toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.2024
Ҳужжат 20.05.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2754-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг 2024 йил 12 ноябрдаги 64-сонли ««Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2754-4, 27.11.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги, «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2016 йил 4 январдаги 2-сон буйруғи (рўйхат рақами 2754, 2016 йил 16 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бош директор Д. САТТАРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 январь,
6-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2020 йил 22 январдаги 6-сон буйруғига
ИЛОВА
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сертификатлаштиришга ариза электрон шаклда берилган тақдирда МТСО ҳужжатларнинг сканер қилинган версиясини қабул қилади, сўнгра уларни сертификатлаштириш жараёнида асл нусхаси билан таққослайди. МТСО электрон шаклдаги сертификатлаштиришга ариза олингани тўғрисида ариза берувчини шу куннинг ўзида хабардор қилинишини таъминлайди.».
2. 7-банднинг иккинчи хатбошиси «сифат бўйича қўлланмани» деган сўзлардан кейин «(агар мавжуд бўлса)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 30-банддаги «5 йилни» деган сўзлар «3 йилни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 34-банддаги «6 йил» деган сўзлар «4 йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши мувофиқлик сертификатини берган МТСО, «Ўзстандарт» агентлиги ёки суд томонидан қуйидаги ҳолларда олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилади:»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ташкилот инспекция назоратини амалга оширишдан бош тортганда ёки инспекция назоратини талаб этиладиган муддатда ўтказишга рухсат бермаганда;
ташкилот ихтиёрий равишда сертификатнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида ариза билан мурожаат қилганда.».
6. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎(олд томони)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ МИЛЛИЙ ТИЗИМИ НАЦИОНАЛЬНАЯ СИСТЕМА СЕРТИФИКАЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

‎‎
(менежмент тизимларини сертификатлаштириш органининг номи ва манзили, мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридаги рақами) (наименование и адрес органа по сертификации систем менеджмента, № в Государственном реестре органов по оценке соответствия)

№ _____________________

(бланк рақами)
‎(№ бланка)


МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИ
‎СЕРТИФИКАТ СООТВЕТСТВИЯ

(миллий мувофиқлик белгиси)
‎(национальный знак соответствия)

Сертификатлаштириш миллий тизими давлат реестрида қуйидаги рақам билан рўйхатдан ўтказилди:
‎Зарегистрирован в Государственном реестре национальной системы сертификации за №:
‎берилган сана:
‎дата выдачи:
‎амал қилиш муддати:
‎действителен до:

Мувофиқлик сертификати Сертификат соответствия подтверждает соответствие системы менеджмента
(ташкилот номи) (наименование организации)

‎‎манзили:
‎адрес:
‎қўшимча маълумот:
‎дополнительная
‎информация:

менежмент тизимини требованиям, установленным в
‎(норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда) (нормативно-правовых актах и нормативных документах в области технического регулирования) белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди.

‎ва қуйидаги соҳаларда татбиқ этилади:
‎и применяется в следующих областях:

‎‎Менежмент тизимларини сертификатлаштириш органининг раҳбари Руководитель органа по сертификации систем менеджмента




‎‎‎____________
‎(имзо)
‎ (подпись)




‎‎‎___________________
‎‎(Ф.И.О.)‎

М.Ў.
‎М.П.

Махсус
‎белгилар учун/Для специальных
‎отметок

(орқа томони)

NATIONAL SYSTEM OF CERTIFICATION OF UZBEKISTAN

‎(name and address of management system certification body, №: in the state register of conformity assessment bodies)

‎‎№ _____________________

(form number)


CERTIFICATE OF CONFORMITY

(national mark of conformity)

Registered in the State register of the national certification system №
date of issue: ‎‎
valid till: ‎‎


Certificate of conformity certifies that management system
(name of a company)

address:
‎additional information:


complies with the requirements of
(name of normative-legal documents and regulatory documents in the field of technical regulations)

and will be implemented in the following areas:

Нead of management system
‎certification body

‎‎‎
‎____________
‎(signature)


‎‎‎‎‎___________________
‎‎(full name)‎


(stamp)

‎For special marks».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 10/20/2754-2/0189-сон)