toggle_night_mode
Ҳужжат 13.01.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида
Тарихий-шаҳарсозлик муҳити ва туманлар (шаҳарлар)нинг мавжуд бинолари меъморий қиёфасини сақлаб қолиш, реклама конструкцияларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишни тартибга солишни назорат қилиш, ташқи реклама соҳасининг барча иштирокчилари учун тенг ҳуқуқларни таъминлайдиган тамойиллар ва шартларни шакллантириш мақсадида, шунингдек, Шаҳарсозлик кодекси, «Реклама тўғрисида»ги ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки,
а) мазкур қарор қабул қилингунга қадар қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилишини узайтириш:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун 5 йил муддатга Давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойлари паспортларини бериш;
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада кўрсатиб ўтилган бир марталик йиғим суммасини тўлаш орқали амалга оширилади ҳамда ушбу маблағлар бир йил давомида ҳар ой тенг тақсимланган ҳолда туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларнинг муддатини узайтиришга рухсат берилмайди ва улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) ер участкаларига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ушбу банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган муддат қўшимча равишда 10 йилга узайтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) ер участкаларига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектига (конструкциясига) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган йиғим миқдорига 0,5 коэффициент қўлланилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) миллий байрамлар, хорижий давлатлар раҳбарларининг давлат ташрифлари ва бошқа давлат тадбирларига оид ахборот ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилганда, ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғим миқдори тегишли ҳокимлик қарорига биноан жойлаштирилган кунларга мутаносиб равишда камайтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
е) ушбу қарор қабул қилингунга қадар қонуний равишда ўрнатилган барча ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) мазкур қарор талабларига мослаштириш учун мазкур қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой муддат берилади ва шу муддатда белгиланган талабларга мослаштирилмаган реклама объектлари (конструкциялари) уларнинг эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ҳамда ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
ж) мазкур қарор талабларига мувофиқ ҳолда битта реклама жойида бир нечта ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилганлиги ва улар турли тадбиркорлик субъектларига тегишли эканлиги аниқланган тақдирда, қайта электрон аукцион ўтказиш орқали ушбу жойда фақат битта ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқи берилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар орқали сотишнинг бошланғич нархи қуйидаги тартибда аниқланади:
ер участкалари учун тегишли ҳудудда белгиланган ер солиғининг 10 баравари миқдоридан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун — бино ва иншоотнинг фасад қисми ҳамда периметри майдонининг ҳар 1 кв метри учун, шунингдек, бино ва иншоотларда ўрнатиладиган ҳар бир реклама пешлавҳаси учун белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда кўзда тутилган фойдаланиш муддатининг ҳар бир йили учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
и) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформасида реализация қилиш Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
а) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-сон қарорига мувофиқ реклама соҳасида амалга ошириши лозим бўлган фаолияти бўйича ишчи органи сифатида Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси тузилмасидаги «Архитектура-режалаштириш бюроси» давлат унитар корхонасини белгилаш ва унга қуйидаги вазифаларни юклаш:
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини аниқлаб, уларнинг рўйхатини шакллантириш;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилиш, уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли чора кўриш учун ваколатли органга таклифлар киритиш;
б) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқини («E-IJRO AUKSION» орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) бериш;
в) 2020 йил 31 декабрга қадар биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида ҳамда 2021 йил 31 декабрга қадар иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида жойлаштирилган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга босқичма-босқич ўзгартириш;
г) биринчи даражали марказий қатнов кўчаларида фақат видео экранли ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида аралаш турдаги юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилишини назарда тутиш.
Бунда биринчи ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчаларида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспорти мос равишда мазкур банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган муддатларгача рухсат берилади ҳамда Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўловлар миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада кўрсатиб ўтилган бир марталик йиғим ундирилмайди.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) юқори технологияли қурилмаларга ўзгартириш ишлари белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, бундай қурилмалар уларнинг эгалари томонидан ўз кучи билан олиб ташланади (демонтаж қилинади) ва ер майдони тартибга келтирилади, акс ҳолда қурилмалар суд тартибида тегишли ҳокимлик томонидан демонтаж қилинади ва барча харажатлар реклама объектлари (конструкциялари) эгаларидан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатилиши лозим бўлган биринчи даражали ва иккинчи даражали марказий қатнов кўчалари рўйхатини тасдиқласин;
мазкур қарор ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, «Архитектура-режалаштириш бюроси» давлат унитар корхонасининг уставига тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартибини амалга ошириш якунлари бўйича 2021 йил 1 январга қадар бўлган муддатда ушбу қарорнинг 3-банди нормаларини янада такомиллаштириш ва уни республиканинг бошқа ҳудудларида қўллаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкаларини ҳамда давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни аниқлаш мақсадида ҳудудларни ўрганишни;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга реклама объектларини жойлаштириш ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар тайёрланишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тизимли мониторинг қилишни ва уларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларини аниқлашни;
ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) жойлаштирилган рекламалар, шу жумладан ижтимой рекламалар ҳисобини юритишни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўлнинг қатнов қисмида жойлашган аҳоли турар-жой биноларининг ташқи қисмида (балкон, лоджия, дераза, эшик ва бошқа тарафига) ҳар қандай турдаги шахсий эълонларни жойлаштирилишига йўл қўймаслик чораларини кўришни;
ушбу соҳада аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари бўйича тегишли чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига таклифлар киритишни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ташқи реклама операторлари манфаатларини ифода этувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:
ўн кун муддатда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича махсус ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда махсус ишчи гуруҳлар деб аталади) тузган ҳолда, барча турдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказишни;
хатлов натижалари бўйича жойлаштирилган ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ушбу қарор талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар (кейинги ўринларда хулоса деб аталади) берилишини;
ушбу қарор қабул қилингунга қадар қалбакилаштирилган ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда, ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) олинган паспортлар, гувоҳномалар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар, шунингдек, тегишли ваколатли органнинг қарорисиз ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) бўйича ҳужжатларни ўн календарь кун ичида бекор қилишни;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун паспортлари, гувоҳномалари, сертификатлари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари бекор қилинган ёки ушбу ҳужжатлар мавжуд бўлмаган (рухсатсиз ўрнатилган) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўттиз календарь кун ичида демонтаж қилиш бўйича зарур чоралар кўришни;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаларига ушбу қарор талабларига жавоб бермайдиган ҳолатларни ушбу қарор қабул қилинган санадан бошлаб олти ой ичида бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар беришни таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари бир ой, Тошкент шаҳар ҳокими уч ой муддатда ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилган ишлар ва маъмурий ҳудудда ташқи рекламани жойлаштиришни тартибга солиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига батафсил ахборот киритилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан, йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида, хавфсизлик оролчаларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тақиқланади, айланма ҳаракатланишли чорраҳалардаги хавфсизлик оролчалари бундан мустасно;
ижобий хулоса фақат жойлаштирилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ушбу қарор талабларига тўлиқ мос келганда ҳамда улар бўйича тегишли кўрсатмага мувофиқ аввал аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилган тақдирда берилади;
ижобий хулоса Давлат хизматлари марказлари орқали реклама жойининг паспортини олиш учун асос бўлади;
махсус ишчи гуруҳ аъзолари бериладиган хулосаларнинг қонунийлиги ва ишончлилиги, шунингдек, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) паспортлари, гувоҳномалари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларни бекор қилиш тўғрисидаги материалларни ўз вақтида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этилиши учун шахсан жавобгардир;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари махсус ишчи гуруҳларнинг хулосалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ташқи реклама объектлари (конструкциялари) паспортлари, гувоҳномалари, рухсатномалари ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлари юзасидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари махсус ишчи гуруҳлар томонидан тузилган хулосалар асосида туманлар (шаҳарлар) ва вилоятлар бўйича ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) маълумотлар базасини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ягона электрон реестрини шакллантиради ва ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК аукцион натижалари бўйича ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда қуриш ҳуқуқи учун ғолиб бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон ахборот алмашиш йўли орқали Монополияга қарши курашишни тартибга солишнинг ягона ахборот тизимига интеграция қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун ойлик йиғимлар суммалари, ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун реклама жойлари паспортларини беришдан тушадиган маблағлар, шунингдек, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқи учун электрон аукцион якунлари бўйича маблағлар тушиши учун ўн иш кунида туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига шахсий ғазна ҳисобварақларини очсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмуни ва моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 февраль,
104-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) умумий жойлаштириш, шу жумладан бинолар ташқи қисмида ўрнатиш тартибини, шунингдек, шаҳар ёки ҳудудлар ижтимоий фаоллигини, тарихий-маданий қийматини ҳисобга олган ҳолда ўрнатиладиган реклама объектларининг (конструкцияларининг) турлари ва кўринишларини, дизайнерлик ечимлари ва реклама объектлари (конструкрциялари) ўлчамларини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом ташқи реклама объекти бўлмаган техник воситаларни жойлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солмайди, бундай объектларга:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида ахборот жойлаштирилган бинолар (конструкциялар) ташқарисидаги маълумот тахталари ва бошқа техник воситалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
реклама ҳусусиятига эга бўлмаган маълумотлар тахтаси;
бинолар (иншоотлар) ташқарисида ва ер ости пиёдалар ўтиш жойларида (реклама ҳусусиятига эга бўлмаган) фақат афиша ва эълонлар жойлаштириш (тарқатиш) учун мўлжалланган техник воситалар. Бундай техник воситаларда афиша ва эълонларни жойлаштириш қонунчиликка мувофиқ айрим ташкилотларга ёки фуқароларга юклатилган бўлади;
савдо объекти ёки хизмат кўрсатиш объекти ички тарафида маҳсулотни сақлаш, кўчириш, қадоқлаш, намойиш этишга мўлжалланган реклама кўринишидаги мебель, инвентар, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар киради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи ахборот кўринишидаги реклама объектлари (конструкциялари), ерда, ҳудудларда, тўхташ жойларида, давлат ва хусусий биноларда, маълумот етказиш ёки жамоатчилик эътиборини маҳсулотлар (хизматлар), объектлар ёки конструкциялар, тадбирлар, ташкилотлар ҳамда тижорат фаолиятига ёки турли хил тижорат хабарларига қаратиш учун ишлатилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
афиша — концертлар, спектакллар, цирк дастурлари ва бошқа маданий-кўнгилочар тадбирлар тўғрисида маълумот етказувчи восита;
витражлар — дераза ёки эшиклар ва уларнинг атрофига, бинолар пойдеворига, тик турувчи, рамка (ишлатилган ҳолларда) ва шаффоф сиртларга, шунингдек, ёпишқоқ плёнкадан (ишлатилганда) фойдаланган ҳолда ўрнатиладиган конструкциялар;
шаҳар ҳудуди (аҳоли пункти ёки бошқа ҳудудларнинг муҳити) — маъмурий-ҳудудий бирлик чегаралари билан белгиланган, аҳолининг яшаши ва фаолият юритиши учун муҳит бўлиб, ишлаб чиқариш, ижтимоий, муҳандислик, транспорт инфратузилмаси, ер усти ва ости моддий объектларини ўз ичига олади ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун тижорат аҳамиятига эга бўлади;
зона — аҳоли яшаш пунктларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш майдонларининг тижорат қийматини акс эттирувчи таснифий белги бўлиб, жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маълумот тахтаси — ташкилотнинг номи (фирма номи), унинг алоҳида бўлинмаси, фамилияси, исми, отасининг исми (якка тартибдаги тадбиркорлар учун), унинг ишлаш тартиби, ахборот майдонида биттадан кўп бўлмаган маълумотни жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган, тегишли ташкилот ишлайдиган бинога (иншоотга) кириш ёки эшикнинг ёнидаги бино (иншоот) устига ўрнатилган техник восита;
ахборот майдони — реклама ҳисобланмайдиган ахборотлар киритиш (ҳаракатли тасвир) учун ишлатилиши мумкин бўлган техник восита юзаси;
ёруғлик қутиси — ташқи рекламани жойлаштириш ва ундан фойдаланиш учун махсус ишлаб чиқилган техник восита бўлиб, ер майдонида, бино (иншоот) юзасида, тўсиқлар ёки алоҳида устунларда, шунингдек, шаҳар ёруғлиқ устунларига қотирилади ва ички ёритгичли бир ёки бир нечта реклама майдонларига эга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жой — ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган кўчмас мулк, шунингдек, ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган (жойлаштирилиши керак бўлган) ҳаво бўшлиғи;
ер усти панноси — ташқи рекламани жойлаштириш учун мўлжалланган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, ер (йўл) юзасида тасвирланадиган реклама майдонига эга;
девор панноси — ташқи рекламани жойлаштириш учун махсус мўлжалланган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, осма ёзувларсиз бино ташқарисидаги панжарага ёки бино (иншоот) девори юзасига маҳкамланади;
