1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори)
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси бошлиғи А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 январь,
36-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 36-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.04 (Кучини йукотган) Давлат олий таълим муассасалари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 24 октябрдаги 491-сон қарори 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Университет ректорига Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудирига, ректор ўринбосарларига ва тузилма асосий бўлинмаларининг раҳбарларига — котибият мудири ўринбосари учун белгиланган маиший таъминот шароитлари жорий қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси Университет ректори ўринбосарларини ва тузилма асосий бўлинмаларининг раҳбарларини, ўқув бўлинмалари раҳбарларини, профессор-ўқитувчилар таркибини, ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини шартнома асосида тиббий хизмат кўрсатишга қабул қилсин».
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.02.00.00 Суд тизими / 17.02.01.00 Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди. Сайланиши. Ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Суверенитет. Конституция]
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятининг таъминоти тўғpисида» 1996 йил 19 февралдаги 64-сон қарорининг учинчи хатбошисидаги «ва тиббий хизмат кўpсатиш» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 ноябрдаги 382-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази тўғрисидаги низомнинг 3-бўлими иккинчи хатбошисига «мақомига кўра» сўзларидан кейин «тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Оммавий ахборот воситалари. Ноширлик фаолияти.]
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 957-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Бадиий академиясининг уставининг 22-бандидаги «маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш» сўзлари «маиший ва транспорт хизмат кўрсатиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 февралдаги 130-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тўғрисидаги низомнинг 19-банди иккинчи хатбошисидаги «мақомига кўра» сўзларидан кейин «тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларидан ташқари» сўзлари қўшилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санатор — соғломлаштириш ёрдамини кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомда:
«Контингентни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг Бириктирилган контингент ишлари бўйича республика комиссияси қарори асосида ҳам амалга оширилиши мумкин»;
б) иловада:
1-бўлим 14-позициясининг «Лавозимлар номи» устунига «Раис, раиснинг ўринбосарлари» сўзларидан кейин «шуъба мудири, барча номдаги инспекторлар» сўзлари қўшилсин;