлик билан боғлиқ, шу жумладан, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган маҳкумларни топшириш (экстрадиция қилиш) билан боғлиқ қарорларини ижро этади;
б) жазони ижро этиш муассасаларида қўриқлаш ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш соҳасида:
жазони ижро этиш муассасаларида ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликка риоя этилишини таъминлайди;
жазони ижро этиш муассасалари ҳудудларида бўлган маҳкумлар, шунингдек, ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлайди;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жазони ижро этиш муассасаларида, маҳкумларни меҳнатга жалб этадиган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш объектларида назорат қилишнинг замонавий муҳандислик-техник қўриқлаш воситаларидан фойдаланган ҳолда зарур даражада кузатув ва назорат ташкил этилишини таъминлайди;
таклиф, ариза ва шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
маҳкумлар томонидан жазони ижро этишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини таъминлайди;
жазони ижро этиш муассасаларида тегишли белгиланган нормаларга мос келадиган сақлаш шарт-шароитларини яратади;
маҳкумларнинг моддий-маиший таъминотини ва уларга тиббий хизмат кўрсатилишини ташкил этади, шунингдек, маҳкумларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ва уларнинг мажбурий даволанишини амалга оширади;
в) маҳкумларни озод қилишга тайёрлаш, ишга жойлашишга ва маиший ҳаётидаги эхтиёжларини аниқлаш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилингандан кейин уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқбузарликларни содир этишининг олдини олиш мақсадида тарбиявий ишлар олиб бориш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкумлар ўртасида қонунларга итоаткорлик, шахсга, жамиятга, меҳнатга, инсоний қадриятлар ва анъаналарга нисбатан ҳурматни шакллантириш, билим ва маданий даражасини оширишга қаратилган тарбиявий-профилактик ва тушунтириш ишларини амалга оширади;
маҳкумлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон берувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ташкил этади;
маъмурий назорат ўрнатилиши лозим бўлган маҳкумлар тоифасини аниқлаб, тегишли тақдимномаларни судга киритади;
тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасаларига тақиқланган предметларнинг (наркотик воситалар, психотроп, портловчи ва заҳарли моддалар, диний-экстремистик тусдаги адабиётлар ва бошқалар) кириб келиши йўлларини аниқланиши ва бартараф этилишини таъминлайди;
маҳкумлар ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини ташкил этади ва ўтказади;
маҳкумларни озод этилганидан сўнг кейинчалик ишга жойлаштириш мақсадида уларни меҳнат бозорида талаб бўлган касбни эгаллашлари учун касбга тайёрлашни ташкил этади;
жазони ижро этиш муассасаларидан қочган маҳкумлар ва қамоққа олинган шахслар, шунингдек, манзил-колонияларда сақланаётган ва ушбу муассасалар ҳудудини ўзбошимчалик билан тарк этган маҳкумларни қидириш ва ушлашни амалга оширади;
г) жазони ижро этиш муассасалари ва давлат унитар корхоналарининг молия-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳкумларнинг бандлигини таъминлаш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
молиявий-иқтисодий фаолиятни ташкил этиш ва бухгалтерия ҳамда статистика ҳисоботларини зарур даражада юритиш, олиб борилаётган молиявий ва хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги ҳамда қонунчиликка мослиги устидан назорат қилишни ташкил этади;
жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг корхоналарида ишлаб чиқариш ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этади ва ривожлантиришга кўмаклашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жазони ижро этиш муассасаларини моддий-техник таъминлаш, мол-мулкдан мақсадга мувофиқ фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш, шунингдек, уларнинг сақланиши ва оқилона ишлатилиши бўйича зарур чораларни кўради;
шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишни амалга оширади;
ишлаб чиқариш (қишлоқ хўжалиги) участкаларида, алоҳида ҳолларда эса бошқа корхоналарда маҳкумларнинг ахлоқий ва моддий манфаатдорлиги учун шарт-шароитлар яратиш йўли билан уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш.
д) кадрлар ва шахсий таркиб билан ишлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ходимларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида:
ахборот-таҳлил ишларини амалга оширади, жазони ижро этиш муассасаси фаолиятини режалаштиради ва прогноз қилади;
кадрларни танлаш ва жой жойига қўйиш, уларни қайта тайёрлаш ва жанговор, жисмоний ҳамда ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги, профессионал даражасини ошириш бўйича тадбирларни ташкил қилади;
жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркибининг жанговар ва сафарбарлик тайёргарлигини оширади, фавқулодда вазиятларда куч ва воситаларнинг ҳаракатланишга шайлигини назорат қилади;
ходимлар (ишчилар ва хизматчилар) ва уларнинг оила аъзоларини ҳуқуқий, ижтимоий ҳимоясини ва шахсий хавфсизлигини таъминлайди;
ходимлар орасида ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирларни амалга оширади, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлайди;
ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ишларини ташкил этади.
Жазони ижро этиш муассасаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Жазони ижро этиш муассасаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26. Жазони ижро этиш муассасалари юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жазони ижро этиш муассасалари ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа муассасаларнинг маълумотлар базаларидан (шу жумладан, электрон базаларидан) ахборот, статистик ва бошқа материалларни сўраш ва олиш;
қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш, жазони ижро этиш муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифларни ЖИЭББга киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқни муҳофаза қилиш, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакилларини тарбиявий профилактик тадбирларга, маҳкумларни ижтимоий реабилитация қилишга ва мослаштиришга жалб этиш;
ЖИЭББ билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳкумларнинг ахлоқий савиясини ривожлантириш, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишга фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ва фуқароларни жалб этиш;
маҳкумларни бошқа жойга кўчиришда белгиланган йўналишлар бўйича ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
маҳкумларни ўқитиш (умумий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим) жараёни масалалари бўйича таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги фаолиятни ташкил этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
озод этилаётган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш, уларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг ижтимоий мослашув марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
маҳкумларга пенсия тайинлаш ва уларга пенсия тўлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖИЭББ билан биргаликда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда маҳкумларга малакали даволаш-диагностика ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни турли экспертизадан ўтказиш, текшириш, шу жумладан, манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумларни дори-дармонлар билан таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий-ижтимоий экспертиза республика инспекциясининг ҳудудий бўлинмалари билан маҳкумларнинг ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий меҳнатга қобилиятини йўқотганлиги даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг моддий-техник ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни ЖИЭББга киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ЖИЭББ билан келишган ҳолда ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасалари ва давлат унитар корхоналарини ривожлантириш ва моддий-техник базасини модернизация қилиш учун инвестициялар (шу жумладан, хорижий инвестициялар) жалб қилиш чораларини кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Жазони ижро этиш муассасалари:
маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўришга;
муассаса фаолияти бўйича зарур маълумотларни тайёрлаш ва ЖИЭББ раҳбариятига тақдим этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга мажбурдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жазони ижро этиш муассасалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Жазони ижро этиш муассасалари ўзига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун жавоб беради.
6-боб. Жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ташкил этиш
29. Жазони ижро этиш муассасаларига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари раҳбарлик қиладилар.
Тошкент шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭББ бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг жазони ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари билан келишилган тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭББ бошлиғи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭББ бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Иш юритиш ва махфийлик тартиботини ташкил этиш ва таъминлаш бўйича чора-тадбирлар жазони ижро этиш муассасалари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Жазони ижро этиш муассасаларини моддий-техник воситалар ва бошқа мол-мулк билан таъминлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидалари» (рўйхат рақами 2495, 29.07.2013 й.).
7-боб. Якунловчи қоида
33. Жазони ижро этиш муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорига

2-ИЛОВА

2020 — 2024 йилларда жазони ижро этиш колонияларининг яшаш ётоқхоналарини кубрик типидаги хоналарга ўтказган ҳолда уларни босқичма-босқич қуриш ва реконструкция қилиш
ДАСТУРИ

Т/р

Жазони ижро этиш муассасаси номи

Жойлашган

жойи

Бинолар

номи

Бажариладиган ишлар

сони

Бажариш муддатлари

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

Умумий тартибли жазони ижро этиш муассасалари

1.

1-сон ЖИЭК

Бухоро вилояти

Когон тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

2

2

2

2.

2-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

4

2

2

қуриш

1

1

3.

3-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

4

2

2

4.

4-сон ЖИЭК

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

2

2

5.

5-сон ЖИЭК

Навоий вилояти

Қизилтепа шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

2

2

қуриш

1

1

6.

6-сон ЖИЭК

Наманган вилояти

тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

2

2

2

7.

7-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти

Бўстонлиқ тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

9

2

3

4

Аралаш тартибли жазони ижро этиш муассасалари

8.

21-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти
Зангиота тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

4

2

2

9.

22-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти
Зангиота тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

2

2

Қаттиқ тартибли жазони ижро этиш муассасалари

10.

10-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти
Косон тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

4

2

11.

11-сон ЖИЭК

Навоий вилояти
Кармана тумани

ётоқхона

реконструкция қилиш

3

1

2

12.

12-сон ЖИЭК

Навоий вилояти
Зарафшон шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

1

1

қуриш

1

1

13.

13-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти
Чирчиқ шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

5

2

3

14.

14-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти
Олмалиқ шаҳри

ётоқхона

реконструкция қилиш

6

2

4

ЖАМИ:

реконструкция қилиш

60

6

8

14

16

16

қуриш

3

1

1

1

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорига

3- ИЛОВА

2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш
ДАСТУРИ

Т/р

Жазони ижро этиш муассасаси номи

Жойлашган

жойи

Видео кузатув мосламалари билан

таъминлаш (дона)

Видеорегистраторлар (боди-камералар) билан таъминлаш, комплект*

Электрон браслетлар билан таъминлаш **

Интеллектуал ташқи IP камера

Ташқи IP камера

Айланувчан антивандал
IP камера

Ички
IP камера

Аналитик функцияли ички IP камера

Жами:

1.

1-сон ЖИЭК

Бухоро вилояти Когон тумани

2

2.

2-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

30

93

4

135

6

268

2

3.

3-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

44

147

3

250

6

450

2

4.

4-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри

11

7

3

9

3

33

2

5.

5-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Навоий шаҳри

20

80

6

36

3

145

2

6.

6-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Қизилтепа шаҳри

2

7.

7-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани

30

105

4

107

6

252

2

8.

10-сон ЖИЭК

Қашқадарё вилояти Косон тумани

6

19

4

34

5

68

2

9.

11-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Кармана тумани

12

23

3

27

4

69

2

10.

12-сон ЖИЭК

Навоий вилояти Зарафшон шаҳри

30

75

4

69

5

183

2

11.

13-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри

11

20

2

9

3

45

2

12.

14-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри

9

8

2

10

3

32

2

13.

17-сон ЖИЭК

Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани

2

4

1

3

1

11

2

14.

20-сон ЖИЭК

Бухоро вилояти Когон тумани

10

15

2

26

3

56

2

15.

21-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Зангиота тумани

10

53

3

33

4

103

2

16.

22-сон ЖИЭК

Тошкент вилояти Зангиота тумани

12

38

3

45

4

102

2

17.

23-сон ММИК

Тошкент шаҳри

2

18.

24-сон ТК

Тошкент вилояти Зангиота тумани

5

4

1

4

2

16

2

19.

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати

3000

Жами:

242

638

45

797

58

1833

36

3000

Изоҳ. * Бир комплект таркибига маълумотларни сақлаш терминали ва видеорегистраторлар киради.
** 2020 йилда 3000 дона, келгуси йилларда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда Пробация хизмати фаолиятига электрон браслетлар тадбиқ этиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2020 й., 09/20/128/0261-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон; 17.09.2025 й., 09/25/587/0836-сон)