эълон — юридик ёки жисмоний шахс томонидан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳамда жамоатчилик эътиборини жалб қилиш мақсадида қолдирилган, реклама тусига эга бўлмаган хабар тўғрисидаги қисқача маълумот;
ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган техник восита (конструкция);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи реклама оператори — ташқи реклама объектлари (конструкциялари) реклама майдонларини учинчи шахс ташқи рекламасини жойлаштириш (тарқатиш) учун тақдим этувчи реклама тарқатувчи;
реклама майдони паспорти — ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пилон — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган техник восита бўлиб, ушбу техник воситанинг ўзаро бириктирилган каркаслари ўлчамидаги текис бир ёки икки реклама майдонига эга;
кўчма реклама конструкцияси (устун, плакат) — бинонинг (иншоотнинг) ер майдонида, айвонида, балконида ёки томида жойлашган, аммо уларга ўрнатилмаган ва битта ёки бир нечта рекламага эга ташқи реклама жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган техник восита;
призматрон — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган, бир ёки бир нечта реклама майдонларига эга бўлган, призмаларнинг ҳаракати туфайли рекламанинг автоматик ўзгаришини (айланишини) таъминлайдиган техник восита;
проекцион конструкциялар — тасвирларни ерга, девор текислигига ва ҳажмда такрорлашга мўлжалланган конструкциялар;
ташқи реклама объектини (конструкциясини) жойлаштириш — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва ишлатиладиган техник воситаларни ўрнатиш ёки ташқи рекламани жойлаштиришга махсус мўлжалланмаган, бироқ уни жойлаштиришда (тарқатишда) ишлатиладиган техник воситада жойлаштириш (тарқатиш);
тортиб боғланадиган реклама объекти — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган ва бинолар (конструкциялар), алоҳида турган устунлар, бино ташқарисидаги тўсиқлар ўртасида ўрнатилган бир ёки икки реклама майдонлари эга бўлган техник восита;
реклама майдони — ташқи реклама, шу жумладан вақтинча бириктирилган элементларнинг сиртини қўллаш (кўпайтириш) учун ишлатилиши мумкин бўлган ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) юзаси;
маҳсулот, иш, хизмат намунаси — маҳсулот, иш натижаси, натурал кўринишдаги хизматлар, унинг тасвири ва макети ёки ташқи кўринишига кўра айнан ўхшаш товарлар, ишлар натижаси, хизматлар нусхаси;
кичик форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — 2,19 кв. метргача хажмга эга бўлган объектлар;
ўрта ўлчамдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 2,2 дан 12 кв. метргача бўлган объектлар;
катта форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 12 дан 18 кв. метргача бўлган объектлар;
жуда катта форматдаги ташқи реклама объекти (конструкцияси) — ҳажми 18 кв. метрдан ортиқ бўлган восита;
ваколатли орган — туман (шаҳар) ҳокимлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
байроқли конструкция — ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) учун махсус ишлаб чиқилган техник восита бўлиб, ерга, бинонинг (иншоотнинг) юзасига, алоҳида турган устунга ёки бино (иншоот) ташқарисидаги тўсиққа, шаҳар ёруғлик устунларига қотириладиган ва флагштокка маҳкамланган мато кўринишидаги бир неча реклама майдонидан ташкил топган яхлит композиция ҳисобланади;
билборд — ташқи реклама жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган, ер участкасида жойлаштирилган ва бир ёки бир нечта текис реклама майдончаларига эга бўлган техник восита;
видео экран — ташқи рекламани жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ва фойдаланиладиган, ерга, бинонинг (иншоотнинг) юзасига, алоҳида турган устунга ёки бино (иншоот) ташқарисидаги тўсиққа қотириладиган ва дисплей ёки экран кўринишидаги реклама майдонига эга бўлган техник восита;
электрон дисплейлар — юқори технологияли конструкциялар бўлиб, ёруғлик диодлари, ёруғлик лампалари ва бошқа ёруғлик манбалари ҳисобига экранда тасвирлар ҳаракатини таъминлаш учун мўлжалланган.
4. Ўзбекистон Республикасида қуйидаги реклама ва ахборот конструкцияларини ўрнатишга рухсат этилади:
пештахта — бино ва иншоотларнинг олди ёки ташқи томонида, фақатгина корхона жойлашган ва (ёки) ўз фаолиятини амалга оширадиган манзилда, корхона тўғрисидаги маълумотлар ёзилган маълумот конструкцияси;
ахборот кўрсаткичи — алоҳида турадиган кичик форматдаги реклама конструкцияси бўлиб, объект номи ва унинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш учун фойдаланилади;
ахборот конструкцияси (ахборот стенди, эълонлар доскаси) — аҳолига маълумот етказиш функциясини бажарувчи конструкция бўлиб, реклама ҳисобланмайди ва ушбу Қарор талабларига жавоб беради. Ахборот конструкцияларига, шунингдек, алоҳида жойлашган ва белгиланган талабларга жавоб берувчи конструкциялар ҳам киради.
Реклама конструкциялари:
алоҳида жойлашган стационар ёки мобил реклама конструкциялари:
бино, қурилиш, иншоотлардаги реклама конструкциялари:
вақтинча реклама конструкциялари.
5. Алоҳида жойлашган стационар реклама конструкциялари ер участкаларида жойлаштирилади ҳамда қуйидаги турларга бўлинади:
шитли реклама конструкцияси — турли форматдаги реклама конструкциялари бўлиб, реклама жойлаштириш учун ташқи сиртга эга ва бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган.
Реклама конструкцияси ахборот майдони ўлчами унинг томонлари умумий майдони билан аниқланади.
Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидагича бўлиши мумкин:
ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши;
тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими (скроллер ахборот майдони) ёки ҳаракатли панеллар тизими (призмадинамикли ахборот майдони) — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;
видео экранли (электрон) конструкцияларда рекламани намойиш қилиш (электрон ахборот майдони) (LED мониторлари ва бошқалар);
пиллар — ўртача форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, ахборот жойлаштириш учун ташқи сиртга эга ва бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган. Реклама конструкцияси ахборот майдонининг ўлчами 3 м x 1,4 метрни ташкил этади. Пиллар ахборот майдони унинг уч томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими) дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;
пилон — ўртача форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва ахборот учун майдондан ташкил топган. Бир томонли ва 2 томонли пилонларга рухсат берилади. Пилон ҳар бир томонининг ахборот майдони ўлчамлари 2,8 x 1,4 метрни ташкил этади. Пиллар ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;
сити-формат — кичик форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва бир ёки икки ахборот майдонидан ташкил топади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони 1,8 x 1,2 метрни ташкил этади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг икки томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими) дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;
сити-формат плюс — ўрта форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, каркас ва бир ёки икки ахборот майдонидан ташкил топади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони 4,0 x 2,0 метрни ташкил этади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг икки томони йиғиндиси билан аниқланади. Реклама конструкциясининг ахборот майдонлари сиртларида ҳаракатсиз тасвирлардан фойдаланиш ёки тасвирлар ҳаракати динамик тизими (роллер тизими)дан фойдаланиш орқали ўрнатишга рухсат берилади;
сениор — ўрта форматдаги алоҳида турадиган реклама конструкцияси бўлиб, эни 1,5 — 2 метр ва баландлиги 3 — 15 метр бўлган ахборот майдонларига эга. Реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидагича бўлиши мумкин:
ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши.
тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими (скроллер ахборот майдони) ёки ҳаракатли панеллар тизими (призмадинамикли ахборот майдони) — призматронлар, шунингдек бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;
видео экранли (электрон) конструкцияларда рекламани намойиш қилиш (электрон ахборот майдони) (LED мониторлари ва бошқалар);
стела — йирик форматдаги алоҳида турадиган ностандарт стендли реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, устун, каркас ва қатъий вертикал кетма-кетликда ўрнатилган ахборот майдонидан ташкил топади. Реклама конструкцияси ахборот майдонини ҳаракатсиз тасвирлар ёрдамида, тасвирлар динамик ўзгарувчан тизимида намойиш этиш орқали (роллер тизими) ва видео экранли конструкцияларда рекламани намойиш қилиш (LED мониторлари ва бошқалар) орқали ўрнатишга рухсат этилади, реклама конструкциясининг ахборот майдони унинг барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
байроқли композиция — ер майдонида ўрнатиладиган реклама конструкцияси бўлиб, бетонли асос, флагшток (устун) ва юмшоқ матодан юборат бўлади. Реклама конструкциясининг ахборот майдони мато барча томонлари йиғиндиси билан аниқланади;
афишали стенд — пиёдалар йўлакчаси ёки унга туташ ҳудуддаги газонларда жойлашган, бир ёки икки ахборот майдонли, бетонли асос, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган реклама конструкцияси бўлиб, ушбу ахборот майдонлари реклама ва фақатгина театр, кинотеатр репертуарлари, спорт, ижтимоий, маданий-хордиқ, спорт-соғломлаштириш тадбирлари тўғрисидаги маълумотларини жойлаштириш учун мўлжалланган;
катта ҳажмли конструкция — йирик элементлар кўринишидаги, нотекис юзаларга эга ностандарт реклама конструкциясидир. Индивидуал лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Катта ҳажмли конструкция ахборот майдони ҳисоб-китоблар асосида аниқланади;
жамоат транспорти ҳаракати тўхташ жойлари таркибига кирувчи реклама конструкцияси — жамоат транспорти ҳаракати тўхташ жойлари таркибида бажарилиб, ер майдонида ўрнатилган реклама конструкцияси ҳисобланади. Павильон конструкциясининг хусусиятларидан келиб чиқиб, бир ёки икки ахборот майдонларидан ташкил топган бўлиши мумкин.
Конструкцияни бир ёки бир неча тасвирлар, мониторлар асосида ўрнатиш, шунингдек, тўхташ жойини тўлиқ реклама конструкцияси сифатида расмийлаштиришга рухсат этилади.
Шаҳар мебель объектлари — киоскалар, ўриндиқлар, қутилар ва архитектура муҳитининг бошқа элементлари.
6. Бино, иморат, иншоотларида жойлаштирилган реклама конструкциялари қуйидаги турларга бўлинади:
брандмауэрли панно — бино, иморат ва иншоотлар деворлари юзасида жойлаштириладиган йирик форматли бир томонли реклама конструкцияси бўлиб, қотириш элементлари, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади. Брандмауэрли паннони бино, иморат ва иншоотлар карнизидан қисман тепароқда жойлаштиришга рухсат этилади. Брандмауэрли панно қуйидаги турларга бўлинади:
ахборот майдони юзасида ҳаракатсиз тасвирлар бўлган брандмауэрли панно;
видео экранли конструкцияларда рекламани намойиш қилиш орқали яратилган брандмауэр панно (медиа фасадлар, электрон экранлар ва бошқалар). Тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими ёки ҳаракатли панеллар тизими — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш билан брандмауэр паннони ўрнатиш ва ишлатишга рухсат этилади;
проекцияли ўрнатиш — деворлар юзаларида намойиш этиш учун мўлжалланган реклама конструкцияси бўлиб, проекциялаш ускунаси ва юза (экран) ёки тасвир намойиш этилиши кўзда тутилган кенгликдан ташкил топган бўлади. Тасвир учун ахборот майдони проекцияланаётган деворнинг юзаси орқали кенглик учун ҳисоб-китоб асосида аниқланади.
том усти конструкцияси — индивидуал лойиҳа аосида бажарилган бино, иморат ва иншоотлар карнизларидан тўлиқ юқорида жойлаштиришга рухсат этиладиган йирик ва алоҳида белгилар (харфлар, рақамлар, санъат элементлари, логотоплар) кўринишидаги ёки юзаки реклама конструкцияси бўлиб, қотириш элементлари, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади. Ахборот майдони ўлчами ҳисоб-китоб асосида аниқланади.
Шитли реклама конструкцияси реклама жойлаштириш учун ташқи юзага эга бўлган турли форматдаги реклама конструкциялари бўлиб, каркас ва ахборот майдонидан ташкил топган бўлади.
Реклама конструкцияси ахборот майдони ўлчамлари унинг барча томонлари йиғиндиси сифатида аниқланади.
Шитли реклама конструкциясининг ахборот майдони қуйидаги турларда бўлиши мумкин:
ахборот майдони сирти (статик ахборот майдони) ҳаракатсиз тасвирлар, ҳамда ташқи ва ички ёритгичларга эга бўлиши;
тасвирлар динамик ўзгарувчан тизими (роллер тизими ёки ҳаракатли панеллар тизими — призматронлар, шунингдек, бошқа тасвирлар ҳаракати динамик тизими) орқали рекламани намойиш қилиш;
видео экранли конструкцияларда (LED мониторлари ва бошқалар) рекламани намойиш қилиш;
медиа фасад — бино, иморат ва иншоотлар деворлари юқори қисмида ёки девор сиртига мос металл каркасларда (бино, қурилиш ва иншоотлар ойналарида меди фасад ўрнатилган ҳолларда) жойлаштириладиган индивидуал ёруғлик ўтказувчи реклама конструкцияси бўлиб, ахборот материалларини намойиш этиш имконини беради;
витраж — ойна, эшик ва бино аркаларида ўрнатиладиган конструкция бўлиб, каркас (зарур ҳолларда) ва шаффоф юзалар, шунингдек, ўзи ёпишадиган пленкалардан (зарур ҳолларда) ташкил топади;
маркиза — витрина, иморат, иншоотлар ва бинога кириш эшиклари тепасини ҳимоялаш воситасида реклама маълумотларини акс эттириш орқали бажарилган реклама конструкциясидир. Маркиза бинога маҳкамлаш элементлари, каркас ва реклама-ахборот майдонидан иборат бўлиб, юмшоқ матода ёки қаттиқ жисмда бажарилиши мумкин. Маркиза реклама-ахборот майдони чизилган тасвир ўлчамлари билана аниқланади.
7. Вақтинча реклама конструкциялари қуйидаги турларга бўлинади:
йўл тўсиқлари панноси — маданий-маиший, байрам ёки спорт тадбирларини ўтказиш вақтида спорт трассалари, шаҳар йўллари бўйида стационар йўл тўсиқларида жойлаштириладиган реклама конструкциясидир. Реклама конструкцияси баландлиги тўсиқ устуни ўлчамларидан ортиқ бўлмаслиги керак. Реклама конструкцияси ахборот майдони ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади.
катта ҳажмли конструкция — йирик элементлар кўринишидаги, нотекис юзаларга эга ностандарт реклама конструкциясидир. Индивидуал лойиҳалар бўйича амалга оширилади. Йирик-кенглик конструкциясининг ахборот майдони ҳисоб-китоблар асосида аниқланади;
қурилиш ўрмонлари, янги қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектлар ва фасадлар панноси — қурилиш ва реконструкция жараёнида вақтинчажойлаштириладиган реклама конструкцияси;
мобил реклама конструкцияси — ташкилотлар кўрсатаётган хизматлар тўғрисида маълумотларни ўзида акс эттирувчи ва ушбу Қарор низомларига мувофиқ фойдаланиладиган кўчма конструкция.
8. Ташқи реклама объектларига, шунингдек, махсус ишлаб чиқилмаган, лекин ташқи реклама жойлаштириш (тарқатиш) учун ишлатиладиган (скамейкалар, соябонлар, чодирлар, кичик чакана савдо тармоқлари пунктларида ўрнатилган тўсиқлар, бошқа тўсиқлар, бинолар юзаси ва бошқалар) объектлари, қурилиш тўрлари, дўкон ойналари, жамоат транспортида тўхташ жойлари, шарлар ва бошқалар киради.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу давлат ҳокимияти органлари фаолият кўрсатадиган ҳудудда ташқи реклама учун жойлаштирилиши мумкин бўлган бошқа объектларни (конструкцияларни) тақдим этишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ташқи реклама юридик ёки жисмоний (якка тартибдаги тадбиркорлар) шахслар томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
10. Республика ҳудудида ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) шаҳардаги (тумандаги) мавжуд биноларнинг ташқи меъморий кўринишига мос келиши керак.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш жойлари ҳудудий режалаштириш схемасига мувофиқ бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ташқи реклама ва унинг воситаларининг қуйидаги ҳолатларига йўл қўйилмайди:
мувофиқ техник ҳолатда эмаслигига, бинонинг (иншоотнинг) меъморий кўринишига ва ҳудуддаги қурилиш ишларига салбий таъсир этилишига;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан ўхшаш кўринишга, тасвирга, овоз эффектига эга бўлмаслиги, уларни кўришга таъсир қилмаслиги, шунингдек, йўлларда транспорт воситалари, пиёда ёки бошқа бир объект бор эканлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги ва шу билан ҳаракат хавфсизлиги даражасини пасайишига;
