Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2003 йил 30 декабрдаги 2003-19-сон буйруғи (рўйхат рақами 1322, 2004 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 111-модда) билан тасдиқланган Бошқарувчи компаниялар ўз маблағлари миқдорининг ҳисоби ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди
биринчи хатбошисидан «ва ишончли бошқарувчининг мухри қўйилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.