1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.03.00 Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Иқтисодиёт ва молия-банк соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, саноат ва кооперация алоқаларини кенгайтириш, республикани иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга ошириш ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини янада юксалтириш, аҳоли фаровонлигини таъминлаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда камбағалликни қисқартиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:
а) қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозими;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси лавозими;
Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;
Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилсин;
в) қуйидагилар:
Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинсин ва унинг таркибида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари шуъбаси ташкил этилсин;
Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти этиб қайта ташкил қилинсин ва унинг таркибида Камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг даромадларини ошириш бўлими ташкил этилсин;
Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилсин.
2. Белгилансинки, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги бўлинмаларни ташкил этиш бошқарув ходимларининг амалдаги умумий чекланган сони доирасида амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодиёт ва саноат вазири зиммасига мавжуд вазифалар билан бир қаторда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш юклансин:
республикада камбағалликка оид реал аҳволни ўрганиш, халқаро ташкилотлар, жумладан молия институтлари билан ҳамкорликда камбағалликни бартараф этишнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегиялари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
аҳолида, айниқса, ёшлар ва аёлларда бизнес юритиш ва тадбиркорликнинг замонавий кўникмаларини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари чекланган сони 241 нафар штат бирлигидан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлиги ва натижадорлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.03.00 Маҳаллий ижроия органларининг тузилмаси ва штатлари]
5. Вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқарув аппаратида ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқаруви аппаратида — ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари) лавозими ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари (Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқаруви аппаратида — ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари) лавозимига ўзгартирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
а) қуйидагиларни:
бир ҳафта муддатда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлинмаларининг тузилмаларини ва янгиланган штат жадвалини;
ўн беш кун муддатда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг функционал вазифаларини;
бир ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Ҳукумат қарорларини қабул қилсин;
б) бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, қўйилган вазифалар самарали бажарилишини юксак профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 3-банди, шунингдек, қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.