техник норматив-хуқуқий ҳужжатлар ёки қонунчиликдаги бошқа ҳужжатлар билан белгиланган шовқиннинг мумкин бўлган даражаларидан ошиш;
аҳоли уйлари ойналарига бевосита яқинликда жойлашиш, хонадон эгалари дам олишларига халақит бериши, ташқи реклама ўз ёруғлиги ва акси билан истеъмолчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдириши;
йўл-муҳандислик иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда йўл-муҳандислик иншоотлари ўтиш йўллари қисқаришига;
темир йўл линиялари ажралган жойларда, шунингдек, реклама ҳудуди бўлмаган майдонда ўрнатилиши (жойлаштирилиши);
автомобиль йўллари, кўчалар, истироҳат боғлари, хиёбон ва пиёдалар йўлаги юзасида қурилиш материаллари, бўёқлар, йўл чизмаларидан номувофиқ фойдаланган ҳолда жойлаштирилишига;
ташқи реклама объект (конструкция)ларини иншоотларга қотириш ва шу орқали уларнинг мустаҳкамлилига зарар етказиш;
ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг воситаларини ўрнатиш талабларини бузган ҳолда ўрнатиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) уларга реклама ёки ахборот хабари ёки тасвирни жойлаштирмасдан ўрнатишга ва фойдаланишга йўл қўйилмайди.
2-боб. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш
13. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
реклама жойининг паспорти;
техник чизмаси мавжуд бўлганда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Транспорт воситаларининг ҳаракатланиш зонасида иш олиб боришда, реклама конструкцияси эгаси реклама конструкциясини ўрнатиш ёки демонтаж қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари керак.
14. Ташқи рекламани йўл четидаги махсус ҳудудда ўрнатишга рухсат этилади, бунда ажратувчи йўлакларда ва йўл четидан 1 метр ва ундан кам бўлган масофада жойлашган ташқи реклама объектлари (конструкциялар) ҳайдовчи ва пиёдалар учун кўришни чекламаслиги лозим.
Йўл четида алоҳида турувчи ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда, конструкция четлари йўлнинг қатнов қисмидан ортиқ чиқмаслиги керак.
Автомобиль йўллари оралиғида жойлашган ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) горизонтал узунлиги йўллар оралиғидаги масофа узунлигидан ошмаслиги керак.
Реклама майдонининг пастки четидан йўл қопламаси юзасигача бўлган масофа 5 метрдан кам бўлмаслиги ва техник восита конструкцияси транспорт воситалари хайдовчилари учун кўришни чекламаслиги лозим.
Қуйидаги жойларга ташқи рекламанинг алоҳида турган объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш тақиқланади:
троллейбусларнинг алоқа тармоқлари мавжуд бўлганда, уларнинг йўлга чиқиш қисмига;
қатнов қисмида ва пиёдалар йўлакчаларида;
жамоат транспорти бекатларида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
йўл ва кўчалар четларида 5 метрдан паст баландликда;
бевосита туннелларга кириш ва чиқиш жойлари ёнида ва улардан 5 метрдан яқин бўлмаган масофада.
15. Юқори кучланишли электр узатиш линиялари остида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
16. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ва ахборот маълумотларини бино, иншоот ёки уларнинг мажмуасида (том, фасад, деворлар) ўрнатиш биноларнинг меъморий элементларига, меъморий ечимларига, шаҳарсозлик ва ушбу биноларнинг мулкдорларига зиён етказмасдан амалга оширилиши, уларнинг барча ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузмаслиги, аҳолининг тўлақонли яшаш муҳити, тарихий ва маданий мероси ва меъморий ландшафтини сақлаш ва шакллантиришга ҳисса қўшиши керак.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бинолар, конструкциялар ва конструкцияларнинг ташқи деворларига ёки томларига жойлаштиришда ушбу объектларнинг асосий конструкциялари элементлари техник ҳолатини ҳисобга олиш керак.
Бинолар, конструкциялар, ёки уларнинг мажмуалари (том, фасад, деворлар) юзасига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш жорий даврда ушбу объектларни ўз балансида сақловчи шахс билан келишилган бўлиши керак.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бозор (савдо марказлари) ва савдо майдонлари, шунингдек, бошқа муассасаларнинг очиқ ҳудудларида ўрнатиш ушбу Низом талабларига мувофиқ конструкция эгаси ва уларнинг баланс бўйича эгалари билан ўзаро келишуви орқали амалга оширилади.
17. Реклама конструкциясини ўрнатиш (монтаж қилиш), ундан фойдаланиш ва олиб ташлаш бўйича ишлар конструкция эгаси томонидан ер участкаси, бино ва бошқа мулкнинг мулкдори (балансда сақловчиси) ёхуд ушбу мулк эгаси томонидан ваколатланган шахс билан, электр таъминоти тармоқларига уланганда эса қўриқланадиган зона ҳудудида электр таъминоти линиялари ва ташқи ёритиш тармоқлари ускуналаридан фойдаланувчи ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ташқи реклама ва ахборотнинг техника воситасини ўрнатиш учун ерни кавлаш ёки ер ишларига боғлиқ бошқа ишларни бажариш талаб этилса, бундай ишларни бажариш учун тегишли қурилиш, ички ишлар, ободонлаштириш хизматлари ва бошқа органлар билан келишилган ҳолда ваколатли орган томонидан бажарилиши керак ва барча тасдиқловчи ҳужжатлар жамланиб, «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аукцион савдосида ютиб чиққанда реклама жойи паспорти билан бериладиган ҳужжатлар тўпламига киритилган бўлиши керак.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун олинадиган реклама жойининг паспорти Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари марказларига ариза ёзиш орқали олинади, бунда ушбу Низомда кўрсатилган барча зарур ҳужжатлар ва келишувлар тегишли давлат хизмат кўрсатиш марказлари томонидан жамланади. Шу билан бирга, ташқи реклама оператори Давлат хизматлари марказларига ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш таклиф этилаётган бино ёки иншоотларни балансда сақловчиси билан келишув буюртмасини ва ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) индивидуал лойиҳасини тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Юқорида санаб ўтилган келишувлар реклама жойининг паспортига киритилиши ёки ёзма шаклда келишилаётган ташкилотларнинг бланкаларида мавжуд бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Реклама объекти эгасининг рекламаси ҳисобланмайдиган, бозорлар (савдо марказлари), ёқилғи қуйиш шохобчалари, чакана савдо дўконларида ва бошқа объектларда ўрнатилган ва шаҳар муҳитига қаратилган реклама безаклари ташқи реклама ҳисобланади ва мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилиши лозим.
19. Ўлчами 500 кв. сантиметрдан кам бўлган ташқи реклама учун ҳақ ундирилмайди.
20. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) реклама майдонининг паспорт рақами ва объект эгасининг алоқа маълумотларини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида рекламани жойлаштириш
21. Реклама кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида реклама эгаси билан келишувга мувофиқ амалга оширилади ва қуйидаги тарзда жойлаштирилади:
бир неча қисмга (устун оралиғи) эга кўприкларда қисмларнинг узунлиги 15 метрдан ошмаса, реклама битта қисм (устун оралиғи) — битта реклама қоидаси бўйича жойлаштирилади, бунда реклама конструкциясининг узунлиги кўприк қисми узунлигининг 2/3 бўлимини ташкил қилиши лозим;
устун оралиғининг узунлиги 15 метрдан ортиқ бўлган кўприкларда иккита реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин, бунда кўприкнинг узунлиги 7 қисмга бўлинади, кўприк четидан реклама конструкциясигача бўлган ва реклама конструкциялари ўртасидаги оралиқ устун оралиғи узунлигининг 1/7 қисмига тенг бўлиши, иккита реклама қопламасининг узунлиги кўприк узунлигидан 2/7 қисмича бўлиши керак;
икки ҳаракатланиш йули устида, устунларни туташтирувчи ягона бирикмага эга бўлган кўприкларда, конструкция узунлиги иккала бўлак бўйлаб масофа рухсат этилса, кўприкнинг ярмига тенг бўлиши керак, бунда конструкциянинг кенглиги конструкциянинг юқори қисмидаги кўприкнинг релсидан ошмаслиги керак ва кўприкнинг тузилишидан паст бўлмаслиги керак. Реклама объектларини (конструкцияларини) кенглиги кўприкнинг тузилишидан паст бўлиши ва тўсиқдан 0,1 — 0,3 метрдан ошмаслиги керак.
22. Агар транспорт ҳаракати йўналиши бўйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилган бўлса, реклама фақат қарама-қарши ҳаракат йўналиши устида жойлаштирилади.
Агар транспорт ҳаракати йўналиши бўйича кўприк панжарасида йўл кўрсаткичлари ўрнатилмаса, унда реклама конструкцияси жойлаштирилиши мумкин.
23. Агар Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ томонидан реклама конструкциялари жойлаштирилган кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида йўл кўрсаткичларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилинса, мазкур жойда илгари ўрнатилган реклама қурилмалари олиб ташланади.
Конструкцияларни демонтаж қилиш иншоот эгаси томонидан амалга оширилади. Бунда, барча ҳаражатлар ташқи реклама воситаси (конструкцияси) эгасига белгиланган тартибда компенсация қилиб берилади.
24. Кўприклар ва йўл ўтказмалари панжараларида ўрнатилган реклама конструкцияларининг металл қисми тескари томонидан муҳофазаланган ва кўприк конструкцияси рангига мос ҳолда бўялган, шунингдек, реклама қопламаси бириккан жойни ёпиб турувчи ҳошияга эга бўлиши керак.
4-боб. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш
25. Осма восита сим арқонли мослама ва бевосита реклама майдонидан иборат. Сим арқонлар устунларга ёки осма восита учун махсус ўрнатилган маҳкамлашнинг техник имкониятига эга бино ва иншоотларга маҳкамланади. Осма воситалар шаҳар ёритиш тармоғи устунларига уланмайди.
Осма воситалар ёритиладиган ҳамда юмшоқ асосли материалдан тайёрланган ёритилмайдиган турларга бўлинади.
Ёритиладиган осма воситалар конструкцияси электр тармоқларида авариявий узилиш қурилмасига эга бўлиши лозим.
26. Осма ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш фақат ваколатли органнинг рухсати олингандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Йўл устига осма транспарантлар ўрнатишга рухсат этилмайди.
28. Шаҳар электр транспорти ҳаракати ташкил этилган кўчаларга осма транспарантларни жойлаштириш электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлигининг барча меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Улар электр тармоқларидан фойдаланиш хавфсизлиги тўғрисидаги тартибда қайд этилган баландликда ўрнатилиши зарур.
29. Осма ахборот юзасининг майдони йўлнинг ҳаракат қисмида жойлашганда иккала томонининг юзаси билан, чорраҳаларнинг бурчагида жойлашганда эса бир томонининг юзаси билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Кўрсаткичларни жойлаштириш
30. Кўрсаткичлар кўринишидаги реклама воситалари — фақат юридик ёки жисмоний шахс ҳақида ахборот бериши, яъни, ушбу корхонанинг эмблемаси ёки фирма белгисини, номини ва мазкур ташкилот жойлашган манзилини акс эттириши мумкин. Корхона, маҳсулот ёки хизматлар тўғрисидаги бошқа маълумотларнинг мавжудлиги ташқи реклама ҳисобланади.
31. Реклама кўрсаткичларини ўрнатиш мажбурий тартибда кўрсаткичнинг техникавий паспорти расмийлаштирилиб, Давлат хизматлари марказларида реклама жойи паспорти олингандан сўнг амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Кўрсаткичлар юридик ва жисмоний шахслар жойлашган жойни акс эттириш учун уларнинг жойлашган жойидан 500 метргача масофага ўрнатилиши мумкин.
33. Ахборот кўрсаткичларининг ўлчами 3 кв. метр ва узунлиги 2 метрдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. 3 кв. метргача ҳажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналари ёритиш устунларига йўлнинг қатнов қисмидан ичкарига қаратилган ҳолда, 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин (бундай ҳолларда устунларни эгасидан аввалдан ёзма розилиги олиниши шарт).
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. 2 кв. метргача бўлган ҳажмдаги турли хилдаги ахборот кўрсаткичлари ва реклама ускуналарини, ёритиш устунларига кўндаланг ҳолатда ёки йўлнинг қатнов қисмидан ташқари тарафга 2,5 метрдан 5 метргача бўлган баландликда ўрнатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Кўрсаткичнинг йўл қатнов қисмига яқин қирраси йўлнинг қатнов қисмига чиқмаслиги керак.
6-боб. Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама воситаларини жойлаштириш
37. Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот воситаларига корхоналар ва бошқа ташкилотлардаги кронштейн ва пешлавҳалар, уларда корхонанинг номи ва мулкчилик шакли, идоравий бўйсуниши ёки фаолият тури бўйича маълумотлар акс эттирилади.
Аҳолига хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ахборот ва реклама воситалари қуйидаги турларга ажратилади:
пешлавҳалар;
ахборот воситалари (ахборот конструкциялари).
38. Барча турдаги пешлавҳа ва кронштейнлар бевосита корхона жойлашган бино устига ёки унга туташган ва тегишли ҳудудларда жойлаштирилади.
Пешлавҳалар ясси элемент, том қурилмаси кўринишида (агар бино бутунлай мазкур корхонага тегишли бўлса) бажарилган бўлиши ёки кронштейн кўринишида бўлиши мумкин.
Сутканинг қоронғи вақтида пешлавҳалар ёритилиши мумкин.
Пешлавҳанинг ўлчами бинонинг мазкур пешлавҳа ўрнатиладиган томони майдонининг 5 фоизидан катта бўлиши мумкин эмас.
Бинонинг олд томонига жойлаштирилган пешлавҳа ва (ёки) кронштейнларда корхонанинг фаолият соҳасини очиб берувчи матн ва унинг ўз номланиши акс эттирилган бўлиши керак.
Ҳажми 5,5 кв. метргача бўлган пешлавҳалар ташқи реклама объекти ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Ахборот пешлавҳалари тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) тўғрисидаги ахборотни истеъмолчининг эътиборига етказиш учун мўлжалланган.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар бир корхонаси аҳоли кириш жойларининг сонига мувофиқ битта ёки бир нечта ахборот пешлавҳасига эга бўлиши мумкин.
Пешлавҳада фақат корхона тўғрисидаги қуйидаги ахборотлар кўрсатилиши мумкин:
корхонанинг қайд этилган (юридик) номланиши;
унинг жойлашган жойи;
корхонанинг иш тартиби.
Ахборот пешлавҳалари бинонинг деворида корхонага кириш жойи ёнида ёки кириш эшигида ташриф буюрувчиларга қулай тарзда жойлаштирилиши мумкин.
Ахборот пешлавҳасининг ҳажми 1,0 кв. метрдан ошмаслиги керак.
40. Витриналарда жойлаштириладиган ахборот — хизмат кўрсатиш соҳаси корхонасининг витринасида қайд этмасдан туриб, товар маҳсулотларининг намуналарини, шунингдек, таркибида бошқа фирмаларнинг савдо маркалари, номлари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари бўлмаган қуйидаги ахборотни жойлаштиришга рухсат этилади:
ушбу корхона сотадиган товарлар ва кўрсатадиган хизматлар тўғрисида маълумот;
корхонанинг ўзига хос ёки фирма номи (пешлавҳа мавжуд бўлса), унинг қайд этилган товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари;
корхона фаолиятининг йўналишини очиб берувчи ва унинг фирма номига мос келадиган тасвирий элементлар;
декоратив безак элементлари;
давлат ва шаҳар байрамлари муносабати билан мажбурий тартибда жойлаштириладиган байрам безаклари.
41. Умумий овқатланиш корхоналарининг ахбороти — умумий овқатланиш корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар билан истеъмолчиларни таништиришга мўлжалланган мажбурий ахборот: меню, прейскурантлар, хизмат кўрсатиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар бинонинг ичкарисида ёки олд деворида жойлаштирилади, ҳажми 2 кв. метрдан ошмаслиги керак.
42. Корхоналар, ташкилотлар ва хусусий тадбиркорларнинг ахборот воситалари — манба сифатида юридик шахслар ва хусусий тадбиркорларнинг ўзлари томонидан ўзларига тегишли ахборот воситаларида тарқатадиган ахборот.
Бунда, воситанинг ўлчами 2 кв. метрдан ошмаслиги лозим.
Бошқа фото ва матнли маълумотлар, ўзга товар белгиларининг ёки логотипларнинг мавжудлиги реклама сифатида кўрилади, бу ҳолда реклама жойининг паспорти расмийлаштирилади ва тегишли йиғимлар ундирилади.
43. Ваколатхона ва дистрибьюторлар томонидан ўзлари жойлашган манзил бўйича тарқатиладиган ўз фаолияти тўғрисида маълумот (фақат умумий маълумотлар: ким эканлиги, фаолият йўналиши, реквизитлар, товар белгилари ва ишлаб чиқариладиган товарлар (кўрсатиладиган хизматлар) рўйхатининг мавжудлиги реклама сифатида баҳоланади) реклама ҳисобланмайди, унинг учун ҳақ олинмайди ва у мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштиришни талаб этмайди. Бироқ, агар савдо белгилари ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар) рўйхати бўлса, шунингдек, агар расмийлаштирилган ахборот хажми 2 кв. метрдан ошса, у реклама сифатида белгиланади.
