1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.15.00 Машинасозлик ва металлга ишлов бериш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШКЕНТ ТРАКТОР ЗАВОДИ» ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИНИ АКЦИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 2 майдаги 83-сонли «Тошкент трактор заводи» очиқ акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва фаолиятини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси ишлаб чиқаришини бошқаришни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий тракторлар билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси, «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмасини давлат-акционерлик жамиятига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
15 фоизи меҳнат жамоасига берилади, шу жумладан уларнинг бир қисми — акциялаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ҳисобига текин берилади;
бошланғич устав фондини давлат мулки, «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси меҳнат жамоаси мулки ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси пул маблағлари ҳисобига 1,5 млрд. сўм миқдорида шакллантиради;
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
«Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан илгари тузилган барча шартномалар ва қабул қилинган мажбуриятлар бўйича жавоб беради.
4. Қуйидагилар «Тошкент трактор заводи» давлат-акционерлик жамиятининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси учун рақобатбардошли тракторлар яратиш ва ишлаб чиқариш, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни ҳамда унинг турларини кўпайтириш;
етакчи хорижий фирмалар ва компаниялар билан қишлоқ хўжалиги техникасини яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш бўйича замонавий ишлаб чиқаришлар ва қўшма корхоналар ташкил этиш;
хўжалик фаолиятини маркетинг, ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш бозорини кенгайтиришни, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни таъминлаш асосида амалга ошириш;
Белгилаб қўйилсинки, «Тошкент трактор заводи» давлат-акционерлик жамиятининг директорлар Кенгаши раиси — бош директори ҳамда директорлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда акционерларнинг умумий йиғилиши (конференцияси) томонидан сайланадилар.
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 мартдаги 41-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 62-модда)
6. Давлат мулки қўмитаси «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси, «Тошкент трактор заводи» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси икки ҳафта муддатда «Тошкент трактор заводи» давлат-акционерлик жамиятининг таъсис ҳужжатлари ва Устави лойиҳаларини тайёрласинлар, 1996 йил 1 октябргача таъсис конференциясини ўтказсинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.)
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Тошкент трактор заводи» давлат-акционерлик жамияти Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари билан биргаликда «Тошкент трактор заводи» давлат-акционерлик жамияти балансидан: