toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Ҳужжат 21.02.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ҳамда юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, талабаларга жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 февраль,
106-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 392-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(ёзма, ижодий иш)» сўзлари «(ёзма, ижодий иш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 591-банд қўшилсин:
«591. Таълим муассасаларининг қуйидаги жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига малака тоифаси (лавозим) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади:
туман (шаҳар) миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига – иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);
вилоят миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими);
халқаро ҳамда республика миқёсидаги спорт мусобақаларининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларини тайёрлаган таълим муассасалари жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)»;
в) 60-банднинг «в» кичик бандига «ёзма ёки ижодий иш» сўзларидан кейин «(жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)» сўзлари қўшилсин;
г) 63-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун амалий синовлар нормативлари тегишлича Давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан белгиланади»;
д) 64-бандга «ёзма ва ижодий иш» сўзларидан кейин «(жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун назарий ва амалий синовлар)» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:
а) III бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

III. Талабалар билими ва битирувчилар сифати

27

15.

Талабаларнинг билим даражаси (назорат ишлари натижалари асосида)

8

16.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси (битирганидан сўнг 6 ой ичида)

8

17.

Олий таълим муассасалари битирувчилари билим ва кўникмалари сифати ҳақида иш берувчиларнинг баҳоси (сўровнома асосида аниқланади)

8

18.

Рейтинг йилида халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар салмоғи, шу жумладан:

3

а) халқаро миқёсда

2

б) республика миқёсида

1

»;

б) қуйидаги мазмундаги IV бўлим қўшилсин:

«

IV. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича фаолияти

3

19.

Спорт клуби ва секцияларига аъзо бўлиб,спорт билан мунтазам шуғулланувчи ҳамда спорт таснифига (разрядга) эга бўлган талабалар сони

2

20.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича моддий-техник базанинг ҳолати, спорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва жиҳозланиш даражаси

1

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/106/199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)