7-боб. Реклама-ахборот белгиларини жойлаштириш
44. Реклама-ахборот белгиси йўл яқинида тор профилли объектлар (умумий овқатланиш корхоналари, шиналар, транспорт воситаларини таъмирлаш ташкилотлари, эҳтиёт қисмлар дўконлари ва бошқалар) тўғрисида ахборот бериш мақсадида ўрнатилади.
Реклама-ахборот белгиси ахборот майдонининг юзаси унинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича аниқланади, бироқ 1,0 кв. метрдан ошмаслиги керак. Реклама-ахборот белгилари йўл белгиларига ўхшамаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Ҳажмли-фазовий конструкцияларни жойлаштириш
45. Ҳажмли-фазовий конструкциялардан конструкциянинг ҳам ҳажми, ҳам юзасидан фойдаланган ҳолда реклама ахборотини тарқатиш учун фойдаланилади.
Улар якка тартибдаги лойиҳалар бўйича бажарилади ва ҳар бир алоҳида ҳолатда белгиланган тартибда тасдиқланади.
Бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш шитли қурилмаларни ўрнатиш учун қўйиладиган талабларга (улар билан боғлиқ бўлган ҳолларда) мувофиқ амалга оширилади.
46. Ҳажмли-фазовий конструкцияларда ташқи рекламани жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
9-боб. Байроқли композиция ва соябонларни жойлаштириш
47. Байроқли композиция — асос ва бир ёки бир нечта флагшток (устунча) ҳамда юмшоқ матодан иборат реклама конструкцияси.
48. Байроқнинг ахборот юзаси майдони матонинг иккала томони юзаси билан белгиланади.
Соябоннинг ахборот юзаси майдони унинг битта томони юзаси билан белгиланади.
49. Байроқлар ва тўсинларга, маркизларга ташқи реклама жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-боб. Том усти конструкцияларини жойлаштириш
50. Том устидаги (том усти конструкциялари) ташқи реклама объектларининг баландлиги бино умумий баландлигининг 1/3 қисмидан ошмаслиги ва электр таъминоти тармоғидан фавқулодда узилиш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак ҳамда реклама конструкциясининг эгаси тўғрисида маълумотлар акс этган ердан кўринувчи таблога эга бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хусусий бино (иншоот) эгалари томларга ташқи реклама объектларини (том усти конструкциялари) «Е-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон аукцион савдоси жараёнларидан ўтмасдан туриб, Давлат хизмат кўрсатиш марказлари орқали паспорт олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. Биноларда ўрнатилган том усти қурилмалари ахборот юзаси майдонининг тўлов суммасини ҳисоблашда бутун конструкциянинг ташқи габарит ўлчамлари бўйича аниқланади.
Конструкция ўрнатилган жойнинг ижараси бинонинг баланс эгаси билан алоҳида келишув бўйича амалга оширилади. Ваколатли орган реклама тарқатувчи билан бинони баланс эгаси ўртасидаги муносабатларга аралашишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. Ташқи реклама объектларини том қисмига жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11-боб. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама конструкцияларини қуйидаги кўринишда жойлаштириш
53. Бинолар деворларининг юзасида деворий реклама конструкцияларини жойлаштириш қуйидаги кўринишда амалга оширилади:
бевосита девор юзасига туширилган тасвир (ахборот юзаси);
деворга маҳкамлаш элементлари, каркас ва ахборот юзасидан иборат конструкция.
54. Деворий паннолар индивидуал лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилади. Деворга маҳкамланувчи қисмларга эга деворий паннолар учун фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида мажбурий тартибда конструкцияни маҳкамлаш лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Деворий панно ахборот юзасининг майдони ахборот юзаси каркасининг катталиги билан белгиланади.
55. Бинолар девори юзасида жойлаштирилган девор конструкцияларида ташқи реклама жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12-боб. Витражлар ва проекцияли конструкцияларни жойлаштириш
56. Реклама ахбороти витраж ойнасининг ички томонидан ёки ўзи елимланадиган плёнка ишлатилса, ташқи томондан жойлаштирилади.
57. Хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарининг витражларида корхонанинг фаолият йўналишига мос бўлмаган реклама безакларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда ушбу безаклар витраж майдонининг кўпи билан 20 фоизини эгаллаши мумкин. Реклама безаклари 20 фоиздан кўп бўлган тақдирда, реклама деб ҳисобланади ва ўрнатилган тартибда паспортлаштирилиши шарт.
Витраж ахборот юзасининг майдони витринанинг шаффоф юзасига туширилган тасвирларнинг катталиги, шунингдек, витрина ичида жойлаштирилган ҳажмли конструкцияларнинг катталиги билан белгиланади.
58. Проекцияли қурилмаларнинг конструкциялари проекцияловчи қурилма ва ахборот тасвири шаклланадиган юза (экран) ёки ҳажмдан иборат.
59. Ясси тасвирлар учун ахборот юзасининг майдони проекция тушаётган юзанинг катталиги, ҳажмий тасвирлар учун эса ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.
Ахборот юзасининг майдони нур тарқатувчи юзанинг катталиги билан белгиланади.
Бундай турдаги конструкциялар ва уларни жойлаштириш қоидаларига алоҳида турган шитли қурилмаларга нисбатан қўйиладиган талаблар уларга доир қисмида амал қилади.
60. Маркиз ахборот майдонининг юзаси тасвир туширилган қисмининг катталиги билан аниқланади.
61. Пиёдалар тўсиқларидаги рекламалар ва уларни жойлаштириш қоидаларига алоҳида турган шитли қурилмаларга нисбатан қўйиладиган талаблар уларга доир қисмида амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
62. Проекцияли конструкцияларга ташқи рекламани жойлаштириш учун рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13-боб. Шаҳар мебель объектларида (тўхташ мажмуалари, тумбалар, таксофонларда) рекламани жойлаштириш
63. Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебель элементлари деб умумий реклама панеллари билан жиҳозланган шаҳар йўловчи транспортини кутиш павильонлари, шаҳар йўловчи транспорти тўхташ жойларининг кўрсаткичлари, кўча ўриндиқлари, ахлат қутилари, кўча соатлари, таксофон кабиналари, йўловчи ҳаракатини тўсувчи элементлар тушунилади.
Автобус тўхташ бекатлари лойиҳасига қараб, бир ёки бир нечта реклама панеллари билан жихозланиши мумкин. Шунингдек, реклама орқали безатишга йўл қўйилади.
Автобус тўхташ бекатларининг ёпиқ ойна билан тўсилган юзига, йўл қатнов қисмига қараган жойга рекламани жойлаштириш тақиқланади.
64. Реклама панеллари билан жиҳозланган шаҳар йўловчи транспортини кутиш павильонлари мажбурий тартибда ўриндиқ ва шаҳар ахборот лавҳалари билан мажмуада, ўрнатиш ишлари якунлангандан сўнг аризачи томонидан павильонга туташган ҳудудни ободонлаштириш бўйича талабларга риоя этилган ҳолда ўрнатилиши керак.
65. Реклама ташувчилар билан бирлаштирилган кўча мебель элементлари, ёритиш элементлари ташқи ёритиш, электр таъминлаш тармоғига қўшилган тақдирда, электр таъминоти масалалари ва фойдаланилган электр қуввати учун тўлов масалалари ташқи ёритиш тармоғининг электр таъминоти линиялари (ВЛ ва КЛ) муҳофаза зонасига қўйилган барча талабларга риоя этилганда, электр таъминоти корхоналари билан келишилсагина йўл қўйилади.
66. Шаҳар мебель объектларида ташқи реклама жойлаштиришга рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14-боб. Ташқи реклама ва ахборотнинг мобиль объектлари
67. Шаҳарда корхоналарнинг иш соатларида жойлаштирадиган ташқи реклама ва ахборотнинг вақтинча объектлари, жисмоний шахслар томонидан техник воситаларни ишлатмасдан кўчирилади:
ўз ёритгичига эга бўлмаслиги лозим;
умумий майдони 2 кв. метр, баландлиги 1 метрдан ошмаслиги керак;
реклама қилинаётган объект жойлашган бинонинг олд деворидан 1,5 метргача масофада жойлаштирилиб, йўловчиларга халақит бермаслиги ва ўтиш жойларини тўсиб қўймаслиги керак;
йўлакларда ва кўришга тўсқинлик қилувчи жойларда ўрнатилмаслиги керак;
йўлнинг қатнов қисмидан 5 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилиши керак.
68. Лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда реклама — чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ишлаш вақтида лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларда ўрнатиладиган ташқи рекламанинг вақтинча воситалари, лотоклар, аравачалар, киосклар ва соябонларнинг айрим қисмларини плёнкали ёки бўёқ материаллари билан қопламасидан иборат. Ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.
69. Қурилиш ва чакана (кўча) савдоси (ёзги кафелар, кўргазмалар, савдо майдонлари ва қурилган майдончаларининг тўсиқлари) объектларининг вақтинча тўсиқларидаги, шунингдек, бошқа вақтинча тўсиқлардаги реклама ушбу объектларнинг бадиий безагини таъминлаши лозим.
Ушбу объектларни алоҳида қалқонлар, юмшоқ безак ёки узлуксиз лента билан безаш тавсия этилади.
70. Шитли конструкциялар қўлланганда, уларнинг баландлиги тўсиқнинг таянч элементлари баландлигининг 1/2 қисмидан ошиб кетмаслиги керак.
Қурилиш майдончасида иншоотлар (бино қайта таъмирланганда қурилиш ҳавозалари, маиший хоналар, прожекторлар учун мачталар, кранлар ва бошқалар), шунингдек, тўсувчи тур мавжуд бўлса, мазкур Низомда назарда тутилган ташқи рекламанинг бошқа объектларини жойлаштириш мумкин.
71. Қурилиш тўсиқларининг ҳар қандай туридаги реклама — қурилиш объектларини чегараловчи турлар ва тўсиқларнинг бошқа турларидаги тасвир кўринишида ташқи реклама объектлари. Бундай тўсиқларда реклама қурилиш ёки таъмирлаш-тиклаш ишларига рухсатнома мавжуд бўлса, унинг амал қилиш муддати давомида бинонинг ташқи томонида (олд томонида) қурилиш ва тиклаш ишлари бажарилаётганда жойлаштирилади.
Қурилиш тўсиқларида ташқи рекламани жойлаштириш учун рухсат берувчи ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган тарзда расмийлаштирилади, реклама-ахборот юзасининг майдони чизилган тасвирнинг катталиги билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15-боб. Реклама атрибутларини жойлаштириш
72. Реклама атрибутларига донасининг ўлчами 0,2 кв. метрдан катта бўлмаган ҳар хил турдаги реклама маҳсулотлари (брелоклар, соябонлар (фақат вақтинча ўрнатиладиганлари), чиқинди ташлаш идишлари (урналар), ўриндиқлар, кулдонлар, канцелярия анжомлари, тақвимлар, майкалар, махсус кийимлар, нишонлар, идишлар, шунингдек, сувенирлар ва фирмалар байроқлари) киради;
Реклама атрибутлари савдо шахобчаларини ва идораларни безашда фирма ва товарлар ҳақида ахборот ташувчи сифатида фойдаланилади.
Реклама атрибутлари корхона эгаси томонидан мустақил равишда жойлаштирилиши мумкин. Улардан ташда реклама воситаларини жойлаштириш тарифи бўйича ҳақ олинмайди. Бунда реклама эгаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўрнатилган талабларнинг бажарилишига жавобгар бўлади;
Хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташқи безатишнинг бошқа барча турлари, жумладан, донасининг ўлчами 0,2 кв. метрдан катта бўлган сувенирлар ва фирмалар байроқлари, ёритувчи идишлар, бўяш ва фирмали безаш ташқи реклама ҳисобланади.
16-боб. Театр ва концерт афишалари, оммавий маданий, спорт ва бошқа йўналишдаги тадбирлар эълонларини жойлаштириш
73. Театр ва концерт плакатлари, маданий тадбирлар, спорт ва бошқа тадбирлар, турли реклама акциялари учун ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Умумий майдони 2 кв. метрдан кам бўлган театр ва концерт плакатлари ташқи реклама жойлаштириш учун тўловлардан озод этилади.
74. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) жойлаштирилган театр ва концерт плакатлари, маданий тадбирлар, спорт ва бошқа тадбирлар, турли хил реклама эълонларлари ташқи реклама ҳисобланади.
Театр ва концерт плакатлари, эълонларнинг ташқи кўриниши, эстетик дизайни ва мазмуни белгиланган талабларига мувофиқлиги учун жавобгарлик маданий тадбирлар эгаларига (ташкилотчиларига) юкланади.
75. Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ушбу Низом талабларига мувофиқ равишда бажарилмаса, конструкциялар ташқарисида жойлаштирилган плакатлар ва эълонлар ноқонуний ҳисобланади ва белгиланган тартибда демонтаж қилиниши керак.
76. Тасдиқланмаган реклама тарқатиш учун жавобгарлик ваколатли органлар ёки ушбу органлар томонидан аниқланган корхоналар ёки ташкилотларга юклатилади. Демонтаж билан боғлиқ барча харажатлар ноқонуний жойлаштирилган реклама эгаларидан қопланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17-боб. Ташқи рекламага қўйилган талаблар
Кейинги таҳрирга қаранг.
77. Ташқи реклама воситалари реклама конструкцияларининг техник ҳолати ва дизайнига нисбатан қўйиладиган талабларга мувофиқ ўрнатилади.
78. Ер ости пойдеворларининг баландлиги 50 сантиметрдан ошмаслиги керак, сувоқланган ва жойлашувнинг асосий элементларига мос келадиган рангда бўялган бўлиши керак.
79. Агар пойдевор пиёдалар йўлига, пиёдалар ўтиш жойига тўғри келадиган бўлса ва пойдевор суғориш идишлари устига қўйилган бўлса, пойдевор қўйиш тақиқланади.
80. Қисман чуқурлаштирилган пойдеворнинг 40 сантиметрдан ортиқ чуқурликдаги қисми тупроқ пойдеворига қўйиладиган талабларга мувофиқ қайта ишланиши керак.
81. Ташқи реклама объекти (конструкцияси):
техник босим хавфсизлигининг юқори даражасини ҳамда шамол босими ва фойдаланишда етарлича турғунликни таъминловчи материаллардан тайёрланиши лозим;
лойиҳа ҳужжатлари ва конструкциянинг қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқлиги тегишли лицензияга эга ваколатли ташкилотларнинг хулосалари билан тасдиқланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
82. Қурилиш объектининг устуни:
реклама конструкциясининг устуни «0» белгисидан реклама майдонигача камида 5,0 метр баландликка эга бўлиши лозим, бунда реклама қурилмасининг тузилиши транспорт воситалари ҳайдовчиларига зарур кўриш сатҳини таъминлаши керак;
реклама конструкциясининг устунлари қўшимча тиргакларга ёки тортиб боғланувчиларга эга бўлмаслиги керак;
реклама конструкциясининг устуни ташқи кўринишини ёмонлаштирувчи элементларга (пайвандлаш чоклари, занг, шикастларга) эга бўлмаслиги керак.
83. Реклама конструкциясини маҳкамлашнинг ташқи элементлари ҳимоя қопламаси билан ёпилган ва пойдевор рангига мос ҳолда бўялган бўлиши керак.
84. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) реклама майдонига қуйидаги талаблар қўйилади:
реклама майдони ўлчамлари реклама жойининг паспортида кўрсатилган ўлчамларга қатъий мувофиқ бўлиши керак;
конструкциянинг реклама майдони томонлари ўртасида тирқишсиз, реклама қопламасини маҳкамлаш элементлари кўринишини истисно қилувчи ҳошия рамкасига эга бўлиши керак;
бир томонли конструкция эстетик ташқи кўринишни таъминловчи конструкция орт қисмининг металл қопламасига эга бўлиши керак;
боғичларнинг илмоқлари реклама майдонидан ташқарига чиқмаслиги керак;
реклама конструкцияси эгаларининг логотипи, номи ва боғланиш телефонлари ёзилган лавҳачага эга бўлиши керак;
реклама конструкцияси ёритмага эга бўлиши керак;
ўрнатиладиган ёритма уй-жойларнинг деразаларига бевосита яқин жойлашмаслиги, истиқомат қилувчиларнинг тўлақонли дам олишига халақит бермаслиги, йўл ҳаракати иштирокчиларини ёруғлик, жумладан, аксланган ёруғлик билан қамаштирмаслиги лозим;
ташқи реклама объектларини ёритиш учун саноатда ишлаб чиқарилган, электр ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи ёруғлик асбоблари ишлатилиши лозим. Ёруғлик асбобининг бирикмаси уни реклама конструкцияси билан ишончли уланишини таъминлаб, шамол, қор босимини, тебраниш ва зарбали таъсирларни кўтариши лозим;
ташқи реклама объектларини жойлаштириш йўловчиларга, кўча ва йўловчи йўлакларини тозалашга тўсқинлик қилмаслиги лозим;
шовқин, тебраниш, кучли ёруғлик, электромагнит ва бошқа нурланиш ва майдонларнинг манбаси бўлган ташқи реклама объектларини уй-жойларга яқин ўрнатишга йўл қўйилмайди.
85. Таркибида электротехника ва ёруғлик техникаси ускунаси мавжуд ҳар бир ер усти ташқи реклама воситаси электр қурилмалари Қоидалари талабларига мувофиқ бажарилган ерга уланган қурилмага эга бўлиши керак. Мазкур ерга уланган қурилма, унинг даврий синовлари алоҳида ҳужжатда қайд этилиб, реклама воситаси эгасида сақланиши лозим.
18-боб. Реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш талаблари
Кейинги таҳрирга қаранг.
86. Хоч шаклидаги чорраҳаларда мустақил ўрнатиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялар) сони (ҳар бир бурчакда 1 тадан) 4 донадан ҳамда бир хил катта форматдан (18 м2 гача) ошмаслиги керак.
Т шаклидаги чорраҳаларда мустақил ўрнатиладиган ташқи реклама объектлар (конструкциялар) сони (ҳар бир бурчакада 1 тадан ва паралель равишда қарши кўчада 1 тадан) 4 донадан ҳамда бир хил катта форматдан ошмаслиги керак.
Ностандарт шаклдаги чорраҳаларда мавжуд жойлаштирилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) сони туман (шаҳар) бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳларнинг хулосалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорлари асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ёпиб қўймаслиги ва кузатув камераларини ишлаши учун ҳалақит бермаслиги ҳамда асосий йўлга чиқиши таъқиқланади.
87. Кичик форматдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бир қаторга ва бир йўналишда ўрнатишда улар орасидаги масофа камида 50 метр масофа бўлиши лозим. Агар битта чизиқ бўйлаб ўрнатилган кичик ҳажмдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) кўчалар ёки майдонларнинг номини олган майдонларни ажратиб турса ҳамда ташқи реклама объекти (тузилиши) иккинчи ҳолатда ўрнатилган бўлса, улар орасидаги масофа камида 50 метр бўлиши, ўз навбатида, асосан трафик йўналиши бўйича ўрнатиладиган ташқи реклама объектини (конструкциясини) кўриб чиқишга халақит бермаслиги керак.
Кичик форматдаги янги тик турадиган реклама объектларини (конструкцияларни) ўрнатишда, янги рекламанинг янги объектигача бўлган масофа қуйидаги аниқланади:
аввал ўрнатилган кичик форматдан;
аввал ўрнатилган кичик формат бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган ўрта форматдан;
аввал ўрнатилган кичик ва ўрта шакллар бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган катта форматдан;
аввал ўрнатилган кичик, ўрта ва катта форматлар бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган жуда катта форматлардан;
аввал белгиланган кичик, ўрта, катта ва жуда катта формат бўлмаган тақдирда — ҳисоблаш кўчанинг бошидан бошланади.
Бунда иккинчи навбатда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси), биринчи навбатда ўрнатилган транспорт йўналиши бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
88. Ўрта ўлчамдаги ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бир қаторга ва битта йўналишда ўрнатишга камида бир-биридан 100 метр масофада йўл қўйилади. Агар битта чизиқ бўйлаб ўрнатилган ўрта ўлчамдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) кўчалар ёки майдонларнинг номини олган майдонларни ажратиб турса, улар орасидаги масофа камида 100 метр бўлиши керак, агар иккинчи даражали ўрнатиш (структура) бўлса, асосан транспорт йўналишида ташкил этилган ташқи реклама объектини (тузилишини) кўриб чиқишга халақит бермаслиги керак.
Ўрта катталикдаги ташқи реклама янги эркин объектларни (конструкцияларини) ўрнатишда масофа янги объектлар (конструкциялар) жойлашишини аниқлаш қуйидагича ҳисобланади:
аввал ўрнатилган ўрта форматдан;
аввал ўрнатилган ўрта формат бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган катта форматдан;
аввал ўрнатилган ўрта ва катта форматлар бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган жуда катта форматлардан;
аввал белгиланган ўрта, катта ва жуда катта формат бўлмаган тақдирда — ҳисоблаш кўчанинг бошидан бошланади.
Бунда иккинчи навбатда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси), биринчи навбатда ўрнатилган транспорт йўналиши бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
89. Ташқи реклама бўйича катта форматдаги объектларни (конструкцияларни) бир қаторга ва битта йўналишда ўрнатишга бир-биридан камида 150 метр масофада йўл қўйилади. Агар катта чизиқли ташқи реклама объектлари (конструкциялар) бир қатор бўйлаб алоҳида кўчаларга ёки номга эга бўлган майдонларга ўрнатилган бўлса, уларнинг иккинчи жойда ўрнатилган объект (конструкция) орасидаги масофа камида 150 метр бўлиши ва асосан транспорт йўналиши бўйича ўрнатилган объектни (конструкцияни) кўриб чиқишга халақит бермаслиги керак.
Катта ҳажмдаги янги катта форматли ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда масофа янги объект (конструкция) жойлашган жойни аниқлаш қуйидагича ҳисобланади:
аввал ўрнатилган катта форматдан;
катта формат бўлмаган тақдирда — аввал ўрнатилган супер-катта форматдан;
ўрнатилган катта формат ва супер катта формат мавжуд бўлмаганда — ҳисоблаш кўчанинг бошидан бошланади.
Бунда иккинчи навбатда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси), биринчи навбатда ўрнатилган транспорт йўналиши бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Агар бўш турган катта форматли ташқи реклама объектлари (конструкциялар) бир-бирига параллел ёки перпендикуляр бўлса, яъни йўлнинг турли ўқларида жойлашган бўлса, улар орасидаги масофа 150 метрдан кам бўлиши лекин 10 метрдан ортиқ бўлмаган ҳолда, аммо бу йўлнинг кенглигидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
90. Ҳаддан ташқари катта форматдаги ташқи реклама объектларини бир қаторда ва бир йўналишда ўрнатишга бир-биридан 200 метрдан кам бўлмаган масофада йўл қўйилади. Агар битта чизиқ бўйлаб ўрнатилган катта форматли ташқи реклама объектлари (конструкциялар) кўчалар ёки номларни олган майдонларни ажратиб турса, уларнинг орасидаги масофа камида 200 метр бўлиши керак, агар иккинчисида ташқи реклама объекти (тузилиши) ўрнатилган бўлса, ўз навбатида, бу асосан транспорт йўналиши бўйича ўрнатилган объектни (конструкцияни) ўрганишга тўсқинлик қилмайди.
Ташқи кўринишдаги жуда катта форматдаги янги эркин объектларни (конструкцияларни) ўрнатишда масофа янги объект (структура) жойлашган жойни аниқлаш қуйидагича ҳисобланади:
аввал ўрнатилган супер-катта форматдан;
ўрнатилган ўта катта формат мавжуд бўлмаганда — ҳисоблаш кўчанинг бошидан бошланади.
Бунда иккинчи навбатда ўрнатилган ташқи реклама объекти (конструкцияси), биринчи навбатда ўрнатилган транспорт йўналиши бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Агар ҳаддан ташқари катта форматдаги эркин турган ташқи реклама объектлар (конструкциялар) бир-бирига параллел ёки перпендикуляр жойлашган бўлса, яъни йўлнинг турли ўқларида жойлашган бўлиб, уларнинг орасидаги масофа 200 метрдан кам бўлиши лекин 10 метрдан ортиқ бўлмаган ҳолда, лекин бу йўлнинг кенглигидан кам бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
91. Транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ер бўлаги ёхуд сунъий иншоот юзаси четида жойлаштирлган барча ташқи реклама объектлар (конструкциялар) йўлнинг рельссиз транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган қатнов қисмига чиқиши таъқиқланади.
19-боб. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
92. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тартибга солинадиган ҳуқуқларга эга, шунингдек:
реклама тўғрисида шартнома тузиш ҳақида оммавий оферта бериш;
реклама материалларини тақдим этиш ҳажми ва шаклларини мустақил равишда аниқлаш;
қонунчиликда белгиланган тартибда реклама жойлаштиришга рухсат рад этилиши устидан шикоят килиш;
тижорат рекламасини жойлаштиришга буюртма бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда ижтимоий реклама жойлаштириш.
93. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси:
ташқи реклама жойлаштириш учун барча ҳаракатларни «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва ушбу Низом талабларига қатъий мувофиқ равишда бажариши;
реклама воситаларини фақат реклама жойи паспорти асосида жойлаштириши;
ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлари белгиланган тартибида бекор қилинган тақдирда, шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўз ҳисобидан демонтаж қилиши;
кейинчалик рекламани жойлаштиришдан воз кечилган тақдирда ваколатли органни бу тўғрида хабардор қилиши ва рекламани жойлаштиришнинг тўланган муддати тугагунга қадар реклама воситасини олиб ташлаши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
реклама конструкцияси ёки реклама қопламаларининг ташқи кўриниши ёмонлашган тақдирда, хабар қилингандан сўнг 3 суткадан кечиктирмаган ҳолда тиклаш ишларини ўтказиши;
реклама воситаларидаги реклама қопламаларининг кўринишини ўзбошимчалик билан ўзгартирмаслиги;
тасдиқланган эскиз, жойлаштириш схемаси ва реклама жойининг паспортига мувофиқ қатъий равишда ажратилган реклама жойидан фойдаланиш ва реклама воситасини ўрнатиши лозим.
20-боб. Якунловчи қоидалар
94. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) мазкур Низом талабларига мос келмаган ҳолда жойлаштирилган бўлса ёки ташқи реклама объектини (конструкциясини) мазкур Низом талабларига мослаштиришнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, ваколатли органнинг кўрсатмасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш учун аввал тузилган шартномалар, берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар Қорақалпоғстон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимларининг тегишли қарорларига асосан бекор қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси қарордан рози бўлмаган тақдирда, судга шикоят қилиниши мумкин.
Ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқини (паспортини) асоссиз бекор қилишга йўл қўйилмайди.
95. Аукцион орқали олинган ёки белгиланган тартиба узайтирилган ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқи бекор қилинганда, ташқи реклама объектини (конструкциясини) демонтаж қилишга ташқи реклама объекти (конструкцияси) қиймати, ташқи реклама объектининг эксплуатация харажатлари, шунингдек, ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқининг ишлатилган муддати, ташқи реклама объектини (конструкциясини) қуриш ҳуқуқини олиш харажатлари тўлиқ тўланганидан кейин йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
96. Ушбу Низом талабларига жавоб бермайдиган ташқи реклама объекти (конструкцияси), шу жумладан қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда жойлаштирилган ташқи реклама паспорти, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар бекор қилинган тақдирда ташқи реклама объекти (конструкцияси) қиймати қайтарилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
97. Ташқи реклама ҳисобини юритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
98. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
99. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — туман (шаҳар) ҳокимлиги;
масъул орган ва ташкилотлар:
а) ер участкасини танлаш юзасидан хулоса бериш бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бошқармалари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари;
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий органлари (тегишлилиги бўйича);
ҳудудлар ва иншоотлардан алоҳида режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
б) давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни танлаш юзасидан хулоса бериш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий органлари ҳузуридаги ҳудудий ижара марказлари;
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари;
реклама жойи паспорти — ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат.
2-боб. Ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ташаббуси билан ёки давлат ва нодавлат ташкилотларининг таклифлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қурилиши учун берилган ер участкалари, бино ва иншоотларнинг турлари, асосий дизайн ечимлари ва реклама тузилмаларининг ўлчамлари, уларнинг жойлашиш хариталарини (схемаларини) рўйхатини тузади.
Таклифлар ва мурожаатлар ер майдонларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини), шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳуқуқини бермайди.
4. Ваколатли орган ўз ҳудудини ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштириш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларини аниқлаш мақсадида хатловдан ўтказади.
5. Ваколатли орган хатловдан ўтказиш учун:
а) жойига чиққан ҳолда ва мутахассисларни жалб қилиб, махсус жиҳозлардан фойдаланган ҳолда объектларни (ер участкаларини) визуал текширувдан ўтказади;
б) объектнинг жойлашув жойини аниқлайди (геолокация);
в) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўрнатиладиган жой ва объектни фотосуратга олади;
г) объектнинг манзилини аниқлайди;
д) объектнинг умумий тавсифини ва бошқа зарур маълумотларни тузиб чиқади.
6. Ташқи реклама воситаларига муҳандислик тармоқлари ва бошқа коммуникацияларга уланишни таъминловчи воситалар ўрнатилганда, хатлов варағида барча зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда тегишли белги қўйилади.
7. Ҳар бир объект учун ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маълумотлар, ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда икки нусхада хатлов варақаси ҳамда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда реклама жойи паспорти расмийлаштирилади.
8. Хатлов варақаси ва реклама жойи паспортлари ушбу Низом 2-бандининг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ваколатли орган ва ташкилотларга беш иш куни ичида тасдиқлаш учун юборилади ҳамда ушбу орган ва ташкилотлар беш иш куни ичида хулоса ва келишувларни тақдим этади.
9. Ваколатли орган реклама жойи паспорти билан бир қаторда қуйидаги ҳужжатларни тайёрлайди:
реклама объектининг техник чизмаси;
транспорт воситалари ҳаракати соҳасида иш олиб борилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли хизматлари билан келишилган ишлаб чиқариш ишларининг схемаси;
ландшафт ҳудудлар зонасида, туман (шаҳар) ободонлаштириш ҳудудида иш олиб боришда — ердан фойдаланиш учун рухсатнома;
ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашувининг топографик тасвири;
ташқи реклама объектини (конструкциясини) энергия таъминоти тармоқларига улаш учун техник топшириқлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Е-auksion» электрон савдо платформасида ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни аукцион иштирокчилари, аукцион қатнашчилари ва ғолибларидан талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларни тўплаш харажатлари «Е-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали сотиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун олинган маблағлардан қопланади, бунда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаларининг фаолиятига ҳеч қандай аралашувга йўл қўйилмайди.
(9-бандининг еттинчи ва саккизинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
10. Рекламадан холи ҳудудлар жойлашуви Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари ва бошқа манфаатдор идоралар билан келишилади.
11. Қуйидаги бино ва унинг ёндош ҳудудлари рекламадан холи ҳудудлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари;
давлат бошқарув органлари ва муассасалари;
маданий ва тарихий аҳамиятга эга объектлар ва диний объектлар.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) рекламадан холи ҳудудлардан 50 метр ёки ундан кам бўлган масофада жойлаштиришга (қуришга) йўл қўйилмайди.
12. Ваколатли орган ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун тегишли хулоса ва келишувларни олингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкалари, бино ва иншоотларнинг рўйхатини шакллантириш учун реклама жойи паспорти, хатлов варақалари, тавсия этилган тузилмалар рўйхати, хариталар (схемалар) ва бошқа ҳужжатларни (маълумотларни) юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларнинг электрон рўйхати ва реклама жойи паспортларини электрон шаклда «Е-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштирган ҳолда ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини электрон аукционларда сотишни ташкил қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
14. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) рўйхатлари оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
15. Реклама жойи паспортини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш), бериш, бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
ХАТЛОВ ВАРАҒИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Аниқланган ҳақиқий ҳолат

1.

Ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) манзили

2.

Давлат мулки бўлган бино ва иншоотларни балансда сақловчиси номи

3.

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) ҳажми ва тури

4.

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ҳудуд

5.

Ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) жойлашув чизмаси

6.

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жой (ер, бино ва иншоот)

7.

Умумий ҳудуд, ер участкасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаллаган ер майдони, кв. метр ҳисобида

8.

Умумий ҳудуд, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаллаган майдон, кв.метр ҳисобида

шу жумладан, қурилиши тугалланмаган бино эгаллаган майдон, кв. метр ҳисобида

9.

Бошқа маълумотлар (мавжуд бўлса)

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш учун бериладиган ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш (тарқатиш) ҳуқуқи учун табақалаштирилган йиғимларни белгилаш, шунингдек, уларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
шартнома — ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқи учун йиғимларни тўловчи ўртасида тузилган ёзма ҳужжат;
йиғим — ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғим;
тўловчи — шартномага мувофиқ ташқи рекламани жойлаштириш ҳуқуқини олган юридик ёки жисмоний шахс;
реклама жойининг паспорти — ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат;
ваколатли орган — туман (шаҳар) ҳокимлиги;
юқори технологияли ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — рекламани намойиш қилишнинг технологияси ҳамда видео экран, проекцияли мослама ва ахборот тасвирларини скроллерли ўзгартириш тизими (реклама майдонининг ички ёритилиши ва реклама хабарларини динамик равишда ўзгартирувчи реклама тизими) каби рекламани намойиш қилишда реклама объектларининг (конструкцияларининг) ахборот майдонидаги хабарларни динамик равишда алмаштириб турувчи тизимлари билан фарқланадиган реклама объектлари (конструкциялари).
3. Йиғим миқдорлари ушбу Низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан белгиланади.
4. Йиғим тарифлари тўғрисидаги маълумотлар тўловчиларга оммавий ахборот воситалари, ваколатли органнинг, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари орқали етказилади.
2-боб. Йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби
5. Ҳар бир жой учун йиғим ташқи реклама объекти (конструкцияси) майдонидан келиб чиқиб, унда реклама жойлашганидан қатъи назар, реклама жойининг паспортида кўрсатиб ўтилган жой учун белгиланган тарифлар бўйича ҳар ойда ҳисобот ойининг 25-кунига қадар тўланади.
6. Йиғим тўловчининг жойлашган жойидан қатъи назар, ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ҳудуд бўйича қуйидаги нисбатда тақсимланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
45 фоиз — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари асосида тегишли маҳаллий бюджети даромадига ўтказилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
45 фоиз — Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасига;
10 фоиз — «Тасвирий ойина» ижодий уюшмасининг тегишли бўлимларига.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ажратилган минтақаларида жойлашган ер участкаларида ва иншоотларида ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловларнинг (йиғимларнинг) 60 фоизи миқдорида Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари бош молия бошқармалари ҳузуридаги ҳудудий мақсадли жамғармаларга, 40 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб қувватлаш жамғармасига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Йиғим ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) ахборот майдони ўлчамларидан йил ҳисобида ундирилади.
8. Ҳар бир ташқи реклама объекти (конструкцияси) учун тарифлар миллий валютада — 1 кв. метр ахборот майдони учун белгиланади.
Агар ташқи реклама — ташқи реклама объекти (конструкцияси) ахборот майдони ўлчамларидан 1 кв. метрдан ортиқ четга чиқса, қўшимча ҳақ олинади.
Йиғим тарифлари йилига кўпи билан бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорга Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан кўриб чиқилади.
9. Юқори технологияли ташқи реклама объекти (конструкцияси) ўрнатилган ҳолларда, йиғим суммасига 0,7 коэффициент қўлланилади, видео экранли қурилмалар бундан мустано.
12 ойлик йиғим олдиндан тўланган ҳолларда, йиғим суммасига 0,8 коэффициент қўлланилади.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар юз берса 0,7 га тенг ягона коэффициент қўлланилади.
10. Йиғимлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, тўловчидан кечиктирилган ҳар бир кун учун йиғим суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня ундирилади.
Тўловларнинг ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня маблағлари тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига келиб тушади.
11. 90 кун давомида йиғимларни тўламаслик суд тартибида реклама жойининг паспорти ва шартномани бекор қилиш учун асос бўлади.
Реклама жойининг паспортини ва шартномасини бекор қилиш тўловчини йиғим ва пеняни тўлашдан озод қилмайди.
12. Йиғимлар қуйидаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўланади:
а) ер участкаларида ўрнатилган алоҳида турувчи конструкциялар:
кичик форматдаги (2,19 кв.метргача);
ўрта форматдаги (2,2 дан 12 кв. метргача);
катта форматдаги (12 дан 18 кв. метргача);
ўта катта форматдаги (18 кв. метрдан ортиқ);
0,3 х 0,3 метрдан катта ҳажмли-фазовий қурилма;
майдони 2 кв. метр ва ундан кўп бўлган ёруғли-диодли мониторлар (видео экранлар);
байроқли рекламалар тўплами (композиция);
реклама модулларига эга кўрсаткичлар;
умумий майдони 3 кв. метрдан ортиқ афиша деворлар;
б) бинолар, иншоотлар ва қурилмалардаги реклама конструкциялари:
бинонинг ташқи қисмида жойлаштирилган конструкциялар;
биноларнинг том қисмларидаги конструкциялар — меъморий шакл (ҳайкаллар);
том усти ёруғли реклама конструкциялари;
майдони 2 кв. метр ва ундан ортиқ бўлган йирик конструкциялар;
павильонлардаги конструкциялар;
кўча мебели, хусусан, реклама модули ўрнатилган ўриндиқлар;
майдонли тўсиқлардаги конструкциялар;
кўприкларда, йўл ўтказгичлар, қувур линиялари, ёритиш тиргакларида ўрнатилган конструкциялар;
проекцияли узатма;
маркизлар;
консоль панеллар;
имиджли реклама ва ахборот қурилмалари;
реклама блоклари;
электр экранлар (видео экранлар, «югурувчи сатрлар» дисплейлари ва бошқалар);
ёруғли диодли медиафасадлар;
в) ташқи реклама вақтинчалик объектлари (конструкциялари):
қурилиш майдончаларидаги 2 кв. метр ва ундан кўп бўлган вақтинча реклама тўсиқлари;
алоҳида турувчи ва ёруғли кронштейнлар;
2 кв. метр ва ундан кўп бўлган умумий овқатланиш ва савдо нуқталаридаги реклама;
вақтинча турдаги киосклар ва павилонлардаги реклама;
плакатлар, чодирлар, соябонлар, каноплар, байроқлар, осма байроқлар, елканли байроқлардаги реклама;
ностандарт шаклдаги конструкциялар;
промоқурилмалар.
13. Ортиқча тўланган йиғим суммасини қайтариш (ҳисобга ўтказиш) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Йиғимларнинг табақалаштирилган ставкалари
14. Юридик ва жисмоний шахслар учун табақалашган ставкаларни белгилашда ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жойи, муҳандислик тармоқлари билан таъминланганлиги, йирик шаҳарлар, туман марказлари, халқа йўллари ва ҳалқаро аҳамият касб этувчи автомобиль йўллари, ҳамда овул ва қишлоқ жойлари архитектура ва бошқа хусусиятларидан келиб чиқиб ҳудудларга бўлинади.
15. Вилоят марказлари мажбурий тартибда учдан бешгача (3 — 5) зоналарга, вилоят марказлари, қишлоқлар ва қишлоқ жойлари эса икки (2) зонага бўлиниши мумкин.
Тошкент шаҳрида зоналар сифатида ер солиғи ҳисобланадиган ҳудудлар ҳисобланади.
Бошқа ҳудудий зоналар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан белгиланади.
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий зоналари коэффициентлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.
17. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қараб Ўзбекистон Республикасининг ҳудудлари 5 гуруҳга бўлинади:
1-гуруҳ — Тошкент шаҳри;
2 гуруҳ — Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари;
3 гуруҳ — Андижон, Наманган, Фарғона, Навоий ва Хоразм вилоятлари;
4 гуруҳ — Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари;
5-гуруҳ — Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари.
18. Нукус шаҳри ва вилоят марказларида ўрнатилган йиғим ставкалари Тошкент шаҳри учун белгиланган ставка миқдорларидан ошмаслиги керак.
19. Барча юридик ва жисмоний шахслар ҳамда маҳсулот турлари учун бир хил тўловлар белгиланади.
Бунда қишлоқлар ва қишлоқ жойларда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоят Кенгашлари томонидан ушбу Низомга 1-иловада белгиланганидан пастроқ коэффициентлар қўлланилиши мумкин.
20. Тўлов миқдори қуйидагича белгиланади:
Т = М х К,
бунда:
Т — 1 ойда 1 кв. метр учун таянч йиғим миқдори;
М — 1 ойда 1 кв. метр учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари билан белгиланадиган минимал йиғим;
К — ҳудудий зоналар коэффициенти.
4-боб. Аввал берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун тўланадиган йиғимларнинг асосий хусусиятлари
21. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларга асосан аввал тузилган шартномалар муддатини узайтиришга ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ йиғим миқдори тўланганидан кейин рухсат этилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ аввал тузилган шартномаларни узайтиришдан, ташқи реклама ўрнатилган объектларга (конструкцияларга) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва бошқа ҳуқуқларга оид ҳужжатлар беришдан тушган маблағлар йил давомида ҳар ой туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига тенг миқдорда тақсимланиб боради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Қонун ҳужжатларига мувофиқ аввал тузилган шартномаларни узайтиришдан, ўрнатилган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва бошқа ҳуқуқларга оид ҳужжатлар учун тўланадиган йиғим суммаси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) Т = Cс х К
бунда:
Т — ерга ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдори (1 кв. метр учун);
Сс — йиғим тўлаш (тўлов) санасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси (1 кв. метр учун);
К — ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) индивидуал форматлари учун тасдиқланган коэффициент.
б) Т = М х К
бунда:
Т — мулкчилик шаклидан қатъи назар, бино ва иншоотларга ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдори (1 кв. метр учун);
М — йиғимларни ҳисоблаш (тўлаш) санасида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган, давлат кўчмас мулки учун белгиланган хизматларнинг минимал даражаси (1 кв. метр учун);
К — ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) индивидуал форматлари учун тасдиқланган коэффициент.
5-боб. Тўловчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
23. Тўловчилар йиғимлар нотўғри ҳисобланган тақдирда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммани қайтариб олишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Ўз вақтида тўланмаган йиғим суммаси пеня тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тўловни тўлашдан бўйин товлашнинг бутун муддати учун олинади.
25. Нотўғри ҳисоблаш ёки белгиланган тартибни бузиш натижасида ундирилган ортиқча маблағ қайтарилади.
26. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этиладиган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги, ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва тўловларни ўз вақтида тўлаш учун жавобгарлик тўловчилар ва уларнинг мансабдор шахсларига юкланади.
27. Тўловчилар ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланганлиги учун жавобгардирлар.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Ушбу Низомда назарда тутилмаган йиғимларни тўлаш шартлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Ваколатли орган шартномани тузиш ва шартномани тузиш пайтида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши учун шахсан жавобгардир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Маълумотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек, уларни бузиб кўрсатганлик учун айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Томонлар шартномага мувофиқ қабул қилинган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Йиғимларни тўлаш билан боғлиқ низолар шартнома ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
33. Йиғимнинг тўлиқлиги, ўз вақтида ва тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўловларнинг тўланиши бўйича назорат ваколатли орган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳудудий зоналари коэффициентлари

Т/р

Шаҳарлар номи

Йирик шаҳарлар

Айланма йўллар

I зона

II зона

III зона

IV зона

V зона

1.

Тошкент шаҳри*

3,0

2,8

2,6

2,4

2,2

2,2


Т/р

Шаҳарлар ва туманлар номи

Йирик шаҳарлар

Шаҳар ва туманлар

Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўллари

Қишлоқлар (поселкалар)

Қишлоқ жойлари

I зона

II зона

III зона

2.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

1,8

1,7

1,6

-

0,8

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

0,8

1,0

1,0

3.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

2,4

2,2

2,4

-

1,0

-

-

Асака шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,8

1,0

1,0

1,0

4.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Когон шаҳри

2,5

2,2

1,8

-

1,0

-

-

Ғиждувон тумани

2,3

2,0

1,6

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,0

1,0

5.

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

0,7

-

-

Зомин тумани

1,8

1,6

1,4

-

0,7

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,4

0,7

1,0

1,0

6.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

2,5

2,3

2,1

-

0,7

-

-

Шаҳрисабз шаҳри

2,3

1,1

1,8

-

0,7

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,8

0,7

1,5

1,5

7.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

0,7

-

-

Зарафшон шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

0,7

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

1,6

0,7

1,0

1,0

8.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

0,8

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,0

0,8

1,5

1,5

9.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,3

1,0

1,5

1,5

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

1,0

-

-

Сирдарё шаҳри

1,8

1,6

1,4

-

1,0

-

-

Янгиер шаҳри

1,8

1,6

1,4

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,4

1,0

1,5

1,5

11.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

2,5

2,3

2,1

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,1

1,0

1,6

1,6

12.

Тошкент вилояти

Олмалиқ шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Ангрен шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Чирчиқ шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Бекобод шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Янгийўл шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Оҳангарон шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Нурафшон шаҳри

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Зангиота тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Қибрай тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Тошкент тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Янгийўл тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

Бўстонлиқ тумани

2,7

2,5

2,3

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

2,0

1,0

1,5

1,5

13.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

1,0

-

-

Қўқон шаҳри

2,2

2,0

1,8

-

1,0

-

-

Марғилон шаҳри

2,0

1,8

1,6

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,0

1,0

14.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

2,4

2,2

2,0

-

1,0

-

-

Хива шаҳри

2,4

2,0

1,8

-

1,0

-

-

бошқа шаҳар ва туманлар

-

-

-

1,6

1,0

1,5

1,5

* Тошкент шаҳрида ер солиғини ҳисоблаш учун белгиланган зоналар асосий (таянч) ҳисобланади.
Ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун тўлов миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) берилган паспортлар, гувоҳномалар, сертификатлар, рухсатномалар ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатларга мувофиқ аввал тузилган шартномалар муддатини узайтириш учун ундириладиган бир марталик йиғим миқдорлари

(1кв.метр учун)

Т/р

Ҳудуд номи

Реклама объекти (конструкцияси) жойлашган жой

Ташқи реклама объекти (конструкцияси) номи (формати)

кичик формат*

(хажми 2,19 кв.метргача)

ўрта формат

(2,2 дан 12 кв.метргача)

катта формат

(12,1 дан 18 кв.метргача)

жуда катта формат

(18 кв.метрдан юқори)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода**

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

2.

Андижон вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

3.

Бухоро вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

4.

Жиззах вилояти

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

5.

Қашқадарё вилояти

ерда

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

Сс х 7

бинода

М х 5

М х 4

М х 3

М х 3

6.

Навоий вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

7.

Наманган вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

8.

Самарқанд вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

9.

Сурхондарё вилояти

ерда

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

Сс х 7

бинода

М х 5

М х 4

М х 3

М х 3

10.

Сирдарё вилояти

ерда

Сс х 8

Сс х 7

Сс х 6

Сс х 6

бинода

М х 4

М х 3

М х 2

М х 2

11.

Тошкент вилояти

ерда

Сс х 12

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

бинода

М х 7

М х 6

М х 5

М х 4

12.

Фарғона вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

13.

Хоразм вилояти

ерда

Сс х 11

Сс х 10

Сс х 9

Сс х 8

бинода

М х 6

М х 5

М х 4

М х 3

14.

