1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4464-сон қарори билан давлат муассасаси шаклидаги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг ходимлар умумий чекланган сони 25 нафардан иборат бўлган тузилмаси иловага мувофик тасдиқлансин.
Ўзбекистан Республикаси қурилиш вазирига, зарурат бўлганда, Марказ тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳак тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 6-уй манзилидаги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
5. Ўзбекистан Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда:
Марказнинг устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни тегишли мутахассисликка эга малакали мутахассислар билан тўлдириш, шунингдек, моддий-техник базасини шакллантириш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳукуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 февраль,
69-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 69-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази