Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси бошқа минтақалардан оладиган энергия манбаларининг нархлари ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг «Автобензинни тижорат нархлари бўйича сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига қисман ўзгартириш киритилиб, 1-бандининг
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин;
«бозор фондининг қолган 20 фоизини уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига А-72, А-76, АИ-91, АИ-92, АИ-93 автобензинининг 1 литри учун 4 сўмдан сотишни ташкил этсин».