Тошкент шаҳри

ерда

Сс х 14

Сс х 13

Сс х 12

Сс х 11

бинода

М х 9

М х 8

М х 7

М х 6

* Ташқи рекламанинг бошқа объектларини (конструкцияларини) ҳисоблаш кичик форматлар учун белгиланган формулага мувофиқ амалга оширилади.
** Мулкчилик шаклидан қатъий назар.
Сс — тўловларни тўлаш (тўлов) санасида ташқи реклама объекти (конструкцияси) жойлашган ер участкаларидан фойдаланганлик учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси (1 кв.метр учун);
М — тўловларни ҳисоблаш (тўлаш) санасида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тасдиқланган, давлат кўчмас мулки учун белгиланган реклама хизматларнинг минимал даражаси (1 кв.метр учун).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг
УМУМИЙ ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур регламент ташқи реклама объектлари (қурилмалари) хавфсизлигининг техник регламенти талабларига риоя этилишини таъминлаш тартибини белгилаб беради ва ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) лойиҳалаш, ишлаб чиқариш, жойлаштириш, ўрнатиш, тўғрилаш, фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, модернизациялаш, утилизация қилиш муносабатларини тартибга солади ва уларнинг ўрнатилган талабларга мувофиқлигини баҳолайди.
2. Ушбу Регламент қуйидагиларга амал қилади:
ишлаб чиқарилган давлатидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўрнатиладиган: ерда, ташқи деворларда, томларда, бино, қурилиш ва иншоотларнинг ташқи томонларида ва конструктив элементларида, шунингдек, бино, қурилиш, иншоотлардан ташқарида жойлашган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига);
бино ва иншоотларнинг функционал белгиларига ҳамда ташқи реклама объектларига (конструкцияларига);
хавфсизлик талабларига зид келмайдиган технологик жараёнлар хавфсизлик талабларини таъминлаш қисмида ерда, ташқи деворларда, томларда, бино, қурилиш ва иншоотларнинг ташқи томонларида ва конструктив элементларида жойлашган, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда, тўғрилашда, таъмирлашда юзага келадиган муносабатларга.
3. Ушбу Регламент қуйидагиларга хавфсизликнинг минимал шартларини белгилайди:
ушбу Регламентнинг 2-бандида келтирилган ташқи реклама объектларига (конструкцияларига), шунингдек:
механик хавфсизлик талаблари;
инсон саломатлиги учун бино, қурилиш ва иншоотлар ташқарисида ҳаракатланиш ва фаолият юритишнинг хавфсизлик шартлари талаблари;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) утилизация қилиш жараёнида атроф-муҳитга хавфсиз таъсири талаблари;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўз хавфсизлигини таъминлаш ва уларни жойлаштириш, ўрнатиш, тузатиш, маълум ҳудудда, шунингдек, бино, қурилиш ва иншоотларда фойдаланиш хусусиятлари билан боғлиқ ҳудудий жойлаштириш талаблари.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — тижорат ва ижтимоий рекламаларни тарқатиш учун мўлжалланган бино, қурилиш ва иншоотлар ташқи деворларига, томларига ва бошқа қисмларига ёки улардан ташқарида ўрнатиладиган ва жойлаштириладиган, алоҳида турадиган ҳамда реклама қилинаётган объектларга бориш йўллари тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирувчи шитли қурилмалар, стендлар, тумба, кронштейнли панеллар, девор паннолари (брандмауэрлари), чўзиладиган (тортиб боғланадиган) баннерлар, электрон панеллар (видеоэкранлар), проектли, лазерли ва бошқа техник воситалар. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) капитал қурилиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди;
реклама юзаси (майдони) — рекламани тарқатиш (жойлаштириш) учун мўлжалланган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси, шунингдек, ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник паспорти бўйича ўрнатилган конструкциялар майдони доираларидан четга чиқувчи ўрнатилган юзалар;
ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) электр қурилмаси (кейинги ўринларда электр қурилмаси деб аталади) — ташқи реклама объектлари (конструкциялари) билан ўзаро мос келувчи исталган электр қурилмаси;
фойдаланиш учун масъул — фойдаланиш ҳужжатлари, шунингдек, ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишда техник хавфсизлик талаблари бажарилишига масъул бўлган жисмоний ёки юридик шахс;
лойиҳалаш ҳужжатлари — графикли ва матнли ҳужжатлар бўлиб, алоҳида ёки биргаликда ташқи реклама объектлари (конструкциялари) таркиби ва тузилмаларини белгилаб беради ва уларни ишлаб чиқиш ёки тайёрлаш, назорат қилиш, фойдаланиш ва таъмирлаш учун зарур бўлган, шунингдек, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тайёрлашдан утилизация қилиш вақтигача бўлган даврда уларни хавфсизлигини таъминлаш имконини берувчи чизмалар ва ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади;
ваколатли орган — туман (шаҳар) ҳокимлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгаси — ташқи реклама жойи паспорти расмийлаштирилган юридик ёки жисмоний шахс;
ташқи реклама объектиларининг (конструкцияларининг) техник паспорти — реклама қурилмаси идентификацияси ва унинг техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлардан иборат ҳужжат.
5. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) шундай хусусиятларга эга бўлиши керакки, ундан фойдаланишда инсонлар ҳаётига, соғлигига ва уларнинг мол-мулкига, шунингдек атроф-муҳитга хавф туғдирмаслиги керак.
6. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хизмат даври мобайнида механик барқарор ва чидамли бўлиши керак.
2-боб. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хавфсизлигини таъминловчи лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш талаблари
7. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) лойиҳаларини ишлаб чиқувчи лойиҳалаш давомида ишлаб чиқилаётган буюмнинг мустаҳкамлилик ва бошқа хусусиятларига таъсир этувчи барча омилларни ҳисобга олиши керак.
8. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) лойиҳалари эгаси объектдан фойдаланишнинг бутун даври давомида унинг ҳужжатларини сақлаши ва лойиҳани мукаммаллаштириш билан боғлиқ ҳужжатларга ўз вақтида ўзгаришлар киритилишини таъминлаши лозим.
9. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) қисмлари кўрикдан ўтказиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун максимал қулай бўлиши керак.
10. Лойиҳалаштирувчи томонидан зарурат туғилганда лойиҳалаш босқичида қўлланма ишлаб чиқиши лозим, ушбу қўлланмада ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг таркибий қисмларини ўрнатиш, тузатиш, ишга тушириш, тартибга солиш, текшириш ва топшириш ҳамда объект ўрнатиладиган жойда фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
11. Лойиҳа ҳужжатларида ташқи реклама объектларининг (қурилмаларининг) хизмат муддати кўрсатилиши лозим.
12. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш ундан келгусида фойдаланиш хавфсизлигини, шунингдек эскириш даражасини ва фойдаланиш жараёнида юзага келган носозликлар туфайли лойиҳадан четга чиқиш имкониятларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
13. Ташқи реклама объектларида (конструкцияларида) электр ускуналаридан фойдаланиш билан боғлиқ хавфсизлик талаблари қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ишлаб чиқарувчилар лойиҳа ва конструкторлик ҳужжатларида келтирилган барча техник, технологик ва ташкилий талаблар бажарилишини таъминлаши лозим.
15. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ишлаб чиқарувчиларнинг лойиҳа ҳужжатларидан ҳар қандай четга чиқишига йўл қўйилмайди.
16. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ишлаб чиқаришда қўлланиладиган материаллар конструкция деталларини тайёрлашда ишлатиладиган материаллар сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши керак.
17. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгалари ундан фойдаланишдан аввал ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) техник паспортини расмийлаштиришга мажбур.
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник паспорти конструкциядан фойдаланиш бошланган вақтдан уни утилизация қилингунга қадар юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
а) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) эгалари, шунингдек, уларнинг юридик номи ва почта манзили тўғрисидаги маълумотлар;
б) ташқи реклама объектлари (конструкциялари) тўғрисидаги маълумотлар:
ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) номи;
ташқи реклама объектининг (конструкциясининг) лойиҳа ҳужжатлари ёки унинг нусхаси;
электр ўрнатгичлар (мавжуд бўлган ҳолда) тўғрисидаги маълумотлар;
в) ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) техник хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар:
габарит ўлчамлари;
майдони;
қурилма оғирлиги (пойдеворидан ташқари);
пойдевор ўлчамлари;
пойдевор оғирлиги;
г) ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) асосий қисмлари рўйхати, шунингдек, уларнинг номланиши, белгиланиши, миқдори, фойдаланишга топширилган сана;
д) ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатиш ва ишга тушириш тўғрисидаги маълумотлар:
ўрнатиш санаси;
конструкциянинг жорий ҳолати кўрсатилган ҳолда ташқи реклама объектини (конструкциясини) ўрнатиш, тузатиш билан шуғулланган ташкилот номи;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) хизмат муддати тўғрисидаги маълумот;
е) ташқи реклама объектини (конструкциясини) текшириш санаси (мавжуд бўлган ҳолда);
ж) ташқи реклама объектида (конструкциясида) текшириш ишларини (мавжуд бўлган ҳолда) олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган мустақил ташкилот номи (текширув лабораториялари, марказлар).
19. Ташқи реклама объектидан (конструкциясидан) фойдаланиш бошлангандан сўнг, конструкция эгаси томонидан конструкция ва унинг қисмлари техник ҳолатига (фойдаланишга) масъул шахс бириктирилиши керак.
20. Ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишга тегишли хизмат турларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.
21. Фойдаланишга масъул қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) соз ҳолатда сақлаш;
ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) ўз вақтида ва сифатли техник хизмат кўрсатиш;
ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) ишончли ишлаши ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги;
ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланишда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
конструкция механизмлари, боғламаларидаги носозлик ҳолатларини ҳисобга олиб бориш, таҳлил қилиш ва текширув ишларини олиб бориш ва носозликлар сабабларини бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
таъмирлаш ва бошқа ишларни, иш майдонини тўсиқлар билан чегаралаш ва хавфсизлик чораларини кўриш орқали амалга ошириш.
22. Ташқи реклама объектларига (конструкцияларига) лойиҳалаш ва фойдаланиш ҳужжатларига мувофиқ техник хизмат кўрсатишда амалга оширилган ишлар, ўзгаришлар тўғрисида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади, бу тўғрисида ташқи реклама объекти (конструкцияси) техник паспортига зарур белгилар қўйилади.
23. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси ташқи реклама объектидан (конструкциясидан) фойдаланиш даври мобайнида тегишли ҳужжатларни (техник паспорт ва унга иловаларни) зиён етказмасдан сақланишини таъминлаши лозим.
24. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш даврийлиги ваколатли орган томонидан текшириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда, беш йилда бир мартадан кам ва икки йилда бир мартадан кўп бўлмаган муддатда белгиланади.
25. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ҳолатини текшириш визуал ва зарурат туғилганда тегишли ускуналар билан назорат қилиш усулларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
26. Ташқи реклама объектларининг (конструкцияларининг) техник ҳолатини текшириш қуйидагиларни таҳлил қилиш орқали амалга оширилади:
конструкция устунлари ва ердаги асосини деформациялашуви натижасида юзага келган конструкция тузилишидаги ўзгаришлар;
ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш натижасида етказилган зарарларни аниқлаш мақсадида конструкцияни маҳкамлаш ёки унга вақтинча устун вазифасини ўтайдиган деворлар, устунлар ва мосламалар ҳолати;
улагичлар ҳолати ва чўзилувчанлик даражаси;
коррозия (емирилиш) зарарлари даражаси;
пайвандлаш уламалари ҳолати;
конструкция элементларида механик зарарларнинг мавжудлиги;
коррозияга қарши ва бошқа ҳимоя қатламларининг ҳолати;
бетон ва темирбетон буюмлардаги носозликлар ва уларнинг даражаси.
27. Ташқи реклама объектида (конструкциясида) электр қурилмаларидан фойдаланилган бўлса, конструкция эгаси вақти-вақти билан электр қурилмалари техник ҳолатини кўрикдан ўтказилишини таъминлаши лозим.
28. Электр қурилмалари техник ҳолатини текшириш визуал кўрикдан ўтказиш ҳамда унинг электр кўрсаткичларини ўлчаш орқали амалга оширилади ва қуйидагиларни аниқлашни талаб қилади:
ўрнатилган электр қурилмаларининг лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган хусусиятларини (ҳимоя воситалари, коммутация аппаратлари) ва кабель линиялари хусусиятларига мувофиқлиги;
кабель линиялари ва аппаратларда носозликларнинг йўқлиги;
ҳимоя ўтказгичларининг мавжудлиги ва тўлиқлиги;
ўзгарувчан ток бўйича тегишли ҳимоя аппаратларининг ишга яроқлилиги;
текширишлар натижасида олинган кўрсаткичларнинг лойиҳа ҳужжатларидаги электр кўрсаткичларига мувофиқлиги.
29. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) техник ҳолатини текшириш жараёнида деформация, силжиш, эгилиш, устунлар чўкиши, бурчаклар ўзгариши, тебраниш, ёриқлар ва бошқа носозликлар аниқланган ҳолларда, конструкция эгаси ўз кучи ва маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишларини амалга ошириши зарур. Акс ҳолда, аниқланган носозликлар бартараф этилгунга қадар ташқи реклама объектларидан (конструкцияларидан) фойдаланиш тўхтатилиши лозим.
30. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси зарурат туғилганда, унга тегишли бўлган қурилмани қуйидаги муддатларда ювиши ва тозалаши керак:
тўхташ мажмуаларида ва пиёдалар йўли тўсиқларидаги реклама модулларини — ҳафтада икки марта;
кичик форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) (шаҳар ёруғлик билан таъминлаш устунларидаги кронштейн, кўприкларлардаги конструкциялар, йўл кўрсаткичлари, реклама модулли ўриндиқлар, сити-формат, тумбалар) — бир ойда икки марта;
ўрта форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — икки ойда бир марта;
йирик, ўта йирик ва ностандарт форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) — бир йилда икки марта (апрель-март ва август-сентябрь ойларида).
31. Тасвирли реклама конструкцияси босма материалларидаги носозликлар конструкция эгалари томонидан носозлик аниқланиши биланоқ ва (ёки) ваколатли органларининг мурожаатига (хабарномасига) кўра (телефонограмма ва бошқа электрон хабарларига мувофиқ) бартараф этилиши лозим.
32. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тегишли кўринишга келтириш зарурати туғилганда, унинг эгаси конструкцияни ювиши ва бўяши лозим.
33. Ташқи реклама объекти (конструкцияси) эгаси конструкция ташқи кўринишини мувофиқ ҳолатда сақланишини таъминлаши лозим.
Ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ташқи кўринишини мувофиқ ҳолатга келтириш уларнинг эгалари томонидан зарурат туғилганда, фавқулодда об-ҳаво (тўфон, кучли ёмғир, қорбўрон ва ҳоказолар) шароитларида эса, уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича иш тартиби тезкор хизматлар ва ваколатли органлар хатлари (телефонограмма ва бошқа электрон хабарномалари) орқали белгиланади.
3-боб. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш, ўрнатиш ва тузатишда хавфсизлик талаблари
34. Ташқи реклама объектлари (конструкциялари):
ерда, ташқи деворларда, томда ва бино, қурилиш, иншоотларнинг бошқа таркибий элементларида, ҳимоя экранларида, қурилиш тўсиқларида;
автомобиль йўллари четларида;
айлана йўллар оралиғидаги ўтлоқ ерларда автомобиль йўлларининг ҳаракат қисмидан чиқмаган (ошмаган) узоқликда;
истироҳат боғлари, хиёбон ва пиёдалар йўллари ҳудудларида жойлаштирилиши мумкин.
35. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) тармоқ устунларига ёки кронштейнли ёруғлик устунларига маҳкамлаш мосламаларидан фойдаланилганда, реклама юзаси ўтиш йўли тарафга йўналтирилган бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) бино, қурилиш, иншоотлар ташқи деворларида ёки томларида жойлаштиришда реклама конструкцияси маҳкамланаётган объектлар устунлари ёки асослари техник ҳолатининг ёмонлашишига олиб келмаслиги керак.
37. Ташқи реклама ва унинг воситаларини қуйидаги ҳолатларига йўл қўймаслик лозим:
номувофиқ техник ҳолатда бўлиши, бинолар (иншоотлар) ташқи архитектура кўринишини бузилишига;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан ўхшаш кўринишга, тасвирга, овоз эффектига эга бўлмаслиги, уларни кўришга таъсир қилмаслиги, шунингдек, йўлларда транспорт воситалари, пиёда ёки бошқа бир объект бор эканлиги тўғрисида таассурот уйғотмаслиги ва шу билан ҳаракат хавфсизлиги даражасининг пасайишига;
техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки қонун ҳужжатларидаги бошқа нормативлар билан белгиланган шовқиннинг мумкин бўлган даражаларидан ошишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аҳоли турар-жой бинолари ойналарига бевосита яқинликда жойлашиш, хонадон эгалари дам олишларига халақит бериши, ташқи реклама ўз ёруғлиги ва акси билан истеъмолчиларга ортиқча ноқулайликлар туғдиришига;
йўл-мухандислик иншоотларида ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ўрнатишда йўл-мухандислик иншоотлари ўтиш йўлларини қисқаришига;
темир йўллари линиялари ажралган жойларда, шунингдек реклама ҳудуди бўлмаган майдонда ўрнатилишига (жойлаштирилишига);
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ва унинг воситаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш (қуриш) талабларини бузган ҳолда ўрнатишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
автомобиль йўллари ва кўчалар юзасига қурилиш материаллари, бўёқлар, йўл чизмаларидан фойдаланиш орқали жойлаштирилишига;
ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) иншоотларга қотириш ва шу орқали уларнинг мустаҳкамлилига зарар етказишга.
38. Суньий йўл иншоотлари тепасида жойлашган иншоотларда ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) ўтиш йўли ва унинг тепа кисми оралиғидаги масофани қисқартирмаслиги лозим.
39. Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуйидаги ҳолатларда ўрнатишга йўл қўйилмайди:
автомобиль йўлларининг ажратувчи бўлагида, хусусан йўлнинг ёнма-ён жойлашган қатнов қисмларини ажратувчи, транспорт воситалари ҳаракатланиши ёки тўхташи учун мўлжалланмаган, йўл сатҳидан баланд ва (ёки) ётиқ чизиғи билан белгиланган қисмида ҳамда тротуар ва пиёдалар йўлкаларида;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси (ташқи сирти) ва уларнинг устуни автомобиль йўлларининг ҳаракат қисмига чиқишига;
ташқи реклама объектлари (конструкциялари)нинг устуни ҳамда кичик ва ўрта ўлчамли форматдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) юзаси (ташқи сирти) пиёдалар йўлакчасига чиқишига;
катта ва жуда катта хажмдаги ташқи реклама объектлари (конструкциялари) устуни реклама юзаси (ташқи сирти)нинг тенг ярми қисмида ўрнатилмаган бўлса;
бино ёки иншоотларнинг томларида, қурилиш баландлиги бинонинг ёки иншоотнинг умумий баландлигининг учдан биридан кўпроғига тенг бўлса;
йўл ҳаракатини ташкил этиш учун мўлжалланган ҳар қандай қурилмаларда, тунги кўча ёритиш устунларида, йўл белгилари ва светофорларда, уларнинг устунларида;
темир йўл кесишмаларида ва аҳоли яшаш пунктларидан ташқарида жойлашган ер ости тунелларига кириш жойида 50 метрдан кам бўлмаган масофада, аҳоли пунктларида 10 метрдан кам бўлмаган масофада, шунингдек йўл ўтказгичлари тагида;
кўприк ва эстакадалар юриш йўлакларига чиқиш ҳудудларида;
йирик ва ўта йирик форматдаги реклама конструкцияларини эстакада ва кўприкларда;
паст баландликдаги деворларда, дарахтларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/104/0197-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.06.2022 й., 06/22/145/0459-сон; 22.03.2023 й., 09/23/116/0158-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон; 29.03.2024 й., 09/24/165/0251-сон; 01.11.2024 й., 09/24/695/0877-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 09.04.2026 й., 09/26/154/0331